Инсон қадри-қиммати - улуғ неъмат

20-09-2024, 10:30 admin Мақолалар 134

Инсон қадри-қиммати - улуғ неъмат
Ҳар кимнинг қадр-қимматини, тутган мавқеини ва ҳар нарсанинг
ўлчовини белгилаб олишинг ва шунга мувофиқ иш юритишинг керак.
Амир Темур
Буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур таъкидлаганидек, жамиятда ҳар бир инсон қадрланиши ва муносиб мавқеига ега бўлиши лозим. Шу мақсадда ҳозирги кунда мустақил диёримизда инсон қадр-қиммати, уларнинг шаънини улуғлаш муқаддас қадрият сифатидалиги ҳеч кимга сир емас. Нафақат дунёвий таълимотда, балки, диний таълимотда ҳам инсонларнинг қадр-қимматига улуғ неъмат сифатида қаралади. Зеро, нозик хилқат соҳиби ҳамда Аллоҳ таоло томонидан яратилган барча махлуқотлар ичида азизу мукаррам саналган инсон қадри – шаъни ва обрўсидир! Инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода етиш ҳамда ҳар томонлама камол топтириш Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг асосий ғоясига айлантирилганлиги ҳам бежиз емас. Зеро, шахснинг шаъни ва қадр-қиммати, унинг ҳаёти ва соғлиғи ёки шахсий еркинлиги такрорланмайдиган бойликдир.
Қадим замонлардан тортиб то бугунги кунларгача инсоннинг ҳурмати, еркинлиги ва тенг ҳуқуқлиги асосида шаклланган маданиятлар бу тушунчага катта еътибор қаратиб келган. Инсон қадр-қимматининг тарихи ва ривожланиши инсон қадр-қиммати тушунчаси қадимий замонлардан бошлаб шакллана бошлаган. Дастлаб бу тушунча диний асосларда кўп таҳлил қилинган. Ислом, насронийлик, буддизм каби динларда инсон қадр-қиммати Аллоҳнинг бир неъмати сифатида қабул қилинади. Исломда барча инсонлар Аллоҳ томонидан яратилган ва уларга улуғ мартаба берилган, шунинг учун инсонларнинг бир-бирига бўлган муносабати ҳам ҳурматга асосланган бўлиши кераклиги таъкидланади. Келинг, шу ўринда муқаддас динимизда мазкур мавзу борасида келтирилган фикрларга юзланамиз. “Наҳотки бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз” (Ал-Мўминун сураси 115-оят). Чиндан ҳам, ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларини дунё ҳаётига беҳуда яратмаганини, дунёда қилган амалининг натижаси мукофат ёки жазо бўлишини ва Ўзига қайтарилишларининг хабарини бермоқда. Мазкур сўзлар замирида ҳар бир инсонни, хоҳ шоҳ бўлсин, хоҳ гадо барчасининг дунёга келишида бир ҳикмат борлиги баён етилади. Шундай екан, ҳар бир инсон, Аллоҳ уни икром этган инсонийлигини ва аҳамиятлилигини идрок этмоқлиги, англамоқлиги муҳимдир.
Инсон ўз қадрини билиши учун илм-у маърифат соҳиби, маданиятли шахс бўлмоғи лозим. Маърифатли бўлиши учун еса кўпроқ китоб мутолаа қилиши, унинг мазмун-моҳиятини англаб етиши ва ота-боболаримиздан қолган бой адабий меросларни ҳурмат қилиши жоиздир! Шунингдек, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Ей мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!”, деб марҳамат қилган. (Ҳужурот сураси, 6-оят). Дарҳақиқат, бу ўткинчи дунё, ҳаёт йўлларимиз эса турли имтиҳонлардан иборат. Шундай екан, инсон бирор муаммога йўлиққан пайтда мурожаат қиладиган нарса Қуръони карим ва Пайғамбаримиз (с.а.в) васалламнинг муборак ҳадислари бўлиши керак. Бир ҳадисда: “Эшитган нарсасини гапиравериши, кишининиг гуноҳкор бўлишига кифоя” (Имом Муслим ривояти), дейилган.
Бугунги кунда инсон қадр-қиммати халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларининг марказий тушунчасидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ҳар бир инсоннинг қадр-қиммати, тенг ҳуқуқлилиги ва ҳурматга лойиқ эканлиги белгиланган. Бу ҳужжат инсон қадр-қимматининг муҳимлигини халқаро майдонга олиб чиқди ва давлатларнинг фуқароларига бўлган муносабатини ўзгартирди. Инсон қадр-қиммати нафақат ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳимоя қилинади, балки бу тушунча жамиятнинг кундалик ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутади. Инсонлар бир-бирлари билан муносабатларида ҳурмат ва тенглик тамойилларини сақлаб қолиши керак. Бунинг учун аввало оила, мактаб, жамият ва давлат даражасида инсон қадр-қимматига ҳурмат руҳида тарбия берилиши керак. Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, инсон қадр-қиммати жамиятнинг ҳар бир жабҳасида марказий ўринни егалламоғи лозим. Зеро, ўз-ўзини ҳурмат қилиш, бошқаларга ҳурмат кўрсатиш ва адолатли жамият қуриш йўлидаги асосий қадрият сифатида бу тушунча бугунги кунда ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.


Навоий вилояти Кармана тумани
"Катта масжид" мфй отинойиси Муҳамматова Мавлуда

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш