Аёнки, она тили ҳар бир миллатнинг бебаҳо бойлиги, у халқнинг маданий мероси, тарихий ва ижтимоий ҳаётининг юксак кўзгуси бўлиб, у орқали миллий ўзлик шаклланади, авлодлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланади ҳамда маънавий ва маданий мерос сақлаб қолинади. Шу сабабли, она тилини асраш бугунги глобал ривожланиш даврида ниҳоятда долзарб масала бўлиб, бу муаммони чуқур тушуниш ва унга эътибор қаратиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Мазкур мақолада ҳам она тилини асрашнинг зарурлиги, унинг ҳозирги кундаги таҳдидлар ва уларни бартараф етиш йўллари ҳақида батафсил фикр юритилади. Зеро, она тили миллий ўзликнинг ажралмас қисмидир. Бу тил орқали инсон дунёни англайди, ўзининг ички дунёсини ифодалайди ва маданий ҳаётда фаол иштирок этади. Ҳар бир миллат ўз она тилида яшайди, ривожланади ва ўзига хослигини сақлаб қолади. Масалан, ўзбек тили халқимизнинг кўп асрлик тарихий, адабий ва илмий меросини ифодалайди. Ўзбек мумтоз адабиёти, халқ оғзаки ижоди ва илмий асарлари бу тил орқали авлодларга етиб келган. Шунингдек, она тили шахсни шакллантирувчи асосий воситалардан бири саналади. У болалик давридан бошлаб, инсоннинг дунёқарашини ва маданий қадриятларини белгилайди. Шу сабабли, тил фақатгина алоқа воситаси емас, балки шахснинг маънавий бойлигини шакллантиради. Миллатни танитувчи биринчи омил бу унинг тили, маданияти ва урф-одатларидир. Шунинг учун ҳам она тилини асраш миллий ғурур ва миллий ўзликни сақлашдир.
Бугунги глобал ривожланиш, ахборот асри саналган даврида кўплаб тиллар, жумладан, она тилини асраб-авайлаш, уни келажак авлодга муносиб етказиш барчамиздан улкан масъулиятни талаб этади. Чунки, чет тилларнинг кенг тарқалиши, ахборот-коммуникация технологиялари орқали кўплаб хорижий тиллардаги замонавийлашган сўзларнинг кириб келиши она тилига бўлган эътиборни камайтириши мумкин. Бу ҳолат кўпинча ёш авлоднинг она тилига нисбатан бефарқлигига олиб келади. Чет тилларини ўрганиш албатта фойдали, бироқ она тилига нисбатан ҳурмат ва муҳаббатни йўқотиш жуда катта йўқотиш ҳисобланади.
Бу таҳдидларни бартараф этиш учун давлат даражасида она тилини ривожлантириш ва асраш бўйича стратегик режалар ишлаб чиқилиши лозим. Ўзбекистонда ҳам она тилини ривожлантириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўзбек тилининг расмий мақомида бўлиши, давлат ҳужжатлари ва таълим-тарбия тизимида ўзбек тилидан кенг фойдаланилиши бу йўналишдаги муҳим қадамлар ҳисобланади. Шу билан бирга, тилнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларига мослаштирилиши ҳам зарурдир. Айниқса, таълим тизимида она тилига эътибор бериш она тилини асрашнинг энг муҳим йўлларидан биридир. Мактаб ва олий ўқув юртларида она тилини мукаммал ўргатиш, адабий тил қоидаларига риоя қилиш ва ёшларни она тилидаги адабиётларни ўқишга рағбатлантириш тилни сақлашнинг зарур омилларидан ҳисобланади. Она тилига асосланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, миллий дарсликлар ва луғатларни бойитиш тилнинг ривожига хизмат қилади. Бундан ташқари, она тилини асраш масъулияти фақат тегишли масъуллар, таълим тизими зиммасида емас, балки бутун жамиятга тегишли. Ҳар бир фуқаро она тилини асраш ва ривожлантиришга ҳисса қўшиши лозим. Оилада болаларга она тилида мулоқот қилиш, улар билан миллий адабиёт ва санъатга оид суҳбатлар ўтказиш ота-оналарнинг муҳим вазифаларидан биридир. Ёш авлодга она тилининг аҳамияти ва уни сақлаб қолишнинг зарурлигини тушунтириш ҳар бир жамият аъзосининг бурчи ҳисобланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, миллий оммавий ахборот воситалари ва санъат соҳасининг вакиллари ҳам она тилини асрашда катта рол ўйнайди. Телевизион кўрсатувлар, радиодастурлар ва бошқа оммавий ахборот воситаларида она тилига алоҳида эътибор берилиши тил маданиятининг сақланишига ёрдам беради. Шунингдек, миллий адабиёт ва санъатни ривожлантириш орқали тилга бўлган қизиқишни ошириш ҳам долзарб масаладир. “Жаннатим Онажоним”: Она тилидаги адабиётлар ва илмий асарларни нашр қилиш, театр ва кино санъатида она тилида ижод қилиш она тилини асраш йўлидаги муҳим чоралар ҳисобланади.
Демак, она тилини асраш миллий ўзликни сақлашнинг енг муҳим шартларидан бири бўлиб, бу жараён ҳар бир фуқаро, давлат ва жамиятнинг саъй-ҳаракатларини талаб қилади. Шунингдек, жамиятнинг ҳар бир аъзоси она тилига ҳурмат билан қараши ва уни келгуси авлодларга етказишда фаол иштирок этиши муҳимдир. Ҳар биримиз она тилимизни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак. Зеро, тил фақат алоқа воситаси емас, балки халқнинг руҳий бойлиги, миллий ўзлиги ва маданий меросидир.

Кармана туман бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хусенова Насиба