ДОМЛА ҲИНДИСТОНИЙ

27-05-2025, 00:54 admin Мақолалар 20

Муҳаммад домла Ҳиндистоний роҳимаҳуллоҳ Чор Россиясининг Туркистон ўлкасига ҳукмролиги даврида, оқ подшоҳ Николай замонида, Қўқонда таваллуд топганлар. Бошланғич диний таълимотни оталаридан олганлар.
Инқилобдан кейин қизил империя қонли сиёсати натижасида,атеист бурчаклари ташкил этилиб,халқимизни тамомила динсизлантириш ҳаракати кенг кўламда бошлаб юборилди.
Домла Ҳиндистоний оталаридан оқ фотиҳа олиб, илим истаб Ҳиндистонга етиб бордилар ва у маконда саккиз йил истиқомат қилдилар.Ҳиндистоний тахаллуси ҳам шунинг учундир.
Замонасининг етук олимларидан дарс олдилар ва ҳадис илми,тафсир,фиқҳ ҳамда усул, тасаввуф илмларини мукаммал ўрганиб,мураттаб қори даражасига эришиб,устозлардан ижоза олдилар.
Домланинг ҳаётларида кўп кароматлар зоҳир бўлган экан.Шогирдларига сўзлаб берган кароматлардан бири:
Деҳлидаги поезд вогзалига сира чиқмаган эканлар.Бир куни беихтиёр вогзалга борибдилар ва у ерда оталарини учратиб қолибдилар.Маълум бўлишича оталари шериклари билан ҳаж ниятида йўлга чиққан эканлар.
Оталари билан ҳаж амалларини бажариб бўлгач,оталари вафот этадилар.Домла падари бузрукворларини ўз қўллари билан Макка тупроғига топшириб,Ватанга қайтадилар.
Домла Ҳиндистоний совет империяси аждаҳосининг олов пуркаб турган оғзига келиб тушадилар.Бундан заррача чўчимасдан талабаларга ҳужраларда,уйларнинг томларида ёхуд ертўлаларда яширинча дарс бера бошлайдилар.
Қанчадан қанча минглаб шогирдлар етиштириб,динимизни бизгача етиб келишида кўприк вазифасини ўтаганлар.
Тожикистоннинг деярли барча илмли уламолари,Тошкентаги бир қанча уламолар,Андижондаги барча уламолар домланинг қўлида ўқиганлар.
Аксарият улуғ уламолар бу кишида таҳсил олганлар.Жумладан Абдували қори,Раҳматуллоҳ қори Қўқонлик Иброҳимжон қори домла ва бошқалар.
Домла Ҳиндистоний КГБ нинг қора рўйхатида турганлар. Бир неча бор сургун қилиниб, бир неча бор қамалганлар.
Қанчадан қанча давлат арбобларимиз, зиёлиларимиз отиб ташланган замонда раҳматли домламизни Парвардигор Ўзи паноҳида асраган.
Абдуҳаким қори дада Васиев Марғилонда жуда кучли домла бўлиб, ўз талабаларини сараларини танлаб олиб,Домла Ҳиндистонийга ўзлари олиб бориб берганлар.
Иброҳимжон домла, Абдулаҳад домла, Абдуваҳоб қори ва шу каби бир неча кучли уламолар Абдуҳаким қори дада тавсияларига кўра Домла Ҳиндистоний қўлларида ўқишни давом эттирганлар.

Домла Муҳаммад Ҳиндистоний роҳимаҳуллоҳнинг шогирдларига нақл қилишларича, ул муборак зотга воқей бўлган яна бир каромат шунай бўлган экан:
"Талабалик давримда кечаси очликдан кўзга уйқу келмади. Туриб шамни ёқдим ва Қуръон ўқий бошладим.Олдимга бир кичкина сичқон келиб,у ёқдан бу ёққа югура бошлади.Бир идишни олиб сичқончани устига бостириб қўйдим.Сичқон чийиллай бошлади.Кейин бир тешикдан каттароқ сичқон чиқиб, идиш атрофида айлана бошлади.Кейин бирдан тўхтадида, югуриб тешикка кириб кетди.Бир пасдан кейин тишида тишлаб бир дона тилла танга олиб чиқиб, идиш ёнига ташлади.Бир оз кутиб тургач яна тешикка кириб, яна тилла олиб чиқди.Бу ҳол бир неча бор такрорланди.Гўё она сичқон боласи учун мен билан савдолашар эди.
Идишни кўтардим.Она-бола сичқонлар инига кириб кетишди.Менга сичқон орқали насиба юборган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин"-деб ривоят қилган эканлар.

Мусаффо динимизни софлигича бизгача етиб келишига ўз ҳиссаларини қўшган мужоҳид бобокалонимиз Муҳаммад домла Ҳиндистоний ва Абдуҳаким қори домлаларимизга Парвардигор жаннат боғларидан макон айласин.

Навбаҳор туман "Арабхона катта" жоме масжиди имом хатиби Ҳазрат ИСМОИЛ.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш