"Одамлар нима дейди".

20-03-2024, 00:44 admin Мақолалар 145

"Одамлар нима дейди".

Бидъатлар билан машғул ва исрофи неъмат қилаётган аёлларимиз ҳақида.
Биламизки,  бутун борлиқнинг Роббим чизиб берган қонуниятлари бор, ўша йўлдан оғишмай кетган икки  дунё саодатини эгаси ва икки дунёда офату балолардан омонда бўлади. Инсон борки бирор бир эътиқодда бўлади, инсон борки қўрқув бор,  инсон борки эътиқод бор. Инсон нимагадир суяниб яшайди, қайсидир пулига, қайсидир кучига,  қайсидир қариндошини обрўсига ишониб  яшайди.
Аслида Роббисига ишониб,  яшаш керакмасмиди?
Инсоният учта қонуният асосида яшайди. Биринчиси Давлат қонунлари.
Иккинчиси жамият қонунлари.
Учинчиси табиат қонунлари.
Давлат қонунларида конституциямиз билан бирга бир қанча одоб ахлоққа оид қонунлар мужассамдирки, у қонунларни бузмаганга муаммо ҳам йўқ.
Ҳар қандай инсон,  ҳар қандай жойда яшасин давлат қонун—қоидаларига бўйсунади.
Бўйсунмасликнинг жавобгарлиги бор ички- ташқи низомларнинг кўрсатмаларига амал қилиши шарт ва лозим эканлигини билган ҳар қандай ақли бор инсон эътироз билдирмай яшайди.
Акси бўлса жавобгарлиги бор.
Ҳозирги кунда яна бир қоида мавжудки, аёлларимизнинг 99 фоизи бўйсунадиган қоида бу ўзларига қонун қилиб олган жамият қонунлари  асосида яшайди.
Уларнинг бу қонунлари на давлат кодексларида, на динда, на бирор бир давлат қонунларида йўқ.
Бу қонун китобини номи "Одамлар нима дейди", деб номланади.
Бу китобни қонунларини баъзи бирларини айтиб ўтайлик," қиз узатсанг икки  сандиқ кийим қил, кийса кияр, киймаса ўзи билар.
Куёвни бошидан оёғигача кийим қил, бешик тўйга чақалоқни 3,5 ёшгача киядиганини тилласигача тахла, коляскаси борми,  сўрадиган сўрғичи борми, тақадиган памперси борми сен қилишинг керак" деган қонун мужассам.
Мана шу нарсалар ҳақида динимизда" қил" деб буюрмайди
Давлатимиз ҳам "қиласан" деб буюрмайди,  қонунларида йўқ , фуқаросини мажбурламайди.
Инсон ўзини ўзи мажбурлайди, жамият қонунига бўйсунади.
Масалан; қимматдан қиём қилиб фалон пулга загс куни давлат ҳам, Ҳақ ҳам ўз қонунида шу қиммат кийимни "кий" демайди,  жамият қонунида ўлиб қолсанг ҳам "кий" дейди, отанг—онанг топиб берсин пулини, ёки куёв ҳал қилсин,  бўлмаса тўйни тўхтатишгача бор, одамлар нима дейди ахир. Сен ҳам ҳаётга бир марта келасан, кийиб қол,  яшаб қол, ҳаётингда бир марта тўйинг бўлади,  киймасанг бўлмайди,  отасини нархини қўйса ҳам ол,  ололмасанг эшитганлар нима дейди, ахир."..
Ҳа,  иккинчи қонун яъни жамият қонунлари бизни эгаллаб олди ва биз тўлиғича бўйсунадиган ҳолатга келдик. Бу қонун олдида Роббил аъламийннинг кўрсатмаларига амал қилмаслик ёки  давлат қонунларини четлаб ўтиш, бажармаслик ҳолларига келдик.
Ҳар бир йиғин,  ҳар бир маросим "одамлар нима дейди", қонуни асосида ўтказиляпти.
Кеча беш,  олти киши бўлиб ўтирибмиз, бири дейди" маслаҳат беринг,  бир муаммо бор, олти ой бўлдики,  поччам ўтиб қолганлар, азасини ечмай ўтирибмиз, тўйларга боролмаяпмиз. Ўзи қанча муддат кийиш керак азани.
—Аза кийиш исломда йўғу, қолаверса аза уч кун.
—Ҳа,  энди одамлар нима дейди,  бундай қилолмаймизда—, дейди.
—Яна тушунтириб берингчи, ўзи аслида нима қилиш керак.
Сиз минг айланиб,  минг ўргилиб тушунтириш учун ҳаракат қиласиз, зора гапимни ўқса, деб
Аза уч кун вожиб эканлигини, ундан ошириш гуноҳ эканлигини фақат эри ўлган аёлга 4 ойи 10 кун идда бор эканлигини,  аза ҳам шунча муддат, фақат эри ўлган аёлга лозимлигини, бошқалар аза кийса, Ҳақнинг қоидаларига амал қилмаса қиёмат куни "қатрондан кийим кийгизилишини айтиб тушунтиришга уринасиз, домлаларни маърузаларидан эшитганингизни,  китоблардан ўқиганингизни, динимиздаги бизга ўргатилган  йўналиш шу йўсинда эканини, 20, 40 лар одамлар чиқарган қоидалар эканини, бу борада давлатимиз чиқарган қарорлар ҳам Ҳақ ҳукми билан бир хил  эканини айтасиз куйиниб.
—Биз бу гапларни айтсак ҳам барибир халқ ўз билганидан қолмайди, —деган жавобни эшитасиз.
—Одамлар гапирадидаа, мана қаранг поччамдан икки кун кейин  дунёдан ўтган йигитга ҳалигача кўк кийиб юришибди, биз олти ойда ечдик, аммо улар ечмади— дея ўз сўзида собит қолганча мунозарага якун ясайди, суҳбатдошингиз
Ўзингдан чиққан балога,  қайга борай давога. Ана шунақа гаплар, азиз аёллар бу қоидаларни сиз, биз ишлаб чиқяпмиз. Бошини катта бувимиз сўнг момомиз давом эттирган бўлса, қолганини онамиз,  янгисини сиз келинойиларим чиқаряпсиз, яна ўзгарса улар невара қизлар ихтироси бўладики, бариси бир пулга қиммат.
Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг турли зилзилаларда, қонли урушларда, ковид пайтларида халқ маййитни ўзини ҳам кўрмадику,  маросим тугул маййитни уйимизга ҳам олиб келолмадикку...
Шундай кунлар келмаслиги учун ҳам шукримизни кўпайтирайлик.
Маййит атрофида аййуҳаннос солиш ўрнига истиғфору,  таҳлил айтиб,  сабр қилиб,  Аллоҳдан қўрқиб дуода бўлайлик.
Тўйлар ҳақидаги машмашаларни камайтирайлик,  Президентимиз айтганларидек, одоб—ахлоққа оид, куёв—келинга тааллуқли,  қайнота—қайноналарга тегишли панди насиҳатлар ўқилсин,  четдан келган кийимлар, мусиқалар ўрнига миллий анъаналаримиз давом этсин, тўй тўйдай бўлсин,  ҳаммани қулоғи кар, боши гаранг бўлиб чиқмасдан нима айтилганини англаб,  нимани эшитганидан бир манфаат олиб  чиқсин.
Ҳа, гап тўғри келди айтилди, айтиш шарт эди айтилди, кўзимиз билан кўриб,  қулоғимиз билан эшитяпмиз ахир...
Эшитган қулоқ,  ўқиган онг сизда ҳам масъулият бор, бидъатларни тарк этсангиз савоб оласиз, давом эттирсангиз жавобини берасиз.
Одамлар нима дейди, деб издиҳом орқасидан кетаверсангиз на давлатни,  на динни ҳукмларини писанд этмасангиз Кузатиб тургувчи бор,  Унга ҳавола.
Аллоҳ шу тирик дунёда сизу бизни гўзал,  тинч,  хотиржам юрт билан сийлади, Ўзига шукур. Одамлар нима деса деяверсин, "сени ҳеч кимга бермаймиз Ўзбекистон" деб ҳажв қилганлар ҳақида эшитдим. Жавобини ўзлари беришади.
Юртни,  ота-онани фарзанд танламайди,  у бандасига Аллоҳнинг инъоми,  шукур  қилган ютади,  оёқ ости қилган хор бўлади.
Бу юртда яшаб ўтган қанчадан қанча авлиёлар,  солиҳ инсонлар дуолари Қиёматгача боқийдир.Иншааллоҳ.

Хатирчи тумани "Гулистон" МФЙ отинойиси Саматова Хадича.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш