Ҳаммамизга маълумки, шу кунларда юртимизда катта хурсандчилик, сабаби, давлатимиз мустақиллигининг 33-йиллиги арафасида турибмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча Ўзбекистон халқини мустақиллик байрами билан чин дилдан табриклайман! Аллоҳ таоло Ватанимизни доимо ҳар қандай ёмон кўзлардан асраб, обод, фаровон ва тинч юртлардан қилсин, юртбошимиз омон бўлсин. Ватанимиз равнақи йўлида астойдил, фидокорона меҳнат қилаётган раҳбару- ходимларининг ҳайрли ишларида Аллоҳ таоло мададкор бўлсин. Маълумки, юртимизда ҳар соҳада янгиликлар, халқ фаровонлиги йўлида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Барчамиз кўриб турибмиз, шахсан Президентимизнинг ўзлари ҳар соҳанинг ичига бевосита кириб бориб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўл-йўриқларини ҳам оқилона тарзда кўрсатиб бермоқдалар. Жумладан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар қаторида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган кишиларни ҳам алоҳида имтиёз асосида уй-жойлар билан таъминлаб берилаётгани таҳсинга сазовордир. Охирги йиллар давомида диний соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, масалан Хаж сафарига ва Умра зиёратига бориш имконияти мавжуд бўлганлиги мўмин мусулмонларимиз қалбида мамнуният пайдо қилди. Аллоҳ таолони байтини Хаж қилиш ҳар бир мусулмоннинг орзусидир. Шу орзуларига етишиш учун нархлар арзонлаштирилиб, барча имкониятлар яратилган ва хизмат сифати яхшиланди.Мустақиллик байрами арафасида, алдов оқибатида ўзга юртларга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган ватандошларимизга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Бош пана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Албатта, бу эришилаётган ютуқлар ва амалга оширилаётган хайрли ишларнинг замирида юртимиздаги тинчлик, осойишталик ва фаровонлик алоҳида ўрин тутади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган: яъни “Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ, бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди” - (Имом Бухорий ва имом Термизий ривоят қилган).Бу неъматларнинг давомли ва зиёда бўлиши эса шукронага боғлиқ. Мана шу севимли Ватанда яшаётган ҳар бир мўмин мусулмон, аввалом бор-ўзи, аҳли аёли, яқинлари ва жамиятга фойдали бир инсон бўлишга ҳаракат қилиши керак.
Табиийки инсон қаерда дунёга келса, ана шу ер унинг учун азиз Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари туғилиб ўсган шаҳар Маккаи Мукаррама ҳақида шундай деганлар: яъни, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Қандай ҳам яхши шаҳарсан! Менга қандай ҳам севимлисан! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, сендан бошқа жойда яшамаган бўлардим!"-(Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Демак, Ватанни севиш, уни соғиниб яшаш-инсон табиатидаги нозик ҳисдир! Аллоҳ таоло биз бандаларини, ўзининг беҳисоб неъматларидан баҳраманд этган экан, ўз навбатида ана шу неъматларининг қадрига етиб, шукрини адо этиб боришимизга буюради. Катта-кичик демай, Аллоҳ таолонинг неъматларини шукрини бажо келтиришимиз бизнинг бурчимиздир.
Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин, байрам арафаси барча мактабларда янги ўқув йили ҳам бошланмоқда. Ҳар бир ота-она фарзандларини янги ўқув йилига тайёрлаб уларга керакли ўқув қуроллари олиб беришлари лозим. Илм фанга эътибор кучайгани сари юртимиз ривожланиб, обод бўлиб бораверади. Юртимиз Мустақиллигини бундан ҳам мустаҳкам айлаб, мустақил юртда униб ўсаётган фарзандларимизни буюк аждодларимизга муносиб, ўз Ватани ва халқига фидоий, юрт корига ярайдиган авлодлар бўлиб етишишларини насиб айласин.
Яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин! Амин.

Кармана тумани “Дўстлик” МФЙ отинойиси: Г.Нафасова