Такаббурликдан йироқ бўлинг

26-02-2018, 08:04 admin Мақолалар 1 442


Абдуллоҳ ибн Амр айтдилар: "Бизлар Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида ўтирган эдик. Шу пайтда саҳрода яшайдиганлардан ипакли кийим кийган бир киши келиб, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида тик турган ҳолда бизларга қараб: "Сизларнинг биродарингиз (яъни Муҳаммад (с.а.в) от устида юришни яхши биладиган, ақлли ва тажрибакор кишиларнинг даражасини пастга туширди (иккинчи ривоятда: туширмоқчи) ва ҳар бир подачининг обрўсини кўтармоқчи бўлди",- деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг кийимларидан ушлаб туриб: "Устингда ақлсиз бир кишининг кийимини кўраётибман",- дедилар-да: "Аллоҳ таолонинг пайғамбари ҳз. Нуҳ (а.с.) ўлиш вақтларида ўғлиларига хитоб қилиб: "Мен сенга васият қиламан, икки нарсага буюриб, икки нарсадан қайтараман. Биринчи - "Ла илоҳа ил-лаллоҳ" калимасини айтиб юришингга буюраман, чунки бутун етти қават осмон ва етти қават ерларни торозининг бир палласига ва "Ла илоҳа иллаллоҳ" калимасини иккинчи палласига қўйилса, бу калима қўйилган палла албатта оғир келади. Агар етти қават осмон ва етти қават ерлар ҳаммаси зич бир ҳалқа бўлса, "Ла илоҳа иллаллоҳ" калимаси уларнинг ҳаммасини майда-майда қилиб юборади.
Иккинчидан, "Субҳоналлоҳу ва биҳамдиҳи" калимасини айтиб юришингга буюраман, чунки бу калима ҳамма махлуқотнинг айтадиган сўзидир ва шу калимани айтишлари туфайли Аллоҳ таоло ҳаммаларининг ризқини етказади",- дедилар. Яна ҳз Нуҳ (а.с.): "Сени икки нарсадан, яъни Аллоҳ таолога ширк келтиришдан ва кибрланишдан қайтараман",- дедилар. Шунда мен айтдим: "Ё Расулаллоҳ! Бу ширк келтириш нималигани биз билганмиз, аммо кибр нимадир? Бир кишида ички-ташқи кийими бўлиб, уларни кийиб
юрса, кибр бўладими?" - деб сўраганда, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Йўқ", дедилар. "Бўлмаса бир кишида чиройли тасмалик бир жуфт ковуши бўлиб, уни ғирчиллатиб кийиб юрса, кибр бўладими?" Расулуллоҳ (с.а.в.): "Йўқ", дедилар. "От, хачир, тева каби улови бўлиб, уни миниб юрса кибр бўладими?" Расулуллоҳ (с.а.в.) яна: "Йўқ", дедилар. "Бир кишининг яхши суҳбатдош дўстлари бўлиб, улар билан суҳбатлашиб ўтирса, бу кибр бўладими?" Расулуллоҳ (с.а.в.): "Йўқ, буларнинг ҳеч бири кибрга қўшилмайди", дедилар. "Ё Расулаллоҳ! Энди бўлмаса кибр нимадан иборатдир?" Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ҳақиқатни, тўғри сўзни тан олмаслик ва бошқа кишиларни ўзидан паст ҳисоблашлик кибр бўлади", -дедилар". Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) Расули акрам (с.а.в.) дан ривоятқилдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким ўзини бошқалардан катта деб ҳисобласа ёки юриш-туришларида бошқаларни писанд қилмай кибрланиб юрса, Қиёмат куни Аллоҳу азза ва жалла ҳузурига борганда Аллоҳ таоло унга ғазаб назари билан қарайди",- дедилар". Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ким ўз хизматкори билан таом еса, кўча ва бозоргоҳларда эшак миниб юрса ва қўй-эчкиларни боғлаб, уларнинг сутини соғаверса, бу кишида кибрлик қолмаган бўлади",- дедилар". Кийимфуруш Солиҳ ўз бувисидан ривоят қилди, у аёл айтди: "Ҳз. Али бозордан бир дирҳамга хурмо сотиб олиб, уни ўзлари устларига ташлаб юрадиган чодирларига ўраб кўтардилар. Шунда
мен: "Эй, амир алмўминин! Бу юкингизни мен кўтариб борай", деганимда, ҳз. Али: "Йўқ, аёлманд киши ўзи кўтариши керак", дедилар". Абу Саид Худрий ва Абу Ҳурайрадан ривоят қилинди. Буларга Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: "Аллоҳ таоло- иззат, қудрат менинг пастки кийимим ва катталик эса, елкамга ташлаб юрадиган ридоимдир. Мана шу икки либосни кийишга ким мен билан шерик бўлмоқчи бўлса, мен уни азобга соламан, деди".

Ҳайсам ибн Молик Тоий айтдилар: "Мен Нуъмон ибн Баширдан минбар устида туриб: "Шайтоннинг ов қиладиган тўр ва тузоқлари бор. Унинг тўр ва тузоқиари киши Аллоҳ таолонинг берган неъматлари учун шукр қилиш ўрнига туғёнга кетиши, йўлдан озиши ва Аллоҳнинг берган мол-мулкларини ўзим топдим, деб фахрланиши ва Аллоҳнинг бандаларидан ўзини юқори ҳисоблаши ва нафснинг хоҳишига берилиб, Аллоҳ таолонинг йўлидан бошқа йўлларга кириб кетишидир", деган сўзларини эшитдим". Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинди, у киши айтдилар: "Расули амин (с.а.в.): "Жаннат билан дўзах даъволашишди. Дўзах: "Менга золимлар, ўзларини катта олувчи мутакаббирлар киради", деди. Жаннат эса: "Менга заиф ва ожизлар, фақир бўлган кишилар киради",- деди. Шунда Аллоҳ раббил оламийн жаннатга хитоб қилиб: "Эй, жаннат! Сен менинг раҳматимсан, хоҳлаган бандаларимга марҳамат қилиб, сен билан бирга қиламан", деди. Дўзахга ҳам хитоб қилиб: "Эй, дўзах! Сен менинг азобимсан, истаган кишиларимни сен билан азоблайман ва иккалангизни ҳам лойиқ кишилар билан тўлдираман",- деди".
Абу Салама ибн Абдурраҳмон айтдилар: "Расули акрам (с.а.в.)нинг саҳобийлари ибодатларни азтаҳидил, жидду жаҳд билан адо қилардилар. Улар мажлисларида баъзан шеърлар ўқишар ва жоҳилият замонидаги ишларини эслашар эдилар. Аммо кимки Аллоҳ таолонинг амрини нотўғри
қилишга таклиф қилса, жаҳллари чиқиб кўзларининг косаси айланиб кетарди". Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинди, у киши айтдилар: "Бир чиройли ва ҳусндор киши Набий муҳтарам (с.а.в.) ҳузурларига келди. У киши: "Мен ҳуснжамолни яхши кўраман ва Аллоҳ таоло хоҳишимга мувофиқ менга берган чиройини ўзингиз кўриб турибсиз. Биронта одам мана шу оёғимдаги ковушимнинг ипича ҳам ҳуснда мендан устун бўлишини истамайман. Энди шу одат кибр ҳисобланадими?" - деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): "Йўқ, бу кибр эмас, ҳақ сўзни тан олмайдиган ва одамларни таҳқирлаб, ўзини улардан устун ҳисобловчи бундай кишини мутакаббир деб айтилади", -дедилар". Амр ибн Шуъайб ўз боболаридан, у киши Расули амин (с.а.в.)дан ривоят қилдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мутакаббир кишилар қиёмат куни суратлари одамлар шаклида бўлса ҳам, хорликдан кишиларни оёғи остида эзилиб майда чумоли ҳажмида бўлиб Маҳшаргоҳга борадилар. Мазаллат ва хорлик бутун вужудларини ўраб олган ҳолда дўзахдаги бўлис деб аталадиган қамоқхонага судраб олиб борилади. Устларида ловиллаб олов ёниб туради. Ташналикдан нолиган вақтларингда
дўзахдагиларнинг баданидан оққан қон йиринглар, ифлос нарсалардан ичирилади", -дедилар". Зулм қилган кишидан ўч олиш ва ғолиб келиш ҳақида. Ҳз. Ойиша (р.а.)дан ривоят қилинди. Расулуллоҳ (с.а.в.) бу зотга: "Бор, сени маломат қилган кундошларингдан ўчингни ол!" - деб ўчларини олишга рухсат берган эдиларъ. Ҳз. Ойиша (р.а.) айтдилар: "Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг аёллари (кундошларим) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қизлари ҳз. Фотимаи Заҳрони ўзлари томонидан вакил қилиниб, у зот ҳузурларига юбордилар. Фотима (р.а.) келиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига кириш учун рухсат сўйрадилар. Шу пайтда Расулуллоҳ (с.а.в.) менинг лунгим, пастки кийим ва чодиримга ўралиб, мен билан бирга ўтирган эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг рухсатлариздан кейин Фотима кириб: "Хотинларингиз фақат Ойишани демай, балки барча аёлларингизга ҳам бир хилда қарамоғингизни сўраб мени юборишди", -дедилар. Ҳз.Фотимага жавобан Расулуллоҳ (с.а.в.): "Эй, қизчам! Мен севган кишини сен ҳам севасанми?"- деб сўрадилар. Ҳз. Фотима: "Сиз севган кишини мен албатта севаман",- деган эдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): "Ундай бўлса сен бунга (Ойишага) муҳаббат қўйгин"-, дедилар. Шу билан ҳз. Фотима Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурлариздан чиқиб аёллар олдига бордилар ва воқеани баён қжлганларида, улар: "Сиз бизнинг кўнглимиздаги мақ- садни Расулуллоҳ(с.а.в.)га аниқроқ тушунтира олмабсиз, яна қайтиб боринг!" - дейишди. Ҳз. Фотима: "Мен Аллоҳ номи билан онт ичиб айтаманки, бундан кейин Ойиша тўгриларида Расулуллоҳ (с.а.в.)га асло гапирмайман", -дедилар. Шундан кейин улар ҳз. Зайнаб бинт Жаҳш (р.а.)ни юбордилар. Зайнаб ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг рухсатлари билан ҳузури олийларига кириб, аёлларининг илтимосларини билдирдилар, мени ёмонлаб койидилар ва маззамат қилдилар. Шунда Зайнабга жавоб қайтаришим учун менга ижозат берсалар, деган умид билан Расулуллоҳ (с.а.в.) га қарайвердим. Охири у кишидан ўч олишимга Расулуллоҳ қарши эмасликларини билиб олганимдан кейин шу қадар қаттиқ таъна қилдимки, ҳатто сўзлатмай қўйдим ва ғалаба қозондим. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) табассум қилиб: "Ҳа, бу Ойиша, албатта, Абу Бакр Сиддиқнинг қизларида", -деб қўйдилар". Мазкур ҳадисга боғлиқ воқеа шундай бўлган эди: Расулулллоҳ (с.а.в.) ҳз. Ойиша (р.а.)нинг хоналарида бўлган бир куши ул зотнинг бошқа завжалари ҳз. Зайнаб (р.а.) изн сўрамай аччиқланган ҳолда кириб келиб, Расулуллоҳ(с.а.в.)га аччиқ-тизиқ гапира бошлади. Кейин эса Ойишага ҳужум қилди.. Расулуллоҳ (с.а.в.) унга қарши бирон нарса деб оғиз очмасдилар. Ҳз. Ойиша (р.а.)га жавоб айтиш учун рухсат берган маънода: "Зайнаб олдингда турибди, ўчингни олавер",- дедилар. Бу борада қатор ҳадислар билан мустаҳкамланади, чунки Зайнаб онамиз соҳибжамол ва Расули акрам (с.а.в.) наздиларида ҳурматли бўлиб, онамиз ҳз. Ойиша (р.а.) билан Расулуллоҳ (с.а.в.)га мақбул бўлшда доим мусобақа қилишадиган аёллар эдилар. Яъни Ойиша (р.а.) оталаридек ўткир фикрли, зийрак ва саволга мулойимлик билан дарҳол жавоб қайтара оладиган аёл деб мақтаган бўлдилар .Қаҳатчилик ва очлик йилида кишиларнинг бир-бирларига ёрдамлашишлари ҳақида Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинди, у киши: "Охирги замонда очарчилик бўлади. Шундай вақт кимга тўғри келса, оч кишиларга бошқаларни тенг қилмасин (яъни: буларга кўпроқ хайри -эҳсон қилсин)",- дедилар.


Имом Исмоил ал-Бухорийнинг“АЛ-АДАБ АЛ-МУФРАД” асари ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг “Васатия-ҳаёт йўли” китоби асосида тайёрланди

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 4 –курс талабаси Саидханбалова Робия

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш