Ёшлар тарбияси

27-08-2024, 15:00 admin Мақолалар 132

Ёшлар тарбияси
Ёшлар тарбияси

Бугунги кунда юртимизда ёшлар тарбияси ва камолоти мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига ўзимиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун жойларда замонавий кутубхоналар, фан ва спорт тўгараклари, замонавий касбларга йўлловчи IT ва логистик ўқув марказлари, ўйингоҳлар ташкил этилган.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ёшлик кишининг камолот касб этадиган, кўп ютуқларга эришадиган вақти эканини таъкидлаб шундай дейдилар: яъни “Беш нарсани, беш нарсадан олдин ғанимат билинг:
-кексаликдан олдин ёшликни
-касалликдан олдин саломатликни
-камбағалликдан олдин бойликни
-бандликдан олдин бўш вақтни
-ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг” (Имом Термизий, Имом Байҳақийлар ривоят қилганлар).
Шундай экан, ёшларимиз ҳаётининг баҳори бўлган даврни турли бекорчи ўйин-кулгу ва самарасиз ишлар билан эмас, балки илм-маърифат ва касб эгаллаш, ибодат ва савобли ишлар билан ўтказиш лозим.
Тарихда ном қолдирган барча улуғлар ёшлигини ғанимат билган, ўша даврда керакли билим ва малакани ўзлаштирган зотлардир. Кейинги йилларда ёшларимизни тўғри йўлдан чалғишига сабаб бўлган омиллардан бири ижтимоий тармоқларда беркиниб олган кимсалардан илм олишларидир. Гапираётган гапи бошқа, мақсади бошқа, одамлар умматга катта зарар келтиради.
Илмни, билимни ишончли, эътиборли, ҳамма эътироф қилган устозлардан ўрганиш тўғри йўлдир. Шуни унутмаслик керакки, фарзанд баркамол ва эл юртига хизмат қилиши учун унинг илмини ва билимини, дунёқарашини тўғри йўлга бошқариш лозим.
Албатта, Ватанимизнинг тараққиётига ҳисса қўша оладиган ёшлар ўз-ўзидан етишиб чиқмайди. Балки уларнинг тарбияси, таълими билан шуғулланиш, уларни билим маърифатга қизиқтирадиган шароитлар яратишимиз керак бўлади. Шу билан бирга уларни олий мақсадлардан чалғитувчи ёмон иллатлардан ҳимоя қилиш биз ота-оналарни ва жамиятни бурчидир. Ёшларнинг одоб-ахлоқи, таълим-тарбияси, илм-маърифати нафақат ота-она балки, тарбия масъуллари, 7 маҳалла шуғулланса, келажакда бизнинг фарзандларимиздан ҳам Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Алишер Навоийлар, Ибн Сино каби буюк олиму-алломалар чиқади, иншааллоҳ.
Пайғанбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳадиси шарифида шундай марҳамат қиладилар: яъни “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра, яхшироқ нарса бера олмайди” (Имом Термизий ривоятлари).
Аллоҳ таоло ёшларимизни ҳусни-хулқли ва чиройли одоб-ахлоқ билан зийнатлантириб, ота-оналарига фахр ва кўз қувончи бўлишларини насиб этсин. Амин.



Кармана тумани “Дўстлик” МФЙ отинойиси: Г.Нафасоваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш