Ўзбек оилаларида қиз фарзанд туғилса, унинг иффатли, латофатли ва назокатли бўлиб ўсишига мурғаклик давриданоқ алоҳида эътибор берилади. Ҳалқимизда:” Қиз боланинг бахти, кўп жиҳатдан она тарбиясига боғлиқ”- дейилади. Қизбола уй ишларини бажаришда онасига дастёрлик қилади. Онасига ўхшаб иш қилишга тиришади. Она қизини кучи етган ишларга солиб, ёши ўсган сари ўй юмишларининг турини кенгайтириб боради. Она қиз болага озодаликни саронжом-саришталикни ёшлигидан эпли қилиб тарбияласа уйни йиғиштириш, ҳовли ва кўчаларни супуриш, кийим тикиш, озиқ-овқат харид қилиш, таом тайёрлаш, меҳмон кутиш, дазмол босиш ишларини яхшлаб ўргатиш лозим. Қиз бола эртами, кечми униб ўсган хонадонидан бошқа жойга келин бўлиб тушади. У ерга борганда гап эшитмаслиги ўйлаб иш қилиши муҳимдир. Қиз бола ўйида одобни яхши олса мулойим ширинсухан бўлса борган жойида оиласининг ҳурмат-иззатига эришади. Баъзи ота-оналар кап-катта қизларини талтайтириб юборадилар, қиз бола уқувсиз нўноқ бўлиб ўсиб, ҳаётда озгина қийинчилик бўлса ундан ўтолмай қийналиб қолади. Турмушга чиқаётган айрим қизлар турмушнинг оғир енгилига бардош бера олмай гулдек оиласидан турмуш ўртоғидан ажралиб кетмоқда. Шунинг учун қизларига ота-оналар ёшлигидан тарбиясига жуда ҳам эътиборли бўлишлари лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади”- дедилар. Ҳар бир қизнинг тарбияси унинг камолоти, унинг бир оилага келин бўлиб бориши нафақат ўзи учун балки бутун бир жамият ва давлат учун ҳам муҳимдир. Чунки муҳити соғлом бўлган оилаларда соғлом қиз фарзанд тарбияланади, бу эса жамият равнақ топишига энг катта қўшилган ҳисса бўлади.

Навоий вилояти Навбаҳор тумани
“Оқ олтин”, “Янгиҳаёт” маҳаллалари отинойиси Хакиева Ойсара