ҚАЙНОНА ҲАМ ОНАМИ?
Аёл тўрт нафар фарзандини вояга етказди. Қизларини турмушга чиқарди.Ўғлини уйлантириб бўлак қилиб чиқариб юборди. Оилада кенжа ўғли билан бирга яшай бошлади. Кенжасини уйлантириб келин келиб бағри тўлиб қолди. Келин куёвнинг асал ойи бошланди. Аммо она кечгача келин куёв хонасида ўтирар, бориб бир ўзи ётгиси келмас эди. Шундан кейин оилада аста секин жанжал чиқа бошлади. Бу орада келин фарзандли бўлди. Она ҳамон ўғлини келинидан қизғанар, келинни ота-онасиникига ҳайдаб юборишини ўғлидан талаб қиларди. Оилада ҳар кун жанжал тугамас, жанжални бартараф этиш учун қариндошлар, қўни қўшнилар ва маҳалла ходимлари аралашди. Аммо оила тинчимас, кундан кунга жанжаллар катталашиб борарди. Оилавий нотинчликдан ва эрининг бепарволигидан безиган келин ота она уйга кетиб қолди. Шу шу оила ажралишди, битта фарзанд етим бўлиб қолди. Йигит қайта уйланди, кетма кет ширин шакар фарзандлар дунёга келди. Аммо она ҳамон тинчимас ўғлини келинидан қизғанар, уларни тинч яшашга қўймас эди. Яна маҳалла қўни қўшнилар аралашиб қайнонани инсофга чақиришди, келинга эса сабр қилишини маслаҳат беришди. Ўғил қайта қайта уйланиш мумкин эмаслигини тушунган, ажиримдан кейин болаларга алимент тўлаш кераклигига бу иш эса машаққатли эканига ақли етди. Мардикорлик қилиб топаётган пули яшашига, рўзгор қилишига зўрға етаяпти. Буни онасига тушинтириб оиласини сақлаб қолишга харакат қиляпти.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:_ "Аввало онангга, яна онангга, яна онангга, сўнг отангга яхшилик қил" - деб марҳамат қилганлар. Она муқаддас инсон уни ҳаққини адо қилиб бўлмайди. Аммо тинмай ўғлини турмушини бузиб болаларини етим қилаётган, бутун оилани сарсон саргардон қилаётган қайноналарни-чи? Бунда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нотўғри ишларга буюрган ота оналарга бўйсунмасликка буюрганлар. Аллоҳим эр хотинга сабр шунақа қайноналарга инсоф бергин.
Қизилтепа тумани "Мустақиллик" маҳалла отинойиси Ҳамидова Гулсара