"Осуда ҳаётга эришиш".
Бахт, ҳузур-халоват хақида ҳар кимнинг ўз фикри, қараши бор. Баъзилар кўркам, замонавий жиҳозларга тўла уйда яшаш, чиройли кийимлар кийиш, истаган нарсасига эришишни ҳаёт лаззати деб уйлайди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?. Биз кўпинча одамлар ва нарса ходисаларнинг зоҳирига-ташқи кўринишга қараб баҳо берамиз. Лекин синчковлик билан назар ташласак, адашганимизни англаймиз. Бир қараганимизда яшашимиз учун керакли ҳамма шароит мухайёдек туюлади. Шундай бўлсада, бизга ҳаёт зерикарли кўринади. Бу эса турмушимизда сон-саноқсиз нарсалар бўлгани ҳолда, унда энг муҳим нарса-қаноат ва шукроналик йўқлигини билдиради. Қаноат туйғуси ва шукроналик ҳисси бўлмагач эса ҳаёт тарзимиз қандайлигидан қатъий назар, кўнглимиз таскин топмайди. Ҳаловат қўрғонимизни сабрсизлик, ношкурлик безовта қилайверади. Қаноат-бебаҳо неъмат, унга эга бўлган кишининг қалби ҳамиша осойишта бўлади. Баъзилар эса бойлик орттираман деб хотиржамлигини бой беради. Яна шундайлар ҳам борки, кийимларида ортиқча ҳашам йуқ. Дастурхонни тўкин-сочин эмас, уй-жойини ҳам кўз-кўз қилиб мақтай олмайди. Аммо ҳаётдан ҳамиша мамнун бўлиб яшайди. Бир талай муаммолар бўлса хам, юраги ғашланмайди. Ойлик маоши баъзан рўзғорига етмаганидан кимдандир қарз олади. Бироқ кечаси тинч ухлайди. Тақдиридан мамнун ҳолда уйғонади. Болаларининг кулгусидан завқ олади. Барчаси учун шукрона айтади. Яхши ниятларига етишиш учун савоб амалларини давом эттиради. Зеро, ҳаёт лаззати тўкин-сочинликда, ҳамма нарсанг муҳайё бўлишида эмас, борига розилик ва шукр айта билишдадир. Улуғ Ватандошиииз Абу Лайс Самарқандийнинг қўйидаги сўзлари ибратлидир: "Оқил киши дунёдаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. Охират амаллари билан шуғулланади. Чунки охират қарор топиши неъматлар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у ҳиёнаткор фитнакордир.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова. Ч.