Интернет таҳдидларидан эҳтиёт бўлинг!

27-08-2024, 14:00 admin Мақолалар 105

Интернет таҳдидларидан эҳтиёт бўлинг!
Интернет таҳдидларидан эҳтиёт бўлинг!

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. 18000 оламни яратган, 18000 Олам ичида ер юзида инсонни азиз ва мукаррам қилган ва ўзини ўринбосари дея эълон қилган Аллоҳ табарока ва таолога юзини улуғлигию салтанатини буюклиги қадар ҳамду санолар бўлсин. Унинг суюкли ҳабиби, бутун оламларга раҳмат пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловату саломларимиз бўлсин. Аллоҳ Азза ва Жалла инсониятга жуда кўп неъматларни ато этди. Аллоҳнинг неъматларни санаб саноғига ета олмаймиз. Бу неъматлар йилдан йилга ўсиб, ўзгариб бораверади. Шу неъматлардан биттаси- интернетдир. Глобаллашаётган замонимизда интернет бизнинг кундалик ҳаётимизда ажралмас бир қисмга айланмоқда. Лекин биз мусулмонлар охирги вақтда фойдаланиш қоидалари, одоблари ва меъёрларга қанчалик амал қилмоқдамиз. Ҳар бир нарсанинг фойдали ёки фойдасиз, яхши ва ёмон томони бўлганидек, интернетнинг ҳам шундай томонлари мавжуд. Қисқа қилиб айтсак бу соҳа шу қадар ривонланиб кетдики, 1 соат ичида минглаб савобли амалларни бажариш имкониятига эга ёки минглаб гуноҳ амалларни бажариш имкониятига эга бўлиб қолди. Агар биз интернетдан яхшилигини изласак, яхшилик топамиз. Агар биз интернетдан ғараз ниятларда фойдалансак, бу бизга бало бўлиб қайтади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллоллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисларини эсда тутишимиз керак. Бу ҳадис жуда машҳур бўлиб:» Иннамал аъмалу бинният» - ҳамма амаллар ниятга боглиқ. Ниятимизни тўғирлаб ҳаракат қилишимиз керак. Интернетдан фойдаланаман деса, ҳозир ҳаммада интернет бор. Ҳаттоки ёш болаларда ҳам. Лекин шунда ниятни илмга, маърифатга, эзгу ишларга фойдаланаман деб ният қилсак, албатта, ажру-савобларга эга бўламиз. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисни айтдилар:» Қиёмат кунида банданинг қадами тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигини нимага сарф қилгани, молини қаердан топиб қаерга сарфлагани ва илмига қай даражада амал қилгани ҳақида». Агар шу саволларни қалбимизга жойлаб турсак, умримизни эзгу амалларга сарф қилган бўлар эдик ёки акси бўлиб соатлаб-соатлаб ўтирсак на дунёмизга, на охиратимизга фойда келтирмаса, фақат бузғунчилик, фисқ-у фасод, ғийбат-у иғволардан чиқолмайдиган бўлсак бу умримиз учун катта исроф. Интернет орқали қанча инсонларнинг умри завол бўляпти. Аллоҳ табарока ва таоло инсонни энг гўзал шаклда яратди. Инсонга энг аввало ақл ва тафаккур қилишни берди. Ҳар бир инсон аввало бир нарса қилишдан олдин бир ўтириб ўйлаб, ақли билан тафаккур қилса, қиладиган иши инсон учун манфаатлими ёки уни зарарига ишлайдими ўйлаб кўриши керак албатта. Интернет бизни ҳаётимизга кириб келди. Бундан қандай яхши ният қилиб юртимизни равнақи, оилаларимизни тинчлиги, фаровонлиги йўлида қанчадан қанча инсонлар манфаатли фойдаланяптилар. Лекин шуниси ҳам борки, ачинарли ҳолат ўзлари билиб билмай, турли таъқиқланган маърузаларни эшитиб чалғиётган бузғунчи ғойларни ўзига шиор қилиб олиб, манфаати учун қанчадан қанча инсонларни адаштираётган, умрига завол бўлаётган ёлғончи, мунофиқлар ҳам Ҳоли эмас. Шулар қаторида ўзини ислом ниқоби остида даъватга чақираётган Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Маҳмуд Абдулмўминлар ҳар хил маърузалари билан қанчадан қанча инсонларни адаштиряпти. Бизни ақидамизга, бизни мазҳабимизга тўғри келмайдиган уларни суҳбатларидан таъсирланиб, ҳаттоки Ватанидан кечиб, оила аъзоларидан кечиб жангу жадал қилиб, баъзи бир юртларга бориб, масалан, Сурия деган жойга бориб, қўлига қурол олиб қанчадан қанча гўдакларни уволига қолиб, аёлларимизга зулм қилиб уларни номусларини паймол қилиб кўп мусулмонларни қонини тўкишга сабабчи бўляпти. Буларни ҳаммасини телевидения, интернет орқали ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Муҳтарам Президентимизни ташаббуслари билан 4 марта «Меҳр операцияси» ўтказилди. Қанчадан қанча жабрдийда аёлларимиз, болаларимиз Суриядан олиб келинди. Яна интернет орқали эркаклар ва аёллар бир-бирига номаҳрам бўлиб гаплашиб ёзишиб, ўзимиз оилавий ажиримларга қатнашиб гувоҳи бўляпмиз. Кўплаб оилалар ажримига сабаб бўлиб, болалар етим бўляпти. Қанчадан қанча инсонларни ҳалол йиллаб, ойлаб меҳнат қилиб йиғган пулларини ўғирлаб оляптилар. Албатта бу дунё, азизлар, жуда-жуда ҳисоб-китобли. Аллоҳ Ғолиб Зот унинг ҳузурига борганда албатта бу дунёда нимаики иш қилган бўлсак ҳаммаси учун жавоб берамиз. Ҳар бир инсонга Аллоҳ илм олишга имкон берди. Биз ота-оналар фарзандларимизни тўғри йўлга чорлайлик. Ҳалолликка, тўғри сўз бўлишга, бировни ҳаққига хиёнат қилмасликка, зинога бормасликка, Ватан хоини бўлмасликка доимо уқтиришимиз керак. Аллоҳ табарока ва таоло Залзала сурасининг 7-8-оятларида огоҳлантиряпти:» фамай яъмал мисқола зарротин хойрой яроҳ. Вамай яъмал мисқола зарротин шаррой яроҳ». Яъни:» Ким зарра оғирлигида яхшилик қилса кўрадур. Ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса кўрадур».
Аллоҳга инсонни қони ҳам, жони ҳам азиз. Аллоҳ бирорта инсонни ноҳақ қонини тўкишга буюрмади. Инсонни азиз қилгани учун кимки бир инсонни ноҳақдан ўлдирса, бутун мусулмонларнинг ўлдирганини гуноҳини олар экан. Аллоҳ паноҳ берсин. Барча мўмин-мусулмонларга бу дунёда чиройли яшаб, саодатли ҳаёт насиб қилсин. Юртимизни тинчлиги, осойишталиги бардавом бўлсин. Аллоҳ берган умрни Ўзини розилиги йўлида сарф қилишни барчага насиб қилсин. Ғараз ниятли инсонлардан Ўзи асрасин.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.



Навоий вилояти Зарафшон шаҳар имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Л.Мутахарова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш