Хушмуомала келин
Хушмуомалалик – аёлнинг гўзал хулқ эгаси эканлигидан далолат беради. Одоблар ичида энг савоблиси хушмуомалаликдир. Чунки ўзингизнинг ширин сўзингиз, табассумингиз билан атрофдагиларни хушнуд этасиз. Ахир ширин сўз ва табассум ҳам садақа-ку.
Ўн йилларча олдин қўшнимиз келин туширди. Ҳаммани оғзида шу гап: “Келинни онаси рус экан: Кимлардир: Ўзбек қизлари кўп эдику рус аёли билан ҳам қуда бўладиларми? ” дейдиганлар бўлди.
Мана шунга ҳам шунча йиллар ўтибди. Келиннинг хушмуомалплигини кўриб ҳавасингиз келади. Оиладаги қайнона ва қайнота, эрга ва фарзандларига, қўни – қўшнига қилган муомаласини айтмайсизми?
Унинг пазандалиги, орасталигини таърифлашга тил ожиз. Оиласи оддий оила. Борига шукр қилиб, тинч, хотиржам яшаши хавас қилса арзигулик.
Шу келинга қараб, мана аразламай, жанжаллашмай тинч-хотиржам яшаса бўларкан-ку дейман ўз-ўзимга.
Чунки ҳамиша нарса муҳайё, яшашда ками йўқ, уй-жойи шинам, лекин шукронаси йўқ, қўп келинларни кўряпман. Оиласидан жанжал аримайди, хотиржамлик, тинчлик етишмайди. Хўш, бундай қизларни ҳам она тарбия қилган-ку. Бу билан ўзбек оналар қизини тарбиясига беэтибор дейишдан йироқман. Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди. Қизларимизни оилавий ҳаётга тайёрлаш, унга рўзғор юмушларини, муомала маданиятини ўргатиш, ҳурмат-иззат, хулқу одобни ўргатиб, турмушга узатсак, албатта, борган жойда тиниб – тинчиб яшаб кетади. Бу ҳам ота-онани бахтидир.
Айрим қизларимизда мана шу фазилатларни етишмаганлиги сабабли, оилавий ажримлар кундан-кунга кўпаймоқда.
Азизлар, аёл-муқаддас. Унинг пойига жаннат тўшалган. Шунинг учун фарзанд тарбиясига, айниқса, қизлар тарбиясига эътиборли бўлайлик. Барчамизга хушмуомала, ҳурмат-иззатли, фаросатли келинлар насиб этсин.
Навбаҳор туман Чорбоғгузар махалласи отинойиси: С.Жумаева.