Қайноналар кечиримли бўлсинлар !!!

5-09-2024, 11:12 admin Мақолалар 115

Қайноналар кечиримли бўлсинлар !!!

Қайноналар кечиримли бўлсинлар !!!

Оила, меҳр оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик кабилар бугуннинг энг долзарб мавзуларидандир. Оила инсоннинг дунёвий саодатини таъминловчи қўрғон саналади. Уни авайлаб асраш тинчлик ва тотувлик ҳукм суриши учун эр хотин, қайнона ва келин ўзларининг бурчларини тўлиқ адо этишлари лозим.
Ойша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг наздида энг ёмон даражадаги инсон одамлар унинг ёмонлигидан сақланиш учун ташлаб кетилган кимсадир” (Имом Бухорий ривояти). Инсоннинг энг яхши фазилатларидан бири фарзандларига уларнинг оилаларига нисбатан эътиборли бўлишидир, ёш келинларнинг тажрибасизлиги туфайли қилиб қўйган хатоларини кечира билишлари ҳам олижаноблик саналиб, ёшларнинг тўғри йўлга тушишига ёрдам беради. Оилада қайноналар тажрибали бўлганлари учун ёшларга билмаганларини ўргатиши, бағрикенглик қилишлари даркор. Айни пайтда келинлар ҳам хатоларини тан олиб қайноналардан узр сўрашлари уларнинг ҳурматлари ортишига олиб келади. Шу ўринда ҳар икки томонга тегишли бўлган бир ҳадиси шарифни айтиб ўтиш ўринли бўлади. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу ва саллам айтдилар: “Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизни ҳурмат қилмаган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармаган киши биздан эмас” (Имом Термизий ривояти). Кечиримли бўлиш динимизда мақталган сифатлардан ҳисобланади. Ўзгани кечириш катта можароларнинг олдини олади, келгусидаги хотиржамликни таъминлайди. Оила ҳаёти фақат шодуҳуррамлик, бахт саодатдан иборат бўлмайди. Баъзида қайноналар фарзандларининг бахтли бўлиши йўлида ўзларининг ҳою ҳавасларидан воз кечишларига ҳам тўғри келади. Қачонки, эр хотин, қайнона қайнота биргалашиб оила тотувлиги йўлида курашсагина, қийинчиликларни енгиш осон кечади, оила хотиржамлигига эришади. Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта-жамиятимиздаги оилалар бахтиёр, тинч тотув ўзаро меҳр-муҳаббат ва ишончга тўла бўлсин!




Навоий шаҳар,, Кимёгар,, МФЙ отинойиси: З. Насимова.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш