Ҳазрат Исмоил . ЗИЁРАТ ҚИЛ НУРАТОНИ. 52.

5-01-2024, 22:03 admin Мақолалар 205

Навоий. Навбаҳор. "Арабхона катта" жоме масжиди имом ноиби

Ҳазрат Исмоил .

ЗИЁРАТ ҚИЛ НУРАТОНИ. 52.

Бобораҳим Машраб Балхга кета туриб, Нуратони зиёрат қилиб шеър битиб кетган экан. Ва яна ҳамюртимиз шоир Тошпўлат Ҳамид ҳам Нуротага бағишлаб шеър ёзган эканлар. Бу икки шеър
нусхалари Нурато чашмаси музейида авайлаб асралмоқда. Шулардан илҳомланиб ушбуни ёздим.

Одамзод-ку, абад эрмас,
Вақт ғанимат кутиб турмас.
Умир ўтар киши билмас,
Зиёрат қил Нуратони.

Чашмасида нури Аллоҳ,
Истасанг гар Ҳақдан паноҳ.
Дилни покла, қил истилоҳ.
Зиёрат қил Нуратони.

Кўрай десанг мўл мўъжиза,
Сомеъ бўлгин сирли сўза.
Аждодларинг босган иза.
Зиёрат қил Нуратони.

Дардга даво истар бўлсанг
Шифо сувдан ичар бўлсанг
Ғам-андуҳдин кечар бўлсанг
Зиёрат қил Нуратони.

Унда ҳажнинг савоби мўл
Гўё Меърож саҳнида бўл
Росулуллоҳ тутгайлар қўл
Зиёрат қил Нуратони.

Дардинг унда ариб битгай
Ғубори дил кўчиб кетгай
Ҳуру, ғилмон сени кутгай
Зиёрат қил Нуратони.

Бобо Машраб қадамжоси
Тошпўлат Ҳамид сирдоши
Ҳазрат ҳам улар издоши
Зиёрат қил Нуратони
Зиёрат қил Нур Атони.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш