ХОТИРЖАМЛИК ОМИЛИ

27-03-2024, 22:33 admin Мақолалар 84

ХОТИРЖАМЛИК ОМИЛИ Ҳар тонг осуда туннинг ҳаловатли уйқусидан уйғонамиз. Неъматлар билан тӯла дастурхон атрофида яқинларимиз билан ӯтириб, таомланамиз.Сӯнг дуога қӯл очамиз, ӯқишга, ишга отланамиз.Йӯл-йӯлакай атрофимизга кӯз югуртирамиз: обод кӯчалар, кундан- кунга чирой очаётган маҳаллалар, янги бунёд этилаётган замонавий кӯркам бинолар....Беихтиёр дилдан шукроналик ҳисси ӯтади:"Шундай ёруғ кунларга етказганингга шукр, тинч ва мусаффо осмонимизга асло кӯз тегмасин" Ана шу осуда ҳаётини кӯра олмайдиганлар, тинчлигимизга путур етказишни истаб, бу йӯлда динимизни ниқоб қилиб олаётган ёвуз кучлар бор.Улар эътиқодида мустаҳкам бӯлган халқни нотӯғри йӯлга бошлаш ҳаракатида Ҳаётимизда мавжуд бӯлиб турган беғамлик, лоқайтлик, бирор ножӯя ишни кӯриб, кӯрмасликка олиш каби иллатлар, аксар ҳолларда, тинчлик ва осойишталикка жиддий ховф солмоқда.Зеро, машҳур адиблардан бири айтганидек: Лоқайтлик дунёдаги энг кучли зилзила ва бӯронлардан ҳам ёмон душмандир". Бугун ҳар бир ватандошимиз ӯз фуқаролик бурчини сидқидилдан бажариши, атрофидаги бӯлаётган воқеаларга теран нигоҳ билан боқиб, Ватан тинчлиги йӯлида хушёр бӯлмоғимиз даркордир.Исломда тинчлик бебаҳо неъмат деб баҳоланади Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: " Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир" (Бақара, 208 оят). Бундан хулосамиз, ҳар биримиз огоҳ бӯлишимиз, улардан яқинларимизни ҳам ҳимоя қилишимиз керак. Зеро, Аллоҳ таоло:" Яқин қариндошларингизни огоҳлантиринг" деб буюрган (Шуаро, 214).
Хатирчи туман отинойиси:
Раимова Самия
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш