Рамазон-муборак ой!

15-03-2024, 13:07 admin Мақолалар 169

#Мақола

Рамазон-муборак ой!

Бизга сон-саноқсиз неъматлар ато этган,Ўзи яхши кўрадиган бандалар қаторига олиб, қалбимизга имон чўғини ташлаган, Исломни дин қилиб берган, Рамазон ойи рўзасини унинг бир устуни айлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз!
Мусулмон давлатларида файз билан ўтказилаётган рамазон ойи таровати юртимизга ҳам ўз барокатини ёғдирмоқда. Аллоҳ таоло баъзи нарсаларни, баъзи нарсалардан устун қўйганидек, баъзи ойлардан рамазон ойини устун қилиб қўйди. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади. Жаннат эшикларининг ичида" Райён" эшиги бор, ундан фақатгина Рўзадорлар киради. Аллоҳ таоло ҳадиси Қудсийда"Одам боласининг амаллари ҳаммаси ўзи учундир, фақатгина рамазон рўзаси мен учун,унинг мукофотини мен бераман"-дейди Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу муборак ой ҳақида ривоят қиладилар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир
ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман”, деди. Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадор одамман”, десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай”, дедилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай марҳамат қиладилар: " Бу ойнинг аввали рахмат, ўртаси мағфират, охири эса дўзахдан нажотдир"
Рўзаларимизни буткул ихлос билан тутайлик. Жаннатнинг саккиз дарвозасидан киришликни Аллоҳ таоло бизга насиб айласин. Жаннатда узундан узоқ соялар , тилло сочувчи нурлар, дарёлар бор. Унинг тупроғи мушк ва заъфарондан , тошлари ёқут ва маржондандир. Аллоҳ таоло бундай мархамат қилади: " Ҳамда ўзи уларга таърифлаб берган жаннатга киритар"
( Муҳаммад сураси, 6-оят.)
Роббим,тутган рўзамизни,ибодатларимизни қабул этиб барчамизни Жаннат аҳлидан қилсин!

“Ванғози” МФЙ О.Норова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш