“Оилани ривожлантиришда диний истиқболлар”

16-11-2024, 09:30 admin Мақолалар 119

“Оилани ривожлантиришда диний истиқболлар”
“Дил агар ростлик этсанг ихтиёр
Дунё халқи сенга бўлур дўсту ёр ”
(Саъдий Шеърозий)


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Азиз дилбандим. Агар эътибор билан разм солинса, маҳалла, кўча куйда суҳбатлар мавзуси кўпинча бировларнинг мол дунёси, бошқаларни ҳаётини муҳокама қилиш, ўз ҳаётидан нолиш, ношукрлик ҳаддан ошиб бормоқда. Бу эса инсоннинг хулқ атворини муттасил кузатиб боришга ўзи ёлғиз қолиб ички оламига сайр қилишга, мушоҳада қилишга вақт қолдирмаяпти. Аксарият ана шу ботиний олам сийрату фазилатлардан мосуво тарзда умрни яшаб ўтмоқда. Ваҳоланки қалб қанчалар гўзал, қанчалар нурли, у эгасига беғараз дўст, ҳаммаслак, фикрдош, одамзодни ўйлантирадиган қувонч берган, истиробга солган саволларгача мақбул жавоблар айтайин. Шу дил, кўнгил, қалб, деб аталмиш ноёб илоҳий жисмда жо бўлган. Шундай экан киши ўзи билан ўзи яъни дил билан дилдан суҳбатлашиб туриш лозим.
Инсоният ер юзида Оллоҳ яратган энг буюк мўжизадир. Инсоннинг мукаммаллига, буюк яратгувчи инсон наслини давомийлиги учун бир оила бўлиб яшаш илмини . Одам алайҳиссалом ва Момо ҳавога инъом этди. Одам фарзандлари Ҳобил ва Қобил орқали яхшилик ва ёмонликни ҳам инсонга синов қилиб берди. Шуни айтиш жоизки эркак ва аёл шаърий никоҳ орқали бир бутун оила бўлади ва унинг зиммасида оила деб аталмиш буюк даргоҳни мустаҳкам ва бардавомлиги, буюк неъмат бўлмиш фарзанд тарбиясида ўта эҳтиёткор бўлиш, ҳалоллик, мулойимлик, тадбиркорлик билан оилани бошқаришни муборак қуръон орқали таълим берди.
“Оила муқаддас” оилада барака бўлиши, оиланинг мустаҳкам бўлиши учун аввалом бор турмуш ўртоғи билан келишиб олинадиган қоидалар бор.
1- қоида: 3 нарсани таъқиқланг, ғийбатни, араз- гинани, баҳсни.
2 -қоида: 3 нарсага меъёр белгиланг; телевизорни, телефонни, интернетни.
3- қоида: уйингизда 2 нарсани давомли қилинг; қуръон тиловатини, илму суҳбатни.
4- қоида уйингизда уч нарсани кўпайтиринг; тавбани, дуони, зикрни.
5- қоида: уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп гапиришни, кўп ухлашни, кўп ейишни. Оилада эр-хотин бир-бирини ҳурмат қилса бир-бирига яхши мунособатда бўлса уйда ўғиллар келинлар ҳам шундай мунособатда бўлади. Келин уйда тоза-озода пазанда бўлса турмуш ўртоғига қайнота-қайнонасига оила аъзоларига ҳурматда бўлса, оилада тинчлик хотиржамлик бўлади, турмуш ўртоғини ишдан келганда очиқ чеҳра билан яхши кайфиятда кутиб олса, олиб келган нарсасига шукр қилса, бу уйдан қут барака аримайди, турмуш ўртоғини олиб келганига шукр қилмаса, ҳурматсизлик қилса, эрнинг ҳам хотинига нисбатан ҳурмати йўқолиб боради. Оилага ҳаром аралашса оиладан қут-барака, файз кўтарилади.
Қадимий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга назар ташласак, момоларимиз аввало ўз эрларига итоатли, ҳурмат иззатли бўлишган, уй-рўзғорни сариштали, тоза-озода тутишган, шу билан бирга фарзандларни ёшлигиданоқ меҳнатга ўргатишган, болалар қалбида шукроналик. Ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга эътибор берганлар, ҳатто фарзанд отасини кўзига тик қарамаган, фарзанд олдида отани ҳурмати беқиёслиги, барча таъминотларни беминнат адо этаётган отага нисбатан ҳурмат ҳисси кучли бўлган. Минг афсуски ўтмишда қўлда бажарилган барча юмушларни ҳозир техника бажармоқда, фарзанд тарбияси ҳам ҳатто темир ихтиёрига ўтди десак муболаға бўлмайди, Оналаримиз фарзанд тарбиясига вақт ажратиш ўрнига (тинч ўтирсин) деб телефонни бериб қўйиш натижасида фарзандларимизда ота-онага эмас балки шу матоҳга меҳр қўйиш кун сайин ортиб бормоқда. Минг афсуски болаларимизни ўз лоқайдлигимиз билан ҳаётини жар ёқасига олиб бориб қўймоқдамиз. Қачонки фарзандни хатоси юзга чиққанда ота онани, она эса отани тарбияда эътиборсизлиги учун қоралай бошлайди. Эр-хотин ўртасидаги жиддий мунособатлар бу фарзанднинг онгига янаям салбий таъсир ўтказади меҳр-оқибат ўрнини, нафрат эгаллай бошлайди. Шу ўринда қадимий бир ривоятга назар ташласак.
Шаҳар халифасини беш ёшли ўғли бозорда мешкобларни мешини бигиз билан тешиб қочадиган одат чиқарди. Бу ҳолат узоқ давом этган мешкоблар жиддий азият чекиб ахийри маслаҳатлашиб минг хижолат билан халифанинг уйига боришибди ва бўлган воқеани айтиб беришибди. Халифа мешкоблардан минг бор узр сўраб албатта ўғлини тарбиясига эътиборли бўлишни айтиб уларга миннатдорчилик билдириб кузатибди ва жойнамозини олиб уйига кириб кетибди, ҳатто уч кунгача кўчага чиқмай иботда бўлибди, учинчи куни хотинини ёнига чақириб, боламиз мешкобларни мешини тешиб қочиб кетадиган одат чиқарибди, уч кундан бери ўйладим аммо мен оиламга бирор луқма ҳаром олиб келганимни, ёки ножўя ҳарактимни эслолмадим, сенам бир ўйлаб кўрчи қаерда хато қилдик экан дебди хотинига. Аввал хотин сиз уйга нима олиб келсангиз шуни пишириб еймиз, нимаям қилишим мумкин дебди ва уйга кириб кетибди. Хуфтон намозидан кейин хотини ўғлига ҳомиладорлик вақтида дугонасиникида анорга тўғнағичини санчиб сувини ичгани ёдига тушибди ва эрига айтибди. Шунда халифа ана кўрдингми сени тўғноғичинг беш йилда бигиз бўлибди, Аллоҳ асрасин агар бу хатомизни вақтида англамагнимизда бигиз найзага айланиб кўксимизга санчилиши мумкин эди, эртага бориб дугонангни розилигин олиб келасан дебди.
Аёл минг хижолат билан дугонасиникига бориб воқеани айтиб берибди ва унинг розилигини олибди. Кўчада ўйнаб юрган ўғил ўчоқда ёнаётган оловга бигизни ташлаб юборибди ва бу ҳолат қайта такрорланмабди. Қиссадан ҳисса шуки бола гўёки ойна мисоли ота-онани кечинмаларини ўзида акс эттиради. Фарзанд бир ниҳол кабидирки уни қандай парвариш қилиш боғбоннинг фазилатига боғлиқ.
Бугунги кунда тинч фаровон замонда яшаётган эканмиз аввало ҳар бир кунимизга шукрона айтмоғимиз, оилаларни мустаҳкам бўлиши учун эса ёшларимизни онгига оила муқаддаслигини. Вафо ва садоқатни уқтириб бормоқлигимиз, фарзанд тарбиясида ота оналарни масъулиятини янада оширишимиз асосий вазифамизга айланмоғи лозим. Ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш оилаларнинг мустаҳкамлигини, оила мустаҳкамлиги эса жамият барқарорлигини таъминлайди.


Кармана тумани “Қаҳрамон”
маҳалла фуқароалр йиғини отинойиси Д.Раджабоваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш