Аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрни бор.
Бугунги кунда аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқларга эга бўлган шароитда умргузаронлик қилмоқдамиз ва ҳатто ҳозирда хотин-қизларга берилган имтиёз-имкониятлар ҳар қачонгида яхшироқ десак муболаға бўлмайди.
Мамлакатимиз ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш йўлида дадил одимлаб борар экан, хотин-қизларнинг эркаклар билан барча соҳада тенглигини таъминлашга, уларни улуғлаш ва қадрлашга, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган миллий ҳуқуқ тизими яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бинобарин, барча қонун ҳужжатларимизга асос ҳисобланмиш Конституциямиз ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, Оила Кодекси, Фуқаролик Кодекси, Жиноят Кодекси, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид сиёсат тўғрисида”ги, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги, “Меҳнат муҳофазаси тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги, “Таълим тўғрисида”ги ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда асосий мақсад юртимиз аёлларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, опа-сингилларимизнинг фаоллигини оширишга, уларга маънавий-руҳий мадад беришга, қолаверса, уларни турли таҳдид ва қотиб қолган эскича қарашлардан ҳимоя қилишга қаратилди.
Дарҳақиқат, хотин-қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча қонун ҳужжатлари халқаро ҳуқуқий меъёрларга асосланган бўлиб, мамлакатимиз Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб аёллар ҳуқуқини халқаро меъёр ва ҳуқуқий стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида Аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги, аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари ҳақидаги, оналикни муҳофаза қилиш ҳақидаги халқаро конвенцияларга қўшилган.
Ривожланган давлатларни кузатар эканмиз аёлларга бўлган эътиборни, уларнинг жамиятда ва давлат органлари ва ташкилотларининг юқори поғоналарини эгаллаганликларини кўриб хулоса қилишимиз мумкин. Бироқ ўринли савол туғилади, ҳар доим ҳам шундай бўлганмикан?!
Маълумот ўрнида, бундан бор ёғи бир неча юз йилликлар олдин аёллар мақоми бўйича уй- ҳайвонларига тенглаштирилганини ҳозирги кундан инсон онгига сиғдиролмайди ва албатта, ҳозирги кунда эркаклар билан тенг ҳуқуқлилик йиллар давомида олиб борилган қаттиқ курашларнинг самараси ҳисобланади.
Аёллар ҳуқуқлари учун курашнинг асосий майдони АҚШ бўлиб бу ерда мустақиллик учун кураш кетаётган бир пайтда тарихга жаҳондаги илк феминист сифатида кирган Эбигейл Смит Адимс “Биз қабул қилинишида шахсан иштирок этмаган қонунларга бўйсунмаймиз деган эди”. Тўғрироғи, бу даъватдан олдин ҳам аёллар ҳуқуқсизлигига қарши эътирозлар бўлган бўлсада ё уларга эътибор берилмаган ёхуд чиқишлар бостирилган, қаҳрамонлар эса қолганларга “ўрнак” сифатида шафқатсиз жазоланган.
1405 йилда Кристина Пизанская ўзининг “Аёллар туғёнлари тўғрисидаги китобида” уйда таъдим олиш ва сиёсий ҳаётда иштирок этиш каби ғояларни илгари суради, бироқ замондошларидан ҳеч ким унинг чақириқларига эътибор қилмайди. Франциялик аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси Олимпи де Гуж эса ўзининг “Аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация” китоби учун жазоланади.
1804 йилда Европадаги Машҳур Напалеон фуқаролик кодексига аёллар ҳуқуқларини бўғувчи қоида киритилади, унда: “Аёллар ҳеч қандай фуқаролик ҳуқуларига эга бўлмайдилар ва эркакларнинг васийлигида турадилар”, деб қайд этиб ўтган.
Ҳаммаси 1848 йилги АҚШда имзоланган “Ҳиссиётлар декларацияси”дан кейин ўзгарип кетади. Бу ҳужжатда жаҳон тарихида илк марта бугунги кунда деярли ҳар кун қулоғимизга чалинадиган “аёллар ва эркаклар тенг яратилган”, деган сўзлар бор эди. Бу ҳужжат ўшанда курашнинг янги тўлқинини том манода бошлаб берган.Аёллар аввало сиёсий ҳуқуларга эга бўлишга алоҳида эътибор берадилар ва бу мантиқий жиҳатдан олиб қаралса тўғри йўналиш бўлган эди.
Сиёсий ҳуқуқларнинг дастлабкиси ва шу билан биргаликда асосийси сайлаш ҳуқуқи эди ўша вақтда. Бу соҳада Америка Қўшма Штатлари биринчи бўлди. 1850 йилда АҚШ биринчи аёллар умумиллий съезди бўлиб ўтади ва аёлларнинг сайлов ҳуқуқлари бўйича миллий ассоцатсия ташкил қилинади. Унинг асосий мақсади аёлларнинг сайлаш ҳуқуқларига эга бўлишларини таъминлаш эди. 1869 йилга келибгина Ваёминг штати аёллари овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритадилар, бир йил ўтиб эса уларга судларда ишлаш ҳуқуқи берилади. Бошқа штатларда эса кураш катта қийинчиликлар билан кечарди. Аёлларнинг сайловда қатнашиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги кўплаб референдумлари вино ишлаб чиқарувчиларнинг ҳийлалари туфайли мағлубиятга учрайди, чунки улар аёлларининг алкоголни ҳам таъқиқлаш учун намойишларга чиқишларидан чўчиб қолган эдилар. Аёлларнинг сайлов ҳуқуқлари учун кураши “суфражизм” атамасини вужудга келтирди. Суфражизм ХХ аср бошларида АҚШда деярли ғалаба қозонган бўлса, Европада бу жараённинг ижобий томондан тўлиқ якунланиши учун асрнинг иккинчи ярми керак бўлди.
Мулкдор бўлиш ҳуқуқи
Жаҳонда дастлаб хусусий муллка АҚШлик аёллар эга бўлишди. Фақат турмушга чиққанлари! Қандай дейсизми? 1860 йилда “Никоҳдаги аёлларнинг мулкдор бўлиши тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ўша пайтгача эса аёллар ўз эрларининг тўлиқ ихтиёрида бўлганлар яъни, шартнома тузолмаганлар, шахсий буюмларидан ҳам фойдалана олмаганлар, ажрашиш пайтида болаларга бўлган оналик ҳуқуқларидан ҳам маҳрум бўлганлар. Қонун аёлларга шахсий маблағларини ўзлари тасарруф қилишлари, эрлари билан биргаликда бола асраб олишлари мумкинлиги тўғрисидаги ҳуқуқларни тақдим этди.
Таълим олиш ҳуқуқи
XVII-XVIII асрларда жамиятда “заиф жинс вакилларида ақл ҳам заиф бўлади ва умуман олганда таълим аёллик сифатларини йўқ қилади”, деган янглиш тушунча ҳукмрон бўлган. Маърифат асри арбоблари бу фикрга қарши чиқа бошлайдилар. Екатерина II уринишлари билан зиёли аёллар контингенти бўйича Россия ўша даврнинг энг кўзга кўринган мамлакатига айланади. У бу борада ақл билан иш юритар, илмли аёллар эрларига ижобий таъсир кўрсатишларини таъкидлар ва бутун мамлакат миқёсида ижобий тенденцияларга олиб келишига қатъий ишонарди.
1910 йилда Клара Тсэткин халқаро хотин-қизлар ҳуқуқлари учун кураш кунини нишонлашни таклиф қилади. Орадан 67 йил ўтиб, 1977 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 8-март кунини Халқаро хотин-қизлар куни деб эълон қилади.
Шундай қилиб “кураш” сўзи байрамга кўчади. Энди бу кун ўз ҳуқуқини талаб қилган нозик хилқат вакилларига тош отиш эмас, гул бериш орқали уларни табриклаш, уларга янги имкониятлар тақдим этиш орқали келажакка умид кўзлари билан қарашларига шароит яратиш билан уйғунлашиб кетди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки жамиятда аёлларнинг салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ролини янада кучайтириш ва бошқа бир қатор амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ўз самарасини бериб, эндиликда аёлларимиз раҳбар лавозимларида жамиятимизнинг ривожига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Канимех тумани "Наврўз" МФЙ отинойиси Н.Ходжанова.