Зикр мўминнинг қўрғони.

24-01-2024, 22:12 admin Мақолалар 136

Зикр мўминнинг қўрғони.
,, Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғдир" Анкабут 45-оят. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам : ,, Одам фарзандига Аллоҳнинг азобидан нажот берувчи амал- Аллоҳни ҳамма вақт зикр қилиб юришдир". ,, Ўлаётган вақтингизда тилингизни Аллоҳ зикри билан ҳўл бўлиши амалларнинг афзалидир"- деб марҳамат қилганлар. Аллоҳ Таоло (ҳадиси қудсийда) айтади:,, Агар бандам мени бир ўзи зикр қилса , уни Мен ҳам бир ўзим зикр қиламан. Агар жамоат ичида Мени зикр қилса, Мен уни ундан яхшироқ ва ҳурматлироқ жамоат ичида зикр қиламан ". Ким алҳамдулиллаҳ ( Аллоҳга мақтовлар бўлсин), деса , унга осмон эшиклари очилади. Такбир айтса , ер ва осмон орасини тўлдиради. Аллоҳ Таолога тасбеҳ айтса , унинг савоби қанчалигига Аллоҳдан бошқа ҳеч кимнинг илми етмайди. ,, Ким бошини тўшакка қўйганда Аллоҳни зикр қилса, кейин шу ҳолатда ухлаб қолса то уйғонгунича уни зикр қилувчи деб ёзилади-деб Убайдуллоҳ ибн Умар айтганлар. Аллоҳ Таоло Аннос сураси 4 оятда :,, Яшириниб оладиган васвасачининг ёмонлигидан...." -дейди. Яъни:,, У қалбга ёпишган шайтондир. Банда Аллоҳни зикр қилса, яширинади, агар ғафлатда қолса, васваса қилади. Иброҳим Нахаъий (р а) айтади:,, Агар киши уйига кириб, салом берса, шайтон:,, Менга бу жойда турадиган жой қолмади '' -дейди. Таом келтирилгач , Аллоҳни зикр қилса, шайтон:,, Менга бу ерда таом қолмади'' -дейди. Ичишга ичимлик келтирилгач Аллоҳни зикр қилса, шайтон:,, Менга жой ҳам, таом ҳам, ичимлик ҳам қолмади'' деб умидсизланганича чиқиб кетади. Фақих айтганидек:,, Аллоҳни зикр қилиш ибодатларнинг афзалидир, чунки Аллоҳ Таоло бошқа ибодатлар учун миқдор ва вақтини тайин қилди.
Аммо зикр учун миқдор ҳам , вақт ҳам тайин қилмади, кўпайтираверишни буюрди. ,, Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар'' Аҳзоб сураси 41-оят. Яъни ҳар қандай ҳолатда ҳам зикр қилиш лозим. Банда тўрт ҳолатдан бирида бўлади.
1. Тоатда.
2.Гуноҳда.
3.Неъматда.
4.Қийинчиликда.
Тоат-ибодатда бўлса , уни қабул қилишини, мукаммал бўлишини сўрамоқ лозим. Гуноҳ маъсиятда бўлса, Аллоҳга тавба қилиб, бу ишдан тийилмоқликни сўраш лозим. Агар неъматга етган бўлса , шукур билан зикр қилмоқ керак. Банда қийинчиликда бўлса , сабр билан зикр қилиб Аллоҳдан сўраш керак. Аллоҳ Таолонинг зикрида бешта хислат бор. 1. Зикрда Аллоҳнинг розилиги бор.
2. Зикр тоатларга рағбатни зиёда қилади.
3. Зикрда шайтондан сақланиш бор.
4.Зикр билан қалб юмшайди.
5.Зикр кишини гуноҳлардан қайтаради.
Парвардигоро барча бандаларинг қатори бизларни ҳам бекорчи гап-сўзлардан тийилиб, фақатгина Ўзингни зикринг билан машғул бўлишимизни насиб этгин. Амин....

Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин Водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш