Халқимизнинг “Ҳамал кирди – амал кирди” деган мақоли жуда машҳур. Ҳижрий-шамсий тақвим бўйича Қуёшнинг биринчи буржга ва ойнинг ўн икки бурждан бири – Ҳамал (ҳомиладор қўй)га кириши билан “Наврўз”, “Янги кун”, у билан бирга эса янги йил ва янги фасл – баҳор кириб келади. Наврўз ва янги йил келиши биланоқ, баҳор нафасидан борлиқ танасига қайта жон киради. 5000 йиллик тарихга эга бу байрам инсон ички олами ва унинг табиат билан уйғунлиги рамзидир.
Истиқлол ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳалари, айниқса, маънавий-маърифий соҳалардаги кенг имкониятлар эшигини очди. Марҳум биринчи Юртбошимизнинг фармонлари шарофати ила юртимиз яна жонажон Наврўзга бағир очди. Асрлар оша эзгулик, нафосат ва яшариш байрами бўлиб келган бу қадимий байрам истиқлол йилларида янада ўзгача тароват касб этмоқда.
Маълумки, ислом тақвимлари Ой календари ва Қуёш календарига бўлинади. Аллоҳ биз бандалар ҳисоб-китобни, йил, ой ва кунлар ададини билмоғимиз учун Қуръони каримда буржларни зикр қилиб, улар билан қасам ичади. Каломуллоҳда “Буруж” номли сура ҳам мавжуд бўлиб, унинг 1-оятида Аллоҳ айтади: “Қасамёд этаман (ўн иккита) буржларга эга осмон билан”. Бу ўринда буржлардан мурод – осмондаги Қуёш ва Ой буржларидир. “Фурқон” сурасининг 61-оятида эса Парвардигор шундай марҳамат қилади: “Осмонда буржларни бунёд этган ва унда чироқ (Қуёш) ва нурафшон Ойни пайдо қилган зот баракотли (буюк)дир”.
Мазкур оятлардан маълум бўладики, буржлар беҳудага ва бесабаб яратилмаган, шунингдек, Аллоҳ ҳам бежиз буржлар билан қасамёд этмаган. Унинг Қуёш ва Ой билан, юлдузлар билан қасам ичишида ақл эгалари учун оят – ибратлар бордир. Зотан, Қуёш ва Ойнинг яратилишидан мақсад ҳам биз бандаларнинг ҳаётий, диний, деҳқончилик ишларимизни Аллоҳ тақдир қилган илоҳий тақсимот – 12 бурж асосида белгилаб олишимиз заруратидир.
Юртимизда азалдан уч хил тақвим, ҳижрий, милодий ва деҳқончилик календари билан иш юритиш одат тусига айланган. Йиллар ҳисобини билишимиз учун Аллоҳ Қуръони каримнинг “Исро” сураси, 12-оятида шундай зикр қилади: “Кундуз аломатини эса, Раббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз”. Улуғ муфассирларимиз мазкур оятнинг “йиллар саноғини” қисмини қамарий (Ой) тақвим билан иш юритиш (бинобарин, диний юмушларда), “йиллар ҳисобини” қисмини эса шамсий (Қуёш) тақвим билан иш юритиш (айниқса, деҳқончиликда) мазмунида тафсир қилиб, фатво ёзиб қолдирганлар.
Ҳадиси шарифда ҳам зироатчилик билан шуғулланиш улуғ иш эканлиги кўп маротаба такрорланган. Чунки, деҳқонлардан барча манфаат олади. Аллоҳ таоло уларни барча жонзотнинг ризқига сабабчи қилиб қўйган. Шу боис касблар ичида ислом уламолари нуқтаи назарида деҳқончилик энг афзал касб ҳисобланади. Жобир (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай лутф этганлар: “Қайси бир мусулмон бирор экин экса-ю, ундан ейилса, албатта, унинг учун садақа бўлади. Ўғирлангани ҳам унинг учун садақа бўлади. Йиртқичлар егани ҳам, албатта, унинг учун садақа бўлади. Қушлар егани ҳам, албатта, унинг учун садақа. Ўша экиндан бирортаси манфаат олса, албатта, унинг учун садақадир” (Имом Муслим ривояти). Шунинг учун ҳам қиёмат кунида жаннатийлар жаннат эшиклари олдида тўпланиб, ким биринчи киради, дейилганида деҳқон, дейилади. Табиийки, деҳқончилик қилиш учун унинг тақвимини яхши билиш керак. Аксинча, экин экиш, дарахт ўтқазиш вақтини билмаслик зироат ва боғдорчиликнинг касодга учрашига сабаб бўлади. Шунга кўра, Наврўзни баҳор байрами, деҳқончилик юмушлари бошланганлиги нуқтаи назаридан нишонлаш бизнинг юртимизда азалдан урф бўлган.
Маълумки, Наврўзда кун билан тун баробар бўлади. Деҳқонлар экин экишни, ерга уруғ қадашни, умуман зироат юмушларини бошлаб юборишади. Ваҳоланки, ерга уруғ қадаш бизда ибодат даражасига кўтарилган. Чунки, деҳқончилик – ҳалол ризқ, ҳалол луқма, ҳалол меҳнат ва фаровонлик асоси. Пайғамбаримиз (с.а.в.) аҳли аёлларининг нафақаларини Мадинаи мунаввара яқинидаги Хайбар еридан тушадиган ҳосилдан олар эдилар. Аҳли аёлларидан ҳар бирига ҳосилдан юз васақ (бир васақ тах. 190 кг) берар эдилар.
Деҳқончилик бизга аждодлардан мерос. Юртимиздан етишиб чиққан буюк тариқат намояндаларининг аксарияти деҳқончилик билан шуғулланишган. Хожа Муҳаммад Бобо Самосий – боғбон, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ўз ерларига буғдой, мош ва бошқа экинлар экиб тирикчилик қилганлар. Хожа Аҳрор ва Жўйбор шайхлари даромадининг бир қисми асосан зироатдан бўлиб ундан нафақат шу хонадон аҳли, балки халқ оммаси ҳам баҳраманд бўлган. Хожа Аҳрор Валий ўз омборларида сақланаётган беҳисоб ғаллаларни фуқаронинг ризқи деб ҳисоблаган. Жўйбор шайхлари эса мамлакатда дон тақчиллиги сезилганда ўз омборхоналаридаги ғаллаларни муҳтожларга тарқатишган. Ариқлар қазиш, янги ерларни ўзлаштириш, боғу роғлар барпо этиш борасида бу икки хонадон аҳлининг хизматлари алоҳида эътиборга молик.
Амир Темур бобомиз янги ерлар ўзлаштириб, деҳқончилик қилишга алоҳида эътибор берган эди. Унинг даврида янги ўзлаштирилган ерлардан уч йилгача солиқ олинмаган ва бу тадбир қишлоқ жойларида фаровон ҳаётни таъминлашда ижобий аҳамият касб этган. Ўрта аср масжид, мадраса ва хонақоҳларга вақф қилинган ерлар зироатидан келадиган даромад шу диний муассасалар иқтисодий пойдеворини ташкил этган. Демак, таълим тизимимиз, маънавиятимиз сарчашмалари ҳам деҳқончилик билан бевосита боғлиқ бўлган.
Улуғ уламоларимиз фиқҳий китобларда халқимизнинг анъанавий ҳамда миллий байрамларини, жумладан, Наврўзни байрам тариқасида нишонлаш ҳақида фатво берганлар. Бинобарин, “Фатовои заҳирия”да шундай дейилади: “Наврўз уч хилдир: Наврўзи Жамшидий, Наврўзи Мажусий ва Наврўзи Султоний. Наврўзи Султонийни ўтказмоқлик мақбулдир ва ҳеч динга зиёни йўқдур”. Улуғ уламоларнинг фатволарига эътибор берсак, Наврўзи Жамшидий ва Наврўзи Мажусий лолалар очилган, саҳролар яшнаган пайтда ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотларни кўрамиз. Наврўз ислом оламида маҳбуб билингани каби Беруний, Ибн Сино, Умар Хайём, Чағминий, Улуғбек каби дунёвий илмлар соҳиблари ҳам тун билан кун баробар бўладиган ва Қуёш Ҳамал буржига кирадиган кунни Наврўз айёми сифатида нишонлаш мақбул эканлигини таъкидлашган. Улуғ мутасаввиф Ҳаким Термизий “Солнома” асарида, бухоролик буюк фақиҳ Абдулазиз ибн Моза “Ал-Муҳит ул-бурҳоний фил фиқҳ ан-нуъмоний” қомусида Наврўз ҳақида қимматли маълумотлар қолдиришган. Қадим Шарқда Қуёш қайси буржга кирса, ойга ўша бурждаги юлдузлар туркуми шаклига қараб ном беришган. Жумладан, Ҳамал ойини – бурж шакли ҳомиладор қўйга ўхшагани учун Ҳамал деб, Савр ойини – юлдузлар туркуми ҳўкизга ўхшаб кўрингани учун Савр деб аташган.
Деҳқончилик тақвимига оид ойларга қараб деҳқонларимиз, боғбонларимиз зироат ва кўчат тадоригини кўришади. Жумладан, тўқсон деган мавсум 5 декабрдан 5 мартгача давом этади. 21 январь – қанталоғди куни. “Қанталоғдидан кейин қиш бўлмас, қанталоғдидан сўнг ерда қор турмас” ҳикмати оғиздан-оғизга ўтиб келиб, асрлар оша деҳқонлар орасида ўз аҳамиятини йўқотмаган. Қанталоғди дейилишига сабаб шуки, қиш мавсумида айиқ қирқ беш кундан тўқсон кунгача ухлайди. Қирқ беш кундан кейин иккинчи томонига ағдарилиб ухлашга одатлангани учун тўқсон куннинг иккинчи ярми қанталоғди деб юритилган. 22 декабрдан 20 февралгача – чилла мавсуми кечади. Бу мавсумда асосан ернинг шўрлари ювилади. Зеро, бу пайтда ерни суғориш ҳар хил зараркунанда қумурсқалар кўпайишининг олдини олади, шунингдек, ернинг яхши етилиши учун ғоят фойдалидир. Чиллада сув бермаган деҳқон йил бўйи яхши ҳосилдан маҳрум бўлади. Қавс ойида 21 ноябрда кўчатлар ўтқазилади. “Ниҳол дар қавс, қалам дар ҳут” (Ниҳол ўтқазиш қавс ойида, қаламча қилиш ҳут ойида) ибораси деҳқонлар учун дастуриламал бўлиб хизмат қилган. Кузнинг сунбула ойи (22 августдан 21 сентябргача) асосан кузги буғдой экишга тайёргарлик кўриш, буғдой экиладиган ерларни суғориш, мезон ойи (22 сентябрдан 21 окябргача) эса буғдой экиш мавсумидир. Шунинг учун халқ тилида айтилади: “Сунбула об деҳ, мезон кор” – Сунбулада суғоргин, мезонда эк. Зотан, деҳқончилик тажрибасидан маълумки, сунбула ойида суғориб, мезон ойида экмоқлик серҳосиллик гаровидир. Ақраб ойи (22 октябрь) кирганда, қўйлар урчитилади. Қўзиларнинг туғилиш муддати беш ой эканлиги инобатга олинса, уларнинг қиш изғиринларидан соғлом ва нуқсонсиз ўтиб, баҳорда – Ҳамал (олтинчи ой аввалида)да туғилиши ғоят манфаатлидир. 6 мартдан 13 мартгача “айёми ажуз” (халқимиз тилида “аямажуз”) ҳафталиги бўлиб, “айём” тилидан “тўқсон” мавсумига қарата айтилган ибора машҳурдир: “Тўқсан, бир кунимча йўқсан”. Яъни шу “айёми ажуз” ҳафталигида тўқсон мавсумида бўлмаган об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилади. Шунинг учун халқимизда “аямажуз” ҳафталигида шамоллаб қолмаслик ва дардга чалинмаслик мақсадида ўзини эҳтиёт қилиб юриш, беҳуда чўмилмаслик, кир ювмаслик одатлари сақланиб қолган. 14 мартдан 20 мартгача “Оби раҳмат” ҳафталиги бўлиб, бу кунларда Аллоҳнинг изни билан албатта осмондан раҳмат сувлари ёғилади. Бу сувларни кишилар табаррук ҳисоблаб, ўрик шарбати, қандобларга улардан қўшишган ва Наврўз куни мана шу шарбатлар дастурхон кўркига кўрк бағишлайди. Ҳаттоки денгизлардаги садафдор (ракушка)лар шу кунларда сув тепасига чиқиб, оғизларини очиб шу ёмғирни кутишади. Оби раҳмат ёмғиридан бир томчи тегса, ундан катта дур пайдо бўлади, аксинча очкўзлик қилиб кўпроқ томчи олса, унда оддий кичик марварид пайдо бўлиши айтилади. Бунинг ҳикмати шундаки, инсон озига қаноат қилса – азиз бўлади, очкўзлик қилса – хор бўлади. Кўриб ўтилганидек, ҳар бир ой ва кун деҳқончилик учун бениҳоя қимматлидир. Деҳқон етиштирган ҳар қандай экин, боғбон етиштирган ҳар қандай мева инсон учун жон озиғи ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўн икки йил давомида кетма-кет бир-бирига ўрин алмаштириб келадиган мучал тушунчаси аслида “мўлжал” сўзидан олинган. Ўн икки йил давомида осмон жисмларининг жойлашиши қандай шаклни беришига қараб, йилларга мучал номлари берилган.
Жумладан, юлдузлар туркумининг сичқонга ўхшаши йилнинг сичқон йили, сигирга ўхшаши сигир йили ва ҳ.к. деб номланишига асос бўлган. Уламоларимиз мана шу ўн икки йилга ўн икки мақом берилганлиги махсус ҳужжат билан тасдиқлашган. Жумладан, Зайниддин Маҳмуд Восифий (ваф. 1554 й.) “Бадоеъ ул-вақоеъ” (Ажойиб воқелар) номли асарида мучал ҳақида нодир қайдлар ёзиб қолдирган. Абу Райҳон Беруний ўз асарларида Наврўзнинг яратилишига оид қимматли фикрларни келтиради. Бу фикрларнинг диққатга сазовор томони шундаки, аллома Наврўзни коинот ва олам билан бир бутунликда таърифлайди. Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг” асарида бу ҳолга шундай таъриф берган: “Шарқдан баҳор насими эсиб келди, оламни безамоқ учун фирдавс йўлини очди. Оқ ранг кетиб, бўз ерни алвон ранг қоплади, олам ўзига оро бериб безанмоқ тараддудига тушди. Зерикарли қишни баҳор нафаси ҳайдади, мусаффо баҳор яна ўз ҳукмига кирди. Қуёш яна қайтиб ўз ўрнига келди, Балиқ (Ҳут) думидан Қўзи (Ҳамал) буржига кўчди. Уйқуга кирган дарахтлар яна яшил тўн кийди, ол, сариқ, кўк, қизил рангли ҳарир ёпинчиқлар билан безанди”.
Наврўз ҳақидаги фикрлар, афсона-асотирлар турлича бўлишига қарамай, Бунёдкорлик, Эзгулик, Яшариш ва Яратиш каби умумбашарий, муштарак ғоялар уларни боғлаб туради. Зотан, Наврўз бутун инсоният учун Уйғониш ва Янгиланиш айёмидир. Кўп минг йиллик тарих синовларидан омон-эсон ўтиб келган Наврўз бугун остонамизда эшик қоқиб турибди. Юртимизда бу мўътабар айёмни, гўзаллик ва нафосат байрамини нишонлаш аллақачон бошлаб юборилди. Баҳор байрами, кўклам қувончи билан йўғрилган айём ҳаммамизга муборак бўлсин!
Тоҳиржон РЎЗИЕВ
ЎМИ Навоий вилоят вакили,
вилоят бош имом-хатиби
Манбаалар асосида тайёрланди.