БОШГА ҚИЛИЧ КЕЛСА ХАМ....

23-09-2022, 00:12 admin Мақолалар 372

БОШГА ҚИЛИЧ КЕЛСА ХАМ....
Инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ёнма-ёндир. Ақлли инсонлар яхши сифатларини асраб, камолга етказади ,ёмон сифатларнинг зарарини билиб улардан холос ва саломат бўлади.Инсон табиатидаги ёмон сифатлардан бири ёлғончиликдир. Кимдир фойда кўриш ёки кетказиш учун ёлғон сўзлайди шу йул билан фойда кўрмоқчи ё балодан қутулмоқчи бўлади.
Расулуллоҳ (саллалоҳу алайҳи васаллам)бундай деганлар:"Рост сўзда хатар кўрсангиз хам рост сўзланг!Нажот рост сўздадир.Ёлғон сўзда нажот кўрсангиз хам ёлғон гапирманг.Хатар ёлғон сўздадир". Хазрат Сўфи Оллоёрдан байт:Қилич бошингга келса айтма ёлғон.
Ўлимдандир батар чунки у ёлғон.
Биров бошинг узра қилич кўтариб чопмоққа шай турсада ёлғон гапирма.Чунки ёлғон эртами кечми барибир очилади,сен халқ орасида уятга қоласан.Уят эса ўлимдан ёмон деб бекорга айтилмаган. Кимдир сухбатдошларини жалб этиш учун ёлғон гапиради улар ночор ва паст инсонлардир."Тилсизлик ёлғончликдан яхшидир деган хикмат бор".Кимдир душмандан ўч олиш мақсадида ёлғон гапиради.Ёлғонни душманга қарши қурол қилади.Бўлмаган қабихликларни тўқиб душманига ёпиштиради. Шунинг учун динимизда кишини душманига қарши гувохлиги рад қилинган ёлғон ва алданиш турларини хаётда хар куни кўплаб учратамиз.Оилада зарарсиз туюлган кичик ёлғонни тимсох тухумига ухшатиш мумкин.Тимсох боласи тузумни ёриб чиқиб вахший махлуққа айланади.Хотинини ёлғон гап билан алдаётган эр (ёки эрини алдаётган хотин)бу одатни қачон ва қаерда урганганини мулохаза қилиб кўрса ёмон бўлмасди.Бозорлардаги ёлғон гапларини айтмайсизми?
- олма неча пул?
-минг сум
-саккиз юздан беринг деса,
-нима деяпсиз ўзим саккиз юз элликдан олганман.
Аслида олти юз эллик сўмдан олган ёлғон ишлатмаса хам фойдасига сотади. Харомга аралаштириб топилган фойдани афзал билар экан, унинг келажаги нақадар аянчли.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллом)дан:"Қандай даромад хайрлироқ ва яхшироқ эй Расулуллоҳ "деб сўрашди.
У зот дедилар:"Касб қилиб топилган ва алдовсиз тижорат орқали келган даромат".Ёлғончилик барча ёмонликдарнинг манбаи, хамма разилликларнинг асли, оқибати бахтсизлик, самараси тубанлик бўлган иллатдир.Ёлғондан тухмат тухматдан нафрат нафратдан душманлик келиб чиқади.Ёлғончилик шахс ва жамиятда ана шундай зиёнлар келтириши боис динимизда харом қилинган.Сафвом ибн Сулайм бундай ривоят қилади:"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:"Мўмин бахл бўладими?" "Ха "деб жавоб бердилар.Яна сўрашди:"Мумин ёлғончи бўладими?"..."Йуқ "деб жавоб бердилар.
Мўмин қишининг табиатида ёлғон ва хиёнат сира бўлиши мумкин эмас.Бу икки иллат хар бир инсон учун катта қуср ва қабохатдир.
Мўмин тўғрилик ва вафодорликни севади, бошқаларни хам шунга чақиради.Мўмин қиши хақ таоло ҳузурида ҳам тўғрилиги боис юксак даражаларга эришади.Тўғрилиги жаннатдаги бир дарахтга ўхшатилади. Кимда -ким ер юзига ёйилган бу тўғрилик дарахтини шохларидан бирини махкам тутса шох уни туғри жаннатга элтади, аксинча ёлғон илдизи жаҳаннамда жойлашган бир дарахтдир.Ким ёлғончилик қилса қилган ёлғони уни дузахга элтади.Тўғри йўлда бўлган кишини Аллоҳ хеч қачон хор қилмайди.Иншааллоҳ
Шу боис фарзандларимизн тўғри тарбиялашга этибор берайлик.Бу йул Сироти мустақийм-
Пайғамбарларнинг йўлидир.Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам) йўлларидир.Аллоҳ таоло барчамизни мана шу йўлга йўллашни ва тўғриликни тутиб, ундан айрилмайдиган бандалари қаторида бўлишимизни насиб айласин!
Амин.
Хатирчи туман" Буғирдоқ" МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш