Касалликларни даволашдан кўра, унинг ўз вақтида олдини олиш инсон ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда иқтисодий жиҳатдан маблағни тежаш учун энг жўяли, маъқул бўлган чора-тадбирдир. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Мамлакатимизда эмлаш ўтказилиши миллионлаб кишиларни ҳаётини қутқаради. Хавфли касалликларни қўзғатувчиларининг киши организмида ривожлана олмасдан ҳалокатга учраши учун организмда эмлаш ўзининг босқичларига кўра ўтказилмас экан, албатта бу аҳоли ўртасида хавфли касалликларни тарқалиб кетиши ва айниқса мурғак болалар организми бундай касалликларга дош беролмай нобуд бўлиш кўрсаткичлари юқори бўлади. Шу сабабли чақалоқлар 1 суткаликдан ҳаётининг 16 ёшигача бўлган турли босқичларда эмланиши боланинг ҳаётига келгусида хавф солувчи турли юқумли ва асоратли касалликлардан 13 турдаги вакциналар билан мутлақо бепул асосда ишончли профилактика қилинади. Мамлакатимизда Миллий профилактик эмлаш календари жорий этилган бўлиб бунга асосан дифтерия, кўкйўтал, қоқшол, сил, Вирусли гепатит В, полиомиелит, қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит, ротавирус, пневмакокк, гемофилиус инфлюенса тип Б(ХИБ) инфекцияси, бачадон бўйни саратонига қарши режали вакцинациялаш қилинади.
Шунга қарамай, айрим ота-оналар томонидан фарзандларининг саломатлиги учун муҳим бўлган вакцинациялашга етарлича эътибор берилмаётганлигига ҳамда уларнинг эмлашга бўлган қаршилигини ортишига ижтимоий тармоқларда тарқалаётган эмлаш ҳақидаги ёлғон маълумотлар ва ўзаро мулоқотларда бир- бирларига етказилаётган асоссиз эмлаш тўғрисидаги мутаассибона фикрлари ҳам сабаб бўлмоқда.
Аслида эмлаш вакциналари ниҳоятда қиммат бўлиб, болаларини эмлатиш учун ота-оналарни оилавий бюджет маблағи бундай юқори суммани кўтара олмаслиги тайин. Биргина мисол сир эмаски болаларни Гепатит А касаллигига қарши болалар пуллик эмланади. Шунга кўра айрим ота-оналарнинг эътиборсизлиги ёки эмлашга пул ажратмаслиги сабабли ўша оилаларда болалар Гепатит А касаллигига қарши эмланмасдан қолмоқда ва эмланмаган болалар шу касаллик билан оғримоқдалар. Эмланган болаларда эса бу касаллик кузатилмайди. Ҳозирда юқумли касалликларга қарши эмлашлар аҳоли ўртасида 95-98 фоизни ташкил этмоқда. Маълумотларга кўра профилактик эмлашдан кейин ножўя ҳолатлар кузатилмаган. Профилактик эмлашлардан кейин кузатиладиган безовталиклар эса организмнинг эмланган касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиш жараёнидаги курашувчанлик хусусиятидир. Бундай ҳолатдан мутлоқо нотўғри хулоса чиқариш керак эмас. Мен шифокор сифатида шуни айта оламанки диний маросим “Ақийқа” қилиб болаларни кўзга кўринмас бало-қазодан эмлаганимиздек, натижаси кўнгилсизлик ва пушаймонлик келтирувчи даҳшатли юқумли касалликлардан эмлаш билан улардан қутилган маъқул.
Эмлашлар натижасида мамлакатимизда бўғма, шол, қоқшол касалликлари кўп йиллардан бери кузатилгани йўқ. Бундай даҳшатли касалликлардан холи ҳудудга айланганмиз. Ўлим ҳолатларини қайд этиш статистик маълумотларга кўра мамлакатимизда ҳар куни 2 нафар аёл “Бачадон бўйни саратони” ташхиси билан ҳаётдан кўз юмиши ниҳоятда қайғули ҳолдир. Профилактик эмлашлар календарига киритилган вакцина-бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ВПЧ вакцинаси бўлиб 9-13 ёшдаги қизларни ВПЧ билан эмлаш яқин йиллардан бери жорий қилинган. Иншааллоҳ бу ҳам ўзининг ижобий натижасини бериб аёллар ўртасида “Бачадон бўйни саратони” касаллиги қайд этилмаслигига умид қиламиз.
Ҳар бир киши эмлашларнинг моҳиятини чуқур тушуниб етиши, ўзига ҳам яшаб турган жамиятига ҳам зарар келтирмаслиги шарт.Тиббиёт соҳаси ходимларини энг бебаҳо бойлик инсон умрини узайтириш ва соғлигини сақлаш йўлида қилаётган фидокорона меҳнатларини қадрлаши лозим.

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова. 22.09- 2024 йил.