ҚИЗ БОЛА ТАРБИЯСИ ВА УНИНГ ШАЪНИ

19-08-2023, 00:40 admin Мақолалар 810

ҚИЗ БОЛА ТАРБИЯСИ ВА УНИНГ ШАЪНИ

Бу фоний дунёда ҳар бир ота-она ўзидан эзгу ном қолдириш мақсадида фарзандларига яхши таълим –тарбия беришга ҳаракат қилади. Келгусида фарзандлари эл-юрт хизматига камарбаста инсонлар бўлиб тарбияланса уларнинг бахти оилада, айниқса қиз бола ўзининг одоби юриш туриши билан бошқалардан алоҳида ажралиб туради.
Қиз бола тарбияси ўта нозик тарбиядир. Халқимизда “онасини кўриб қизини ол’’деган гап бор.
Бу гапнинг замирида катта маъно мужассам. Оилада қиз бола онасининг юриш-туриш муносабати, ҳунармандлигидан дарс олади, шу хислатни ҳаётида татбиқ этишга ҳаракат қилади.
Ёшлигидан қиз болани озодаликка, ширинсуханликка ўзидан катталарни доимо ҳурмат қилиб боришга ундаш ва ўргатиш лозим. Қиз боланинг номига бир доғ тушса, бу доғ ҳеч қачон кетмайди.
Кейинги пайтда қизлар тарбиясида нуқсонлар учраб турибди, буларни бартараф этиш ота- она зиммасида улкан масъулият юкланмокда.Турмушга чиқаётган айрим қизлар турмушнинг оғир енгилига бардош беролмай гулдек оиласини ташлаб кетмокдалар.
Ривоят қилишларича: Бир қози бўлган экан, унинг Ҳасан ва Ҳусан исмли ўғиллари бўлиб, отаси ишдан келиш пайти югуриб чиқиб отасини кутиб олар экан. Бир куни болалар қудуққа тушиб оламдан ўтишибди. Ота ишдан келса болалар кўринмайди, аёлидан сўрабди. Аёл эса: ”Аллоҳим менга сабр бергин, ишдан чарчаб келган бу эримга бу хунук хабарни кейинроқ айтаман”, деб илтижо қилган экан. Шу сабабли хўжайинининг жавобига: “Ҳозир дадаси, ҳозир келишади”, дея очиқ юз билан жавоб берибди. Аллоҳнинг қудрати билан Ҳасан-Ҳусанлар тирилиб, оталарига салом бериш учун уйга кириб келишибди.
Ривоят деймиз, аммо бу ривоятлар замирида улкан маъно - мазмун мужассамдир. Қизлар турмуш қийинчилигига, айниқса, қайнона-келин ўттасида бўлиб турадиган келишмовчиликларга бардош қилмай турли тусиқларига дуч келадилар.
Халқимизда: “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақл бор. Онасининг муносабати, уй тутишлари қандай бўлса, келгусида бу хислатлар қизларига ўтади, у салбий ёки ижобий хислатларга эга бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом: “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб марҳамат қилдилар. Келгусида қизлар бўлажак она, ардоқли уй бекаси бўладилар. Биз қизларимизга ҳаётнинг паст-баландини, турмуш қийинчилигини енгиб ўтишларини уқтириб ўқитишимиз шарт. Ҳар бир она турмушга чиқаётган қизига у келин бўлиб бораётган хонадон азиз ва қадрли эканлиги, қиз бола келин бўлиб тушган хонадонига тошдек бўлишини уқтириш лозимдир.
Оналар ўртасида қизлар тарбиясига оид гап кетса, кўпинча ”Оқ қанддек авайлаб, гард юқтирмай ўстирдим - деб’’дайтишади.
Оқ қанд дарҳақиқат жуда нозик ўхшатиш. Нозиклиги шундаки, оқ қандга бирор гард юқса, уни тозалаш қийин. Гард теккан жойини кесиб ёки қирқиб олиб ташлаш керак. Кўпинча эса гард теккан оқ қанд истеъмолга яроқсиз ҳолатга келиб қолади ва чиқитдонга ташлаб юборилади. Фикрларимиздан хулоса қилиш ва ўйлаб кўриш, ҳар бир қиз ўстираётган оналарга ҳавола этилади.

Оқ Олтин МФЙ отинойиси О. Хакиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш