Бисмиллаҳир рохманир рохим
Алхамду- лиллаҳ вассолату вассаламу ала набиййина Мухаммад.
Аллоҳ таоло тоғобун сураси 16 оятида шундай мархамат қилади.
فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ . سورة تغابن الاية ١٦
Ана ундайлар нажот топувчилардур. тоғобун-16 оят.
Инсон нажот топадигон учта амал бор шу амал билан танишиб чиқамиз.
Биринчиси – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ошкора ва пинҳона қўрқиш.
Иккинчиси – йўқсилликда ҳам, бойлик вақтида ҳам меъёрида сарф-ҳаражат қилиш.
Учинчиси – осойишталикда ҳам, ғазабланган вақтда ҳам,
фақат адолатга риоя қилиш.
Энди Инсонни ҳалокатга олиб борадиган уч нарса билан танишиб чиқамиз.
Биринчиси – нихоятда бахиллик қилиш ва ҳасадгўй бўлиш.
Иккинчиси - Инсон қалбида хавойи нафснинг мухрланиб қолиши.
Учинчиси - ўзининг сурати ва сийратига қараб кибру хавога берилиш.
Энди Инсон қадрини юксалтирадиган уч нарсанинг Биринчиси - катта кичикка салом бериш.
Иккинчиси - дастурхон ёзиб одамларга таом бериш.
Учинчиси - тунда хамма уйқудалик вақтида кўпроқ намоз ўқиш.
Энди Гуноҳларнинг кечирилишига ва каффоротига сабаб бўладигон учта амални баён қиламиз.
Биринчидан - хаво совуқлик вақтида яхшилаб комил тахорат қилиш,
Иккинчидан - номоздан кейин яна номозни интизорлик билан кутиш,
Учинчидан - иштиёқ билан жамоат номозига бориш.
Росулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: Аршдан бошқа ҳеч қандай
нарсанинг сояси бўлмайдиган кунда фақат уч киши унинг
соясида роҳат–фароғат топадилар:
Биринчиси – нафсга
ёқмайдиган вақтда (чирсиллайдиган совуқ ва жазирама иссиқда) таҳорат қилувчилар,
Иккинчиси – намоз ўқиш учун
(айниқса шом билан хуфтон) тун қоронғилигида масжид
томонга борувчилар,
Учинчиси – очларга таом берувчилар.
Иброҳим (а.с.)дан, қандай сабаб билан Аллоҳ субҳанаҳу
ва таоло сизни ўз Халилига айлантирди деб сўраганлаларида улар дедилар: Қайси бир иш меники бўлсаю, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унга кафил бўлса, ундай ишлар учун мен ҳеч қачон ғам–андуҳ чекмайман на кундузи, на кечқурун,
бирор марта меҳмонсиз дастурхон ёзиб таом емадим.
Баъзи ҳакимлар айтадиларки, уч хислат ғам–ғуссани узоқлаштиради:
Биринчиси – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолани зикри билан кўпроқ машғул бўлиш,
Иккинчиси – Хақ субханаҳу ва таоло дўстлари билан учрашиб, зиёрат қилиш,
Учинчиси - мутафаккир донолар сўзини жон қулоғи билан тинглаш.
Учқудуқ тумани "Мустақиллик" МФЙ отинойиси Файзиева Зилола