Шукроналик

4-09-2024, 15:00 admin Мақолалар 154

Шукроналик
Шукроналик

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”.
Мустақиллик бу ҳар бир халқнинг энг буюк неъматидир. Шундай буюк неъматни қадрлаш, унинг қадрига етиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Мустақиллик бор жойда, албатта, тинчлик-фаровонлик, юксалиш бўлади. Ҳар биримиз мана шундай неъматларнинг шукрини келтиришимиз лозим.
Юртимиз истиқлолга эришгандан сўнг маънавият, миллий қадриятларни ўрганиш ва қадрлаш, диний маърифат соҳасида эришган ютуқларимиз, ҳар бир фуқаронинг виждон эркинлиги кафолатланганлиги, Ҳаж ва Умра каби ибодатларнинг Халқаро талаблар даражасида ташкиллаштирилганлиги, тенглик, миллатлараро тотувлик намойишлари алоҳида улуғланиши тинчлигимиз ва фаровонлигимизнинг асоси бўлди. Бу, албатта, юртимиздаги жуда катта меҳнат ва оқилона сиёсат самараси бўлмиш тинчлик учун дориломон кунлар учун тинимсиз шукрона келтиришимиз лозимлигини англатади.
Бугун биз мустақиллигимизнинг 33 йиллигини кенг нишонлаш арафасида турган бир пайтда шу бугунгача халқимиз эришган ютуқлар жаҳон аҳлини лол қолдирмоқда. Юртимиз ёшлари барча соҳаларда: санъат, маданият, спорт ва шу каби бошқа кўплаб соҳаларда янги истеъдодларни кашф этмоқда. Биргина спорт соҳасини оладиган бўлсак, ушбу соҳага кўрсатилган катта эътибор туфайли спортнинг бир қанча турларида ўзбек ёшлари жаҳон рейтингининг юқори чўққиларини забт этмоқда. Яқиндагина бўлиб ўтган жаҳон миқёсидаги Олимпия ўйинларида Янги Ўзбекистон ёшлари Ўзбекистон тарихида илк бор 8 та олтин медални кўлга киритдилар. Энг қувонарлиси, улар орасида хотин-қизларимиздан Диёра Келдиёрова Ўзбекистон делигациясига биринчи олтин медални олиб келди. Мана шундай ютуқларнинг барчаси, албатта, юртимизда спортга, айниқса, хотин-қизлар спортига кўрсатилган эътиборнинг самарасидир. Шундай дориломон кунлар учун Аллоҳга қанча шукроналик келтирсак, шунча кам назаримда.
Шукроналик фазилати ҳақида Аллоҳнинг буюк каломи бўлмиш Куръони Каримда ҳам бир неча ўринларда келган. Масалан, “Зумар” сураси 66-оятда шундай дейилган: “Балки фақат Аллоҳгагина ибодат қилгин ва шукур қилувчилардан бўлинг!”. Ушбу оятда Аллоҳ Таолодан шукур қилувчиларнинг саййиди Муҳаммад (с.а.в)га хитобдир. Яратган у зотга Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилишни, шунингдек, бандалик вазифасини шукур қилган тарзда адо етмоқни амр қилмоқда. Шундай экан ҳар биримиз Аллоҳ Таоло бизга берган ҳар бир неъматнинг шукрини қилайлик ва унинг қадрига етайлик. Аҳир бизга берилган мустақиллик, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик каби неъматлар ҳаммада ҳам бўлмаслиги мумкин. Шундай экан ўсиб келаётган ёш авлодга ҳам Роббимиз бизга берган неъматларнинг шукрини қилишни ўргатайлик.



Хатирчи тумани “А.Темур” МФЙ отинойиси Х.Расуловаскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш