Мустақиллигимиздан сўнг юртимизда масжидларни обод этиш борасида асирларга татигулик ишлар амалга оширилди. Кўплаб янги масжидлар қурилди. Эскилари таъмирланди, яроқсизлари қайтадан барпо этилди. Айниқса охирги йилларда бу сохадаги ишлар янада ривожланиб, барча масжидлар энг замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланди. Битта масжид қуриш, ёки уни обод этишнинг савоби динимизда энг катта савобли иш саналади. Бу ҳақда кўплаб ҳадисларда баён этилган. “Ким Аллоҳдан савоб умидида битта масжид қурса, Аллоҳ таоло унга жаннатда шунга ўхшаган бино қуради”.( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Масжидни маънавий обод қилиш деганда, унда намоз ўқиш Қуръон тиловати , зикру тасбиҳ билан машғул бўлиш, унда дунёвий сўзларни гапиришдан ва савдо сотиқ ишларни қилишдан сақланиш кабилар тушунилади. Масжидлар Аллоҳнинг уйи экан, ҳар жойда бўлгани каби масжиднинг ҳам одоблари бор. Масжидга муқаддас даргоҳ сифатида қаралиши лозим бўлади. Масжидга холис ибодат қилиш ниятида таҳорат билан, хушбўйланиб покиза ҳамда авратларни тўлиқ ёпадиган кийимларни кийиб келинади. Масжидга бисмиллоҳни айтиб, билса махсус дуони ўқиб, ўнг оёқ билан кирилади. Масжидда тинчлик сақланиши лозим.
Бизнинг Нурота юртимизнинг файзли табаррук масканларидан бири ва минг йиллик тарихга эга. Бу заминга Имом ал- Бухорий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдухолиқ Ғиждувоний, Имом Мотурудий, Соҳибқирон Амир Темур каби азизларнинг қадами етган.
Нурота ҳудудида Шайх Абул Ҳасан Нурий исмли улуғ зот ўтган. У киши Пайғамбаримиз ( с.а.в.)нинг авлоди ва тобеъинлардан бўлган. Қабрлари Чашма бўйида жойлашган.
Нуротанинг “Чашма” зиёратгоҳида “Панжвақта” ва “Чилустун” жомеъ масжидлари мавжуд. Бу зиёратгоҳга чет давлатлардан сайёҳлар, Республикамизнинг турли ҳудудларидан зиёратчилар ташриф буюрадилар. Муқаддас жойларни зиёрат қилиш одамларни ёмон йўллардан узоқ юришга, инсофли, диёнатли бўлишга, ўзидан фақат яхшилик қолдириш сингари хайрли ишларга чорлайди. Зиёратгоҳлар азалий қадриятларимизнинг асл намуналарини ва анъанавий миллий урф- одатларимизни ўзида мужассамлаштирган. Зиёратгоҳларнинг ҳар бири маълум бир ҳудуднинг ва ўша жойда яшовчи маҳаллий аҳоли турмушида ҳамда уларнинг диний қарашларини ифодаловчи маскан сифатида муҳим аҳамият касб этади.
Кўплаб шаръий ишларда бўлгани каби зиёратгоҳларда ва масжид одобларида турли бидъатлар учрайди. Масалан қабрларни улуғлаш, улардан мадад сўраш, улар учун қурбонлик қилиш каби ишлар. Зиёратгоҳ ҳудудида баланд овоз билан гаплашиш, шовқин солиш ва номақбул ҳаракатлар қилиш мумкин эмас.
Масжид ходимлари ва отинойилар шундай бидъат ва хурофотларни олдини олиш, зиёрат ва масжид одобларига аҳамият бериш борасида зиёратчилар билан дилдан суҳбатлар ва тарғибот ишларни олиб борадилар. Аллоҳ таоло барча бандаларини масжидларни моддий ва маънавий обод этувчи бандалардан бўлишларини насибу рўзи айласин.

Нурота туман
“Турко” маҳалла отинойиси: М.Джуманазарова