Ватан ҳимоячилари куни юртдошларимизга муборакбўлсин!

14-01-2022, 08:41 admin Мақолалар 386

Ватан ҳимоячилари куни юртдошларимизга муборакбўлсин!

Ватан посбонларининг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматлари туфайли осмонимиз мусаффо, болаларимиз шодон кулгуда, мўътабар оналаримиз, нуроний падари бузрукларимиз хотиржам тоат-ибодатда, доимий дуода яшамоқда, юртимиз обод, халқимиз ҳаёти фаровон бўлмоқда. Ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бағишлаган, масъулиятли вазифаларни сидқидилдан бажараётган, йигитлик шаънини шараф билан оқлаб, адо этаётган мард ва жасур, эл-юрти учун кўкси қалқон, садоқатли ҳимоячилардан халқ миннатдор.
Давлат сарҳадларини фидокорона қўриқлашга аскар ва офицерлар етиштиришда оилада мустаҳкам эътиқод тарбияси, ватансеварлик ҳиссини қалбига сингдириб ўғил тарбиялаётган ота-оналар доимо шарафларга сазовордир. Халқимиз тинчлиги учун азиз жонларини тикишга тайёр турган ҳарбийларимиз доимо омон бўлишсин, оиласи, ватани, халқ осойишталиги учун, келажак равнақи учун доимо сергакликлари зиёда бўлсин. Шу билан бирга Ватан, халқ осойишталиги учун ўз соҳаларида сергак ва фидоийлик билан хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ҳам ушбу байрам билан табриклаймиз. Барча Ватан ҳимоячилари кечани кеча, кундузни кундуз, иссиқ-совуқ демай ўз вазифаларига содиқлик билан хизмат қилаётганларнинг барчаси омон бўлсин, халқимиз улар учун доимо дуода. Чунки улар сабаб, тунимиз осуда, ором оламиз, кундузи тинч ишга, ўқишга, боғчага боришади. Шунинг учун ҳимоячиларни қанча улуғласак, қанча эъзозласак кам.
Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг фарзандлик вазифамиздир. Ушбу шарафли соҳа эгаларини бугунги шодёна билан чин дилдан табриклаймиз. Сарҳадларимиз тинч, мустаҳкам, осмонимиз мусаффо бўлсин. Жонажон
Ватанимиз тинчлиги абадий бўлсин, осудалигимизга кўз тегмасин. Ватан ҳимоячилари куни барча юртдошларимизга муборак бўлсин !
ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби. Тохир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш