Навоий. Навбаҳор "Арабхона катта" Жоме масжиди имом-хатиби Ҳазрат Исмоил.
ШАЙТОНГА ИШ ҚОЛМАДИ-2. 74.
Водийда сайр қилиб бир дайди шайтон.
Дуч келди йўлида меҳнаткаш деҳқон.
Шайтон деди: "Унга ҳамроҳ бўлайин,
Не ибодат қилса, барбод қилайин.
Намоз ўқиганда чалғитай уни.
Қуръон ўқимоққа қўймай кун-туни.
Ҳеч бўлмаса бир кун овора қилай.
Қўлимдан келмаса тил тортмай ўлай".
Зимдан тайёрланди нобакор шайтон.
Ажабо, бомдодга турмади деҳқон.
Пешин ўқилмади, деҳқон кўнгли тўқ.
Аср намози ҳам ўқилгани йўқ.
Шом ҳам етиб бўлди, вақт ўтди ҳайҳот.
Хуфтон намози ҳам бўлди-ку барбод.
Шайтон биринчи бор қўрқди одамдан:
" Аллоҳга осий-ку, баттар-ку мендан"!
"Мен-ку, бир бор Ҳаққа қилмай итоат,
Абадийга бўлдим Аълайҳилаънат.
Бу эса бир кунда беш бора фарзни,
Ўқимади намоз,узмади қарзни.
Деҳқонга бир бало юбормай Худо,
Қочайин боримдан бўлмайин жудо.
Қойил қолмадим бу инсон наслига.
Менга иш қолмади унинг қасдига".
***
Тафаккур айлангиз,ўқинг намозни.
Рамазонда рўза,бажаринг фарзни.
Бериб қўйинг закот,етса нисобга,
Молингиз учрамай турли касодга.
Инсонга кўп эрур шайтондан хатар.
Баъзилар қилмиши шайтондан баттар.
Навоий. Навбаҳор. "Арабхона катта" жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳазрат Исмоил Бухорий.
ЖАННАТГА КИРМАЙДИ АЙБ ИЗЛАГАНЛАР. 73.
(Имом Бухорий ҳадислари асосида)
Бугун рақибимга раҳмат айтаман.
Ҳушёрликка даъват этади мени.
Адашсам тезгина ортга қайтаман.
Излаб қолмасидан бирор айбимни.
Қадамимни ўлчаб юради ҳар чоғ.
Мен сезиб тураман, ҳушёр бўламан.
Кийиб олган гўё сеҳрли қалпоқ.
Кўринмас сеҳрини сезиб юраман.
Унга Аллоҳимнинг раҳмати бўлсин.
Ва унга тилайман Ўзидан инсоф.
"Ундан қўрқади" деб, баъзилар кулсин.
Майлида, асабим бўлмасин исроф.
Чунки арзимайди баҳслашувга ҳам.
Жоҳилларда илм қаёқдан бўлсин.
Сўзласа чидадим бошим қилиб хам.
Сукут тентак учун жавобим бўлсин.
Ғанимнинг борлиги Тангридан неъмат.
Ожиз бандалигим билиб тураман.
Ҳар бир вазиятда минг битта ҳикмат.
Аллоҳга ҳамд айтиб кулиб юраман.
Афсус, қийналиб ҳам кетдида улар.
Яшаяпти бугун, эртага лекин...
"ЖАННАТГА КИРМАЙДИ АЙБ ИЗЛАГАНЛАР"!
Ҳазрат ҳадислардан сўйлади текин.
Навоий. Навбаҳор. "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби Ҳазрат ИСМОИЛ .
РЎЗАНИ ТУТИБ, НАМОЗ ЎҚИМАСЛИК... 70.
( Фиқҳ )
Муборак Рамазон ойи ҳам яқинлашиб қолди алҳамдулиллаҳ.
Сир эмаски, баъзи фуқаролар, айниқса ёш ўспирин ўғил-қизлар намозлари бўлмасада Рамазон рўзасини ихлос билан тутишади.
Шу аснода савол берувчилар кўп, "намоз ўқимаса тутилган рўза қабул бўлмас экан, мен ҳали намозни ўрганганим йўқ, рўза тутмаслигим керакми"?-деб.
" Намоз ўқимагани сабабли рўзаси қабул бўлмайди", деган гап йўқ. Лекин Аллоҳ таоло фарз қилган асосий амаллардан бири, бу албатта намоздир.
Рўза тутган киши тутилган рўзасининг савобини олади албатта. Рўза ибодатини қабул бўлишига, намоз ўқиш шарт этилмаган. Бу дегани" рўза тутиб, намоз ўқимай юрса бўлаверади", дегани эмас албатта.
Рўзани тутган киши намозни ҳам ўқиб юрса, нур устига аъло нур бўлади иншааллоҳ. Рамазон рўзаси баҳонасида намозни ҳам ўрганиб олиш жуда осон кечади Худо хоҳласа.
Парвардигор Рамазон шукуҳи сабабли жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар бир гўшасини файзу-барокотга буркасин !
Масжидларимизда илмли қориларимиз имомлигида ўқиладиган таровеҳ намозларимизни гўзал, хушули ва ҳаловатли бўлишлигини насиб айласин!
Аллоҳ барокотли қилган ушбу ой ҳаммамизга манфаатли бўлиб,икки дунё саодатига мушарраф айласин!
Фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Зикр аҳлидан сўранг" 5-китобидан фойдаланилди.
Навоий. Навбаҳор. "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби Ҳазрат Исмоил
Қ А ЛА М П И Р. 68.
Саккиз- ўн ёшли қизча тиланчилик қиларди.
Чунки уйда икки ёш укаси оч, йиғларди.
Бир амакка дуч келиб, пул сўради ёлвориб:
"Жон амаки пул беринг, уйга борай нон олиб.
Укаларим уйда оч, ота-онам марҳумлар.
Жигарларим жуда ёш, бағри дили поралар".
Амак деди:-" Эй қизча, қалампирни ейсанми?
Аччиқ ҳам бўлса гарм, кулиб ширин дейсанми?
Пул бераман нон учун, гармдорини есанг.
Чайнаб-чайнаб есанг-у ва яна кулиб турсанг."
"Гармдори ширин"-деб, чайнади кулиб қизча.
Кўзларидан оқди ёш, ютиниб қўйди неча.
Бадбахт амак савлатдор, қорнин силкиб куларди.
Гармдори ширинмас, аччиқлигин биларди.
Амакининг зулмидан пул ундириб оппоқ қиз.
Ошқозони оғриди, еган каби бир қоп туз.
Етим устидан кулган амакилар ҳоли вой.
Дўзахда куяр жони, емишидир заққум-лой.
Ҳазрат айтур, эй дўстлар қачон кўзни очамиз.
Саховатпешаликдан нега четга қочамиз!?
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ 1.
ЎЗБЕКИСТОНИМ .
Ватанни севмоқ имондандир(Имом Бухорий ривояти)
Сени таьрифларга сиғдиролмайман.
Кечиргин,мен жуда-жуда ожизман.
Фақат жонимни беришга
қодирман.
Эй, жонажонгинам- Ўзбекистоним .
Менинг лоқайдларга йуқдир тоқатим.
Кўрсам тўхтаб қолар юрак - соатим.
Китоб ўкимаса менинг авлодим.
Кутубхонам менинг Ўзбекистоним.
Дунё саволларга кўмилди бугун.
Тождор вирус бўлди ечилмас тугун.
Қутқар бизни ўзинг , ўзинг Аллоҳим.
Саждагохим эрур - Ўзбекистоним.
Лоқайдлик дунёни бузади дўстим.
Менда хам булса айт бирор кам - кўстим.
Ватангадоларга ҳайф айтар сўзим.
Онажоним менинг - Ўзбекистоним.
Кўксингда юксалиб ўссин тоғларинг.
Ястаниб ётсин - ей, чексиз боғларинг.
Кўпайсин дунёда дусту - ёрларинг.
Узинг Каьбам менинг - Ўзбекистоним .
Ҳазрат тонгда туриб ёзди бу шеьрни.
Азонла уйготиб хар битта эрни.
Таваккалла тадбир енгади шерни.
Азон янграб турган - Узбекистоним.
Аллоҳ назар килган - Ўзбикистоним.
"Арабхона катта" жомеь масжиди имоми Ҳ.Исмоил.
97-365-52-58.
Навоий вил . Навбаҳор тум . " Арабхона катта " жомеь масжиди имоми
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 2.
ОНАМНИ САЛОМАТ ҚИЛ .
"Жаннат оналар оёғи остидадир" (Имом Бухорий ривояти)
Дунёда йуқ меҳрибон , онамдек кўкси қалқон.
Бағрида ўсдим яйраб , мен гулман-у , у боғбон.
Не қилдим онам учун , бугун турибман ҳайрон .
Роббим сенга илтижом , онамни саломат қил .
Бешигимда ухламай теграмда айтган алла .
Жон беришга тайёр ул , бетоб бўлганим палла .
Парвардигор эшитгин , сенга қилурман нола .
Роббим сенга илтижом , онамни саломат қил .
Ёш эдим , парво қилмай , онам қадрин билмадим .
Насиҳат айлаганда , қулоғимга илмадим .
Адашиб баьзи кунлар , тўғри йулда юрмадим .
Роббим сенга илтижом , онамни саломат қил .
Дунё дедим адашдим , кимларга деб , қўй сўйдим .
Онам танбеҳ берсалар , "хуп" дедим, қовоқ уйдим .
Ўйладим, фикр қилдим, адашганимни билдим .
Парвардигор илтижом , онамни саломат қил .
Жойнамозда ястаниб , дуо қилурман кунда .
Осий банданг кечиргин , зикрдаман , шукрда .
Ҳазрат айтур онам бор , менинг бағрим бутунда .
Роббим сенга илтижом , онамни саломат қил .
97-365-52-58 .
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 3.
Навоий вил. Навбаҳор тум. "Арабхона катта" жомеь масжиди имом хатиби.
ТУШИМГА КИРИНГ Ё РОСУЛУЛЛОҲ .
"Муҳаммаддан муҳаббат бўлди пайдо.
Муҳаммадсиз муҳаббатдан қоч Ҳувайдо".
Ассалому аьлайка ё Росулуллох,
Салоллоху алайхи васаллам.
Беш юз етмиш бир йил жоҳилиятдан,
Сесканиб уйғонди дунё, воажаб.
Қани Исо масиҳ кўрса дафьатан,
Тонгда нурланганин сахрои араб.
Робиул аввалнинг ўн иккисида.
Тонгда ўчиб қолди Румдаги олов.
Гўлахлар ночор-у, қолиб ҳайратда,
Довдираб дедилар-"Бу қандай синов"?
Шаҳарлар нурланиб кетди Шомда хам .
Баьзи қасрларга талофат етди .
Оташпарастларнинг қўлидаги шам.
Шамолсиз ўчди-ю, ва эриб кетди.
Ўша замонларда жоҳиллик бисёр.
Шарму , ҳаёсизлик авжида эрди.
Сиғиниш маскани эрди ҳар мозор
"Марҳумлар арвоҳи қўлласин" - дерди.
Қизлар туғилсалар ҳолларига вой.
Беш яшар қизчасин кўмарди ота.
Қизлар қонларига чўмиларди сой.
Тириклай тупроққа кўмилган чоғда.
Хидоят келтириб очдингиз кўзни.
Дедингиз-"Бунчалик жоҳилсиз қавмим.
Раҳм айланг , кўмманг қизларингизни.
Қизлар жаннатларга етаклар сизни " .
Қулларни қутқариб ғул-у, занжирдан.
Озод айладингиз ҳабаш Билолни.
Мадад тиладингиз Парвардигордан.
Ойни синдирдингиз узатиб қўлни.
Мўьжиза эканин тушунмай ҳайрон.
Мушриклар лол қолиб, дедилар:"Сеҳр".
Ва имон келтириб кўпчилик гирён.
Қўлингиз ўпдилар, бердилар меҳр.
Тоифда азобга қўйдилар сизни.
Тошбўрон қилдилар, бошдан оёқ қон...
Кошки ўпсам эди изларингизни.
Калима келтириб берсам эди жон.
Мутьа никоҳини ҳаром этдингиз.
Суннатга мувофиқ ўқилди хутба.
"Аёлнинг ҳақи бу , маҳр "- дедингиз.
Ҳеч кимда қолмади заррача шубҳа.
Бағри кенг бўлдингиз зиммийларга ҳам.
Насиба улашиб дуст-у , душманга.
Мушрик ҳам келарди бошин қилиб хам.
Ишонарди сизнинг муруватингизга.
Самарқанд жоҳиллар макони эрди.
Ювилмасди маййит, кўмилмасди ҳам.
Марҳумлар этини қузғунлар ерди.
Насиб этмас эди ҳаттоки кафан.
Ўлаксахўр қушлар учиб самога.
Чангалида маййит лошидан парча...
Бозор-у , расталар, йуллар эди қон.
Қўрқувдан болалар берар эди жон.
Ислом келиб юртим гуллади шунда.
Шариат ҳукмига бўйсунди барча.
Марҳумнинг беш ҳақи гарданимизда.
Собит бўлди бари, қолмади қилча.
Шоирлар шеьр битар, қасидалар ҳам.
Таьрифлари жўндир,қаламлар ожиз.
Қанча ашьор ёзмайин мен ҳам.
Минг бир таьрифлардан юқоридасиз.
Фақат умидим шул,- жамолингиздир.
Сийратингиз эрур мангу намуна.
Тилагим,- тушимга кирсангизда бир.
Шафоат сўрарди сиздан камина.
Ассалому аьлайка, ё Росулуллох,
Салоллоҳу алайҳи васаллам.
97-365-52-58.
4. ҲАЗРАТ ИСМОИЛ .
Навоий вил. Навбаҳор тум. "Арабхона катта" жомеь масжиди имом-хатиби.
МЎЪЖИЗАСИ АЛОМАТ .
Ва яна бир ривоят тингланг мендан дўстларим .
Хатом бўлса кечиринг , бўлса каму-кўстларим:
Саҳобаси бир куни арз қилди Сулаймонга.
"Дев беринг менга шоҳим, қочаман Ҳиндистонга.
Азроилдан қўрқаман, жон олмоқчи бўлдими?
Ёмон қаради менга, ё паймонам тўлдими ?
Шоҳ Сулаймон "Хуп"- деди, "ол девларим кўп"-деди .
"Такдирингдан қоча қол, девни миниб уча қол ".
Азроилга Сулаймон савол берди нохосдан:
" Нега ёмон қарабсиз, саҳобам қўрқди сиздан ?
"Ҳайрон бўлиб қарадим, мен ёмон қарамадим.
Парвардигор ҳукмига мен наҳот ярамадим .
Ҳиндистонда олишим керак эди жонини.
У бу ерда юрарди, еб турарди нонини.
Ҳозир Ҳиндистон борсам, у ерда юрган экан.
Жонин олдим зум ўтмай, бу азал такдирмикан !"
Қиссадан ҳисса :
Қодар - тақдир дегани, ундан қаён қочаман.
Ажал эшигин бир кун ўзим билмай очаман.
Аё Ҳазрат фикр қил , имон бўлсин саломат .
Бу Худонинг ишлари, мўьжизаси аломат.
Валлоҳу аълам .
97-365-52-58.
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 5.
Навоий вил. Навбаҳор тум. "Арабхона катта " жоме масжиди имом-хатиби .
Онам Маьмура Исмоил қизи хотираларига бағишладим .
ТАҚДИРДАН ФАҚАТ ТАҚДИРГАГИНА ҚОЧИЛУР .
Онамдан хўп тинглаганим, ибратли кўп ривоят.
Шеьрга тизиб сўзлай сизга ,шундан битта ҳикоят:-
Қадим ўтган замонда, Арабсарой томонда .
Яшар экан чол-кампир, жону-тани омонда.
Бир қизлари бор экан, ҳам қуёшу-ой экан.
Ўн етти ёш баркамол, латофатга бой экан.
Еру-кўкка ишонмай , парваришлаб қизларин.
Балоғатга етганда, кўзга суртиб изларин .
Ёлғизгина қизларин тақдирини билай деб.
Биз ўлган сўнг не бўлар,
Аллохдан бахт тилай деб.
Тушда кўрсат қизимнинг, келажагин билай деб.
Парвардигор изн бер , бирор тадбир қилай деб.
Ухлаб қолди чол-кампир , тушига кирди мурда .
Нидо келди ғоибдан, "Қизинг такдири шулда "!
Уйғониб дод солди чол, "Мурдага қиз бермайман.
Парвардигор кечиргин, такдирга тан бермайман!"
Ярим тунда овулдан, чиқиб кетдилар бирга.
Чолу-кампир ва ой қиз , қочиб кетдилар қирга .
"Тақдиримдан қочаман, қизим бахтин очаман.
Насиб этса бўз куёв , бошидан зар сочаман !"
Сувлари йўқ ичмоққа , чидаб бўлмас чанқоққа.
Егулик ҳам тугади , мажоли йўқ юрмоққа.
Жазирама чўлларда сарсон кезди учовлон .
Адашдилар йўл топмай , йўл кўрсатди ок илон .
Илон изидан бориб , дуч келдилар қасрга.
Кўркам боғу-чаманзор, атрофи баланд девор .
Дарвоза ланг очиғ-у, бирор шарпа сезилмас.
Ҳовли саҳнида ҳовуз , зилол суви ичилмас .
Чақирдилар хонадон сохибини зорланиб.
Бир кимса сас бермади, кирмадилар орланиб.
Чол деди қизчасига: - "Биз кирмайлик , сен киргин .
Сувдан қониб ичиб ол, бизга ҳам олиб келгин ".
Қизча кириб ҳовлига, ҳовузга етиб борди .
Қониб сувдан ичди-ю , дупписига сув олди .
Қайтиб қизча изига ҳовлидан чиқмоқ бўлди.
Дарвоза қарс ёпилиб , бу ҳовли қамоқ бўлди .
Ўз-ўзидан ёпилган дарвозага ҳайрона.
Қамалиб қолди қизча, бағри-дили вайрона .
Дод солиб йиғлар эди, бағрини тиғлар эди.
Ота-она кўчада ўртаниб инграр эди .
На илож бу тақдирнинг ҳазили қизиқ экан .
Очилмади дарвоза , қулфи ё бузуқмикан .
Йиғлаб , чарчаб қизлари , бул томон ухлаб қолди .
Чолу-кампир зор йиғлаб , ул томон ухлаб қолди .
Қиз эрталаб мушукнинг миёвидан уйғонар
Мушук бўйнида маржон , шода калит тўлғанар .
Мушукни силаб-сийпаб , қирқта калитни олди .
Бирисини таваккал эшик қулфига солди .
Эшик ланг очилди-ю , чолу-кампир йуқ эди .
Суякларин ғажиган ,чўл бўриси тўқ эди.
Қиз билдики уларни , бўрилар ғажиб кетган
Паймонаси тўлган-у , умри ҳам тугаб битган .
Тақдирга тан берган қиз , мушук бирлан яшади.
Қирқта хона қулфига , бир-бир калит ташлади .
Озиқ-овқат, егулик, кийим-кечак, кийгулик.
Бир хонада тиллалар , кумуш , зумрад - кўп бойлик .
Тақинчоқлар дейсизми , мева - чева ейсизми .
Бир хонада шароб - у, қази-қарта дейсизми .
Туганмас хазиналар , хамма нарса жуда мул.
Қиз татиб ҳам кўрмади , бойликка урмади қўл .
Бир хонага кирди-ю , ҳайратдан қотиб қолди.
Қўрққанидан довдираб , ҳушидан кетиб қолди .
Ҳушига келиб қизча кўрса мурда ётарди .
Мурда юзи хонага ажиб нур таратарди.
Лек нафис баданига ниначалар санчилган .
Чехрасида табассум , кузи хиёл очилган.
Такдирдан қочган одам , тақдирига қочаркан.
Рози булсанг Худойим , жаннатга йул очаркан .
-"Шу мурдага боғланган , такдиримдан айланай.
Ўликка жон киритса , завжа бўлиб боғланай."
Қирқ кечаси ухламай ниналарини олди .
Йигит товонларида қирқта нинаси қолди .
Бир кун бир чол овози зшитилди ҳойнаҳой.
"Чури сотаман"-дейди, "сотиб олган бўлар бой !"
Бир лаган тиллага қиз сотиб олди чўрини.
Сотиб олди чўри деб , накд урғочи бўрини .
Қиз деди :-" Жоним опам , энди чўри эмассан.
Синглингман энди сени , асло бека демассан".
Фақат бир юмушим бор , қирқ кеча ухламадим.
Товонда қолди нина , суғуриб улгурмадим .
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 6.
Навоий вил. Навбаҳор тум. "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби.
УСТОЗИНГНИ ҚЎЛЛАРИН ЎП.
( "Ҳидоят" журнали 2022 йил 6-сонида чоп этилди)
" Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни ҳасадгўйлик билан орзу қилманг !" (Нисо сураси, 32-оят)
Шогирд деди устозига: "Сиз билганни биламан.
Ижозангиз ҳожати йуқ , ўз билганим қиламан.
Сиз тириксиз менга йул йуқ , ижоза ҳам бермайсиз.
Ўтай десам олдингиздан ғўрсан деб қўл бермайсиз.
Насиб этса умра нима , мен ҳажга ҳам бораман.
Ҳожи бўлиб қайтиб келиб, бошингизни ёраман.
Пайтин пойлаб кутаяпман, бир кун келиб қуларсиз .
Умидим бор, ўлим олди, менга мансаб тиларсиз.
Ғийбат қилиб ортингиздан, қабрингизни қазаман.
Ўлдиролсам сизга атаб марсиялар ёзаман.
Қабрингизни қучиб, дод деб , роса ўкраб йиғлайман.
Дўзахдан жой, қабрда мор, заққумдан чой тилайман.
...Элдан лаънат юкин йиғдим, сизга отган тош учун.
Ишламаган елкамдаги бу хумкалла бош учун!"
*
Шогирдлар бор устозининг этагини ўпарлар.
Шогирдлар бор устозини кўппак бўлиб қопарлар.
Шогирдлар бор устозига жонин фидо айлагай.
Шогирдлар бор енг ичида пичоғини қайрагай.
Шогирдлар бор чоҳлар қазар, унга ўлим тилайди.
Ўлмай туриб устозининг гўрига ғишт қалайди.
Шогирдлар бор устозисиз бир тишлам нон емайди.
Ижозасиз иш-ку, хатто бирор бир сўз демайди.
*
Ҳасадгўйлик инсонга хос, Одам Ато меъроси.
Ҳавас билан уни енгиш, яхши ният - давоси.
Устозингни дуосин ол , илм ўрган, фикр қил.
Таваккул қил, тадаббур қил, тонгда йиғлаб зикр қил.
Устозингни қўлларин ўп, кўзингга сурт, қуллуқ қил.
Шунда сени эл ардоқлар, Худо шохид , шуни бил.
Ҳазрат айтур, насиҳатим кор қиларму барчага.
То тирикмиз амал қилсак, фурсат бордур анчага !
Валлоҳу аълам .
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ БУХОРИЙ. 7.
Навоий вил. Навбаҳор тумани "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби.
Росулуллоҳ САВ дедилар:- "Қуръонни бир ойда бир тўлиқ ўқи , - хатм қил."
(Имом Бухорий ривояти )
БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛ .
( Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси"Ҳидоят" журнали, 2019 й. 5-сонида чоп этилди )
Тунда ўқи Қуръонни, кунда ўқи Қуръонни.
Улуғлайди инсонни , бир ойда бир хатм қил.
Росулуллоҳ суннати, бордир улуғ ҳикмати.
Топсанг агар фурсатин , бир ойда бир хатм қил.
Масжид сари қўй қадам, беш вақт намозинг - ҳамдам.
Кунглинг - ёруғ, тан - бардам.
Бир ойда бир хатм қил.
Кириб келди Рамазон, улуғ савобга имкон.
Кейин бўлмасин армон, бу ойда бир хатм қил.
Занжирбанддир Азозил, фурсатни ғанимат бил.
Гуноҳларинг балки мўл , Ҳазрат йиғла, тавба қил.
Бир ойда бир хатм қил .
97-365-52-58.
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 8.
Навоий вил. Навбаҳор тум. "Арабхона катта"жоме масжиди имом-хатиби.
БОЛАНГИЗГА АЛЛА АЙТИНГ ОНАЛАР
Қулоғига азон янграб турса гар.
"Ёсин" айтиб бешик тебранса магар.
Волидасин жаннатларга етаклар.
Оналари алла айтган болалар.
Отасига итоаткор бўларкан.
Ватанини муқаддас деб биларкан.
Ғаним-ёвга кўкрак кериб
тураркан.
Оналари алла айтган болалар.
Қуръон ўқиб зурриёдин алқаса.
Росулуллоҳ(САВ) ҳадисларидан қисса.
Барокотли бўлар умри минг ҳисса.
Боласига алла айтган оналар.
Фикри теран , андешали бўлармиш.
Фарзу-вожиб , суннат қадрин билармиш.
Эл - юртига жонин фидо қилармиш.
Оналари алла айтган болалар.
Ҳазрат айтур қизларига насиҳат.
Насиҳатда бўлур асил хақиқат.
Болангиздан топинг вафо , оқибат.
Фарзандига алла айтган оналар.
97-365-52-58.
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 16 .
Навоий. Навбаҳор."Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби.
КИМЛАРНИ КЎРДИМ .
Эгнида қабо-ю, бошида дастор.
Ўнг қўлда Қуръону, сўл қўлда чилтор.
"Замона зайли"-дер, сўйласа беор.
Мулла сифат нафси балони кўрдим.
Аллоҳ ҳаром этса, ҳалол санаган.
Уч талоқ қўйган-у, яна ялаган...
Ўзига жаҳаннам ўтин танлаган.
Имонсиз, зинокор, муртадни кўрдим.
Қуръонни пеш қилар, Қуръон танимас.
Ҳалолу-ҳаромни фарқини билмас.
Худо деб, Тангрига итоат қилмас.
Ўзгадан айб излар маразни кўрдим.
"Мусулмонман"-дейди, сўрсанг ўзини.
Тўнғиз боқар уйда, кўрманг юзини.
Харомга ўргатар ўғил-қизини.
Бенамоз, бетовфиқ , динсизни кўрдим.
Боғдан булбул қочган, қарға сайраган.
Ярим яланғочлар боғда яйраган.
Эгни ёпиқларга тишин қайраган.
Беору , беномус , шумларни кўрдим.
Хомталаш этгани элнинг нонини.
Пойлаб ётганлар бор тикиб жонини.
Қиморга бой берган бор имонини.
Шайтон етаклаган қулларни кўрдим.
Имони бутунлар йулдан тоймаган.
Бир банди сингари нафсин бойлаган.
Ҳазрат ҳам улар деб, қалам қайраган.
АЛЛОҲ- деб, яшаган зотларни кўрдим.
97-365-52-58.
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 18 .
Навоий . Навбаҳор тум. "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби.
ЗИЁРАТ .
("ҲИДОЯТ" журнали 2021 й. 7- сонида ёритилган.)
Қабристонга борар бўлсанг, аввал кириб салом бер.
Ота-онанг алик олгай, келдингми жон болам, дер.
Сўнг оҳиста қадам босгин, оёқ ости мингта кўз,
Қулоқ ос замин каърига, эшитилар минг афсус.
Бир-бир боқиб қабрларга, ақлинг ишлат, фикр қил,
Жим ётганга нафинг надир, қўлдан келса шуни бил.
Дунё ташвиш ишларидан қутулурсан бегумон,
Қадрига ет ҳар кунингни , ғанимат бил эй инсон.
Бунда боқиб фикрлаган одам борки, эзилар.
Тез орада сенга ҳам бир шундай қабр қазилар.
Оҳу фарёд айлама ҳеч, онанг озор қучмасин.
Оби кавсар қолиб анда ғам ёшларин ичмасин.
Отанг қабрин зиёрат эт, айла тиловат Қуръон,
Савобларин бағишлагин, руҳини қилиб шодон.
Дуойингга жумла мўмин-мусулмонни қўшиб айт.
Келиб қолар сени ҳам бир дуогуйлар йуқлар пайт.
Гуноҳларинг балким мўлдир, ажринг етарми ўйла,
Умр қатра сувга ўхшар, ўтар вақтни авайла.
Зиёратда кечинмалар таьрифланмас сўз билан,
Яратганнинг ҳузурига боргин ёруғ юз билан .

ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 20 .
Навоий. Навбаҳор тум. "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби.
ИСТИҚЛОЛ НАСИМИ.
Ўз тилимда гапиролмай ҳайрон эдим.
Ғайри тилда сўзлашувга бийрон эдим.
Ўз элимда дўппи киймай юрган эдим.
Истиқлолим насимингдан ўргилайин.
Масжидларинг оёқ ости, вайрон эди.
Минорларинг мунғайишиб ҳайрон эди.
Аркларингни ёғий тузон қилган эди.
Истиқлолим насимингдан ўргилайин.
Боғларингда қарға, қузғун сайрар эди.
Тоғларингдан олтин қазиб ўзга еди.
Нодонларинг ғайридинни оғам деди.
Истиқлолим насимингдан ўргилайин.
Дўстим, бугун байрам, лекин ҳушёрроқ бўл.
Чегарадан ўтмасин ёв, ушлайлик қўл.
Энди асло ўзгаларга бўлмайлик қул.
Истиқлолим насимингдан ўргилайин.
Жон олиб, жон берайликда Ватан учун.
Йўқса нега яшаяпмиз, нима учун ?
Айёр ғаним кўрсатолмас бизга кучин.
Истиқлолим насимингдан ўргилайин.
Мустақиллик куни бугун, тўй қилайин.
97-365-52-58.
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . 28.
Навоий. Навбаҳор. "Арабхона катта" жоме масжиди имом-хатиби.
Д У О Л А Р - И Ж О Б А Т .
Ўзбекистон мусулмонлар идораси "Ҳидоят" журнали 2016 й. 8-сонида чоп этилган.
Дуолар қилдингиз ҳар тонг онажон,
"Илоҳим дунёда уруш бўлмасин,
Гўдак йиғламасин бўлиб чалажон,
Йигитлар ўлмасин, уруш кўрмасин".
Дуолар қилдингиз ҳар кун онажон:
"Қизлар дудоғида кулгу сўлмасин,
Қуёш чиқаверсин чарақлаб ҳар тонг,
Ғанимлар дўст бўлсин, майли ўлмасин".
Дуолар қилдингиз мунис онажон:
"Фарзанд мусибатин ҳеч зот кўрмасин,
Ўғлонлар юрмасин ёт юртда сарсон,
Ўзбегим султони бошин эгмасин".
Дуолар қилдингиз доим онажон:
"Юртимнинг гуллари сира сўнмасин,
Ўзбегим Ватани ҳур Ўзбекистон,
Гулласин, яшнасин, завол кўрмасин."
Энди, она, атрофга солинг кўзни,
Таьрифин тополмам саралаб сўзни.
Дуолар-ижобат, Ватан-ҳур, обод.
Худойим асрасин юрт, элимизни.
97-365-52-58.
Навоий. Навбаҳор."Арабхона катта" жоме масжиди имом хатиби. ҲАЗРАТ ИСМОИЛ .
НЕГА КЕТДИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАН. 34 .
( Бир йигит ота-онаси, оиласини қолдириб, бир кечада ғойиб бўлди.Айтишларича Сурияда дарбадар юрган эмиш.)
Қушлар учиб келар ўзга юртлардар,
Элат кўчиб келар ўзга эллардан.
Тупроғи нон каби азиз юртимга,
Ростин айтгин сен ҳам, менинг бетимга.
Ўзлигин йўқотган эй ўзбек ўғлон,
Сен нега кетдинг-а, Ўзбекистондан .
Икки қиз йиғлайди ортингдан зор-зор,
Тирик етим қилдинг, борми сенда ор.
Номусдан қадди дол, ҳам боши эгик,
Рафиқанг тул қолди, сен эса тирик.
Сурия эрдими сенга чин ватан,
Сен нега кетдинг-а, Ўзбекистондан.
Қуёш салом берар эрта тонг турсам,
Қушлар сайраб берар, эрта тонг турсам.
Такбир айтар ҳар бир майса эрта тонг,
Қайда бор бундай юрт, борми сенда онг,
Ақлинг йиғ, ортга қайт, азиз укажон.
Сен нега кетдинг-а, Ўзбекистондан.
Гар намоз ўқисанг, Ватан жойнамоз,
Отанг қиблагоҳдир, ўйлагин бироз,
Онанг оёқ ости жаннат эмасми,
Ватанни севмоқлик, имон эмасми,
Қайта қол эй нодон, чиқмасидан жон,
Сен нега кетдинг-а, Ўзбекистондан.
Нонкўр десам сени, ранжима мендан,
Бир сиқим тупроқ ҳам афзалдур сендан.
Надоматла ёздим ушбу номани,
Сенга бу мактубим юборай кимдан,
Адашган эй банда, эй ўзбек уғлон.
Сен нега кетдинг-а, Ўзбекистондан?!
97-365-52-58.
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ . .
Навоий. Навбаҳор."Арабхона катта"жоме масжиди имом-хатиби.
П У Ш А Й М О Н . 33.
"Ислом нури" газетаси, 2016 йил.6- сонида чоп этилган.
( Ғанимларнинг пуч ғояларига алданган йигит нидоси )
Она Ватан, кечир мени, қучоғингдан айрилдим,
Тол хивичдек букилдим-у, синмадим-у, қайрилдим.
Кўз ёшларим дарё бўлиб, халқобида тойрилдим,
Ёт элларда қолиб кетдим, кечир мени, она юрт.
"Узбекистон" деганларга жоним фидо этайму,
Ўзга юртда сарсон кезган хоинман, қон ютайму...
Пишганмикин ҳовлимизда бобом эккан балхи тут,
Икки қизим эслармикин мен отасин...ё унут...
Ватанимнинг тиканлари оёғимга суқулсин,
Мен нодонни йулдан урган номардлар ҳам йиқилсин.
Рози эдим она-тупрок тўлса эди кўзимга,
Қабристонин бир четидан насиб этса ўзимга...
97-365-52-58.
ҲАЗРАТ ИСМОИЛ.
ЯҚИНЛАШИБ ҚОЛДИ МОҲИ РАМАЗОН . 42.
Дўстим, тайёргарлик кўриб бўлдикми?
Нафл рўзаларни тутиб қўйдикми ?
Ибодат лаззатин туйиб кўрдикми?
Ҳар намозда огоҳ этади азон,
Яқинлашиб қолди Моҳи Рамазон !
Кутамиз соғиниб, кела қолсайди,
Азозил занжирбард бўла қолсайди.
Нафсимиз шу ойда ўла қолсайди.
Бизга муштоқ эрур жаннатда Ризвон,
Яқинлашиб қолди Моҳи Рамазон!
Парвардигор, берган ризқингга шукр.
Қалбга энган меҳр , ишқингга шукр.
Ваъданг-- жаннатдаги кўшкингга шукр.
Интизор кутамиз ҳар лаҳза, ҳар он.
Яқинлашиб қолди Моҳи Рамазон !
Инсонга қисқа бу берилган умр.
Юзта яхшиликка, мингта ажрдур.
Умр қисқалигин мазмуни шудур :
Мукофоти эрур, дарвоза--РАЙОН.
Яқинлашиб қолди Моҳи Рамазон!
Дунёнинг лаззати, сажда- биламиз.
Кўзда ёш, ўртаниб тавба қиламиз.
Ғанимат тунларда бедор бўламиз.
Шунга буюрилган Ҳазрати Инсон.
Яқинлашиб қолди МОҲИ РАМАЗОН !!!
97-365-52-58.
Навоий. Навбаҳор "Арабхона катта" Жоме масжиди имом-хатиби Ҳазрат ИСМОИЛ.