Болаларни асло алдаманг!

30-07-2024, 12:00 admin Мақолалар 325

Болаларни асло алдаманг!Болаларни асло алдаманг!

Халқимиз орасида “Бола азиз одоби ундан азиз” деган нақл бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ фарзанддек неъматни ҳар бир бандасига азиз қилиб қўйибди. Айтиш жоизки, ўрни келганда боламиз шовқин кўтармаслиги учун овутишимиз зарур бўлган ҳоллар уларга ёлғон гапирамиз. Аслида бу ишимиз қанчалар тўғри?
Болани алдаймиз, ёлғон гапирамиз, ёлғон ваъда берамиз натижада бола ёлғонни ўрганиши учун илк қадамни қўйишига ўзимиз сабабчи бўламиз ва шахсий намуна бўлиб қоламиз. Муборак динимизга назар солсак Ислом дини ёлғонни мутлақо ҳаром қилган. Ёлғончи Ислом назарида Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар тўқийдилар”, Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилдилар: “Ростгўйликда хавфу хатар кўрсанглар ҳам, рост сўзланглар.
Шунда нажот топасизлар. Гарчи фойда кўриб турган бўлсангиз ҳам ёлғондан сақланинглар. Чунки, барибир ёлғоннинг охири вой”.
Пайғамбар алайҳиссалом ёлғончилик мўмин кишига номуносиб хулқ эканини ҳам таъкидлаганлар: “Мўмин кишида ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик эмас” (Имом Аҳмад ривояти). Демак, Аллоҳдан қўрққан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳақиқий мўмин кишида хиёнат, ёлғончилик каби иллатлар бўлмаслиги лозим.Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бу – оиладир”. Бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз баркамол авлодни тарбиялашдир. Демакки, тарбия аввало оиладан бошланаркан, тарбияда одил бўлайлик. Шу боис ҳам мамлакатимизда барча хайрли ишлар аввало оилаларни мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Зеро, оилада соғлом муҳит шаклланар экан, жамиятимиз, келажак пойдевори бўлган ёшлар асл инсон бўлиб етишади.
Роббим барчамизни ёлғондан ва фитнадан омонда асрасин!


Қизилтепа шаҳри отинойиси: Равшанова Ойдин Амриллоевна
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш