"Вақф" фонди Зафарободдаги масжид қурилишига кўмак беради

13-04-2019, 14:45 admin Янгиликлар 909

"Вақф" фонди Зафарободдаги масжид қурилишига кўмак берадиАллоҳ таоло масжидларни Ўзига энг маҳбуб макон қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаҳарларнинг Аллоҳга энг маҳбуб жойи – масжидларидир. Шаҳарларнинг Аллоҳга ёқимсиз жойи – бозорларидир” деганлар (Муслим ривояти).


Бугунги кунда юртимиздаги минглаб масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодатларини адо этишмоқда. Ушбу масжидларнинг ободлиги йўлида ўз хизматларини аямай кўмак бериб келаётган саховатпеша инсонларнинг борлиги кўнгилларни хотиржам қилади. Ҳомийлар кўмагида ўнлаб масжидлар қурилган бўлса, юзлаб масжидлар қайта таъмирланди. Масжидларни обод қилишда бош-қош бўлаётган "Вақф" хайрия жамоат фонди яна бир масжидгa кўмак акциясини бошлади.

"Вақф" фонди Зафарободдаги масжид қурилишига кўмак беради
иззах вилояти Зафаробод туманидаги "Умар ибн Хаттоб" жоме масжидининг ҳозирги кундаги аҳволи яроқсиз аҳволга келган. Бу ҳақда вилоят вакили ва масжид имом-хатиби Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига ўз мурожаатларида маълум қилишган. Ушбу масжидни қайта қуриш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатларига асосан, "Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Искандар Халилов Жиззах вилоятига хизмат сафари билан бўлиб, ҳолатни батафсил ўрганди. Амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан маслаҳатлашиб олинди.

Туман марказида жойлашган ушбу масжидни қайта қуриш ишлари яқин кунларда бошлаб юборилишига келишилди.


Масжиднинг қурилишида кўмак беришни ният қилган саҳоватли инсонларни Фондга мурожаат қилишларини ҳамда имконият доирасида эҳсон қилишларини сўраймиз.


Зеро, динимиз бизларни масжидлар қуришга ва уларни обод этишга чақирган. Бу ишни жаннатга олиб борадиган ва Аллоҳнинг ризосига эриштирадиган йўл деб эълон қилган.


Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳнинг розилигини тилаб бир масжид қурса, Аллоҳ жаннатда унга ўшанинг мислини қуриб беради», деганларини эшитганман». Бошқа бир ривоятда: «Жаннатда бир уй», дейилган. Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

"Вақф" фонди Зафарободдаги масжид қурилишига кўмак беради
"Вақф" фонди Зафарободдаги масжид қурилишига кўмак беради
Яна бир ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”. Термизий ривоят қилган.


Бошқа бир ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Ким унда Аллоҳ зикр қилиниши учун масжид бино қилса, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради” деганлар. Насоий ривоят қилган.


Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Еттита иш борки, бандага, у вафот этганидан кейин қабрида ётганида ҳам ажри етиб туради: ким илм ўргатса ёки дарё кавласа ёки қудуқ қазиса ёки хурмо экса ёки масжид бино қилса ёки Мусҳафни мерос қилиб қолдирса ёки вафотидан кейин унга истиғфор айтадиган фарзанд қолдирса”. Баззор ривоят қилган.


"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш