"Аллоҳ таолонинг аёлларга берган улуғ неъмати".

25-03-2024, 20:54 admin Мақолалар 148

"Аллоҳ таолонинг аёлларга берган улуғ неъмати".
Ислом бола тарбияси ҳақида у ҳали дунёга келмасдан анча олдин оила қурушга тайёргарлик кўрилаётган пайтдан бошлаб қайғура бошлайди. Оила қурилгач ҳам бу одоб ва ахлоқ дарси бир дақиқа ҳам тўхтамайди.Оила қурилар экан ота онанинг ахлоқи одобига, инсонийлигига алоҳида этибор берилади.Сабаби улардаги хислат фазилатлар ҳам ёмон одатлар ҳам болага кўчиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Зеро Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам "Сизлар ўзингизга муносиб жуфти, ҳалолни ихтиёр қилинглар, чунки жуфтингизнинг феъл- атвори, хулқи наслингизда ўз аксини топади." деганлар. Масалан келин танлашда асосан унинг диндорига тақвосига эътибор беришни ўқтирганлар.Чунки шундай онадан туғилган фарзандларни тарбиялаш жуда осон бўлади. Агар Аллоҳ фарзанд бериб аёл ҳомладор бўлса, у яхши ният ва истаклар билан ҳалоллик ва покликни янада кучайтиради. Ибодатлар қилиб фарзандининг бахтини сўраб дуолар қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи Васаллам "Фарзандининг ҳиди жаннатни ҳидидандир." деганлар. Исломда янги кўзи ёриган аёлга алоҳида эътибор берилади. Айниқса унга ўзига муносиб таомлар бериш ва яхши парвариш қилиш лозимдир. Инсон фарзандининг дунёга келиши Аллоҳнинг жуда катта неъматидир. Дунёга келган чақалоқни онанинг ўзи эмизиши лозим. Сунъий таомлантиришни иложи борича қўлламаслик керак. Ҳадисда: Чақалоқ учун онанинг сутидан яхшироқ фойдалироқ нарса йўқ дейилган. Бола туғилганда она сутига муҳтож бўлади. Фарзандни фақат она сути билан эмизиш болани ривожланишига, суякларини мустаҳкам бўлишига керак бўладиган озуқа бўлиб, уни ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Она сути билан улғайган бола соғлом ва яхши ривожланган баққуват бўлади. Чунки дуёга келган боланинг яшаб кетиши учун ҳамма озуқа она сутида мавжуд. Она сути оқсиллар, минераллар, витаминларга бойдир. Ўсиш даврида ҳам кўп касалликлардан асрайди. Ойлик ривожланишга қараб кўкрак сути ўзгариб озуқа бақувватлашади. Табиий эмган болани иммунитети ҳам бақувват бўлиб касалликларга чидамли бўлади.
Фарзандларимизни фақат она сути билан катта қилайлик. Чунки бу ҳам Аллоҳнинг аёлларга берган улуғ неъматидир.
Хатирчи тумани "Навбаҳор" маҳалла отинойиси Қоҳҳорова Сафия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш