УЙИМИЗДАН ФАРИШТАЛАР ҚОЧМАСИН.

22-01-2024, 15:33 admin Мақолалар 68

УЙИМИЗДАН ФАРИШТАЛАР ҚОЧМАСИН.

Хонадонда ит боқилиши, ушбу хонадондан фаришталарнинг чиқиб кетишига сабаб бўладиган амаллардан биридир.Имом Бухорий ривоятларига кўра, уйимизда учта сабабга кўра ит сақлашимиз жоиздир;
1) Овчи бўлсангиз отган овингизни чангалзор, ботқоқ ёки кўлдан олиб чиқиши учун.
2) Чўпон бўлсангиз молингизни бўри ва бошқалардан қўриқлаши учун.
3) Молингизга, аҳлингизга ва жонингизга таҳдид хавфи бўлгандагина сақласа бўлади.
Бундан бошқа сабабга кўра сақлаш жоиз эмас.
Хонадонда ит сақлашнинг маълум қоидалари бор. Қуйидагиларга амал қилиш шарт:
Итни тоза сақлаш, ювинтириш, овқатлантириш. Ит сақланадиган жой алоҳида бўлиб, санитария-гигеина қоидаларига риоя қилиб, тоза сақлаш. Итга жойлардати ветеринария булимларидан рўйхатдан ўтказиб, паспорт асосида белгиланган муддатларда мавсумий, турли касалликларга қарши эмлатиб туриш. Қўни қўшни маҳалладошларга озор бермаслик чораларини кўриб, бўйинбоғ (нашейник, намордник) лар тақиб, махсус занжир билан сайр қилдириб туриш.
Юқоридаги кўрсатмаларга амал қилмаслик оқибатида қаровсиз, оч, дайди итларнинг кўпайишига сабаб бўлиб, оқибатда қутуриш касаллиги ва бошқа турли юқумли касалликлар тарқалиши мумкин.
Жамиятимизда баъзи кишиларнинг ит сақлаш одоб-қоидаларига риоя қилмаганлиги натижасида оч, қаровсиз дайди итлар кўпаймоқда. Улар хонадонлардан товуқ, қўй ва бошқа жониворларга ҳужум қилиб, нобуд қилмоқда.
Айниқса мактаб ва боғчага бориб келаётган ёш болаларга бу дайди итлар ташланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Велосапед, мотоцикл ҳатто енгил машиналар қатновига ҳам йўлларда дайди итлар халақит қилмоқда.
Азиз биродарлар, қўл остимиздаги ҳамма нарсага масъул эканлигимизни, охиратда бу дунёдаги амалларимиз учун, ҳатто итимиз учун ҳам жавоб беришимиз аниқ эканлигини унутмайлик.
Шуни ҳам билиб қўяйликки, фариштаси бўлмаган уйдан қут-барака, файз, сакина, оқибат, одамийлик фазилатлари қочиб, унинг ўрнини шайтон лашкарлари эгаллайди. Оқибатда инсон икки дунё саодатидан маҳрум бўлиши мумкин, наузамбиллаҳ!

Навбаҳор тумани "Арабхона катта" жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳазрат ИСМОИЛ

https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш