Хасислар жаннатга кирмайди.

12-03-2024, 15:47 admin Мақолалар 144

Хасислар жаннатга кирмайди.
Киши бойлик, мол-дунёга ҳирс қўйиб, ҳашамат ичида яшаса, унда шайтоний ҳаракатлар, хасислик, безбетлик, очкўзлик ва мунофиқлик аломатлари пайдо бўла бошлайди. Ундайлар бировга эҳсон ёки муҳтожларга ёрдам беришдан бош тортадилар. Чунки шайтон уларни қашшоқ бўлиб қолиш билан қўрқитади. Шу тариқа бундай кўзи оч, қурумсоқ, ҳою-ҳавас, бойликка ўч бандалар лаънатланган иблис йўлидан юриб умр ўтказади. Ажали етиб, Аллоҳ ҳузурига бориши аниқ бўлганда биладики , қаттиқ адашибди. Ўзи билан олиб кетадиган амали жуда кам. Аллоҳ даставвал сўрайдигани намозлар чала , эҳсон, садақа ва силлаи-раҳм йўқ. Мутафаккир олим Абу Ҳамид Ғаззолий хасислик ва зиқналикни келиб чиқиш сабабларини:,, Аллоҳ ва Расули кўрсатган гўзал ахлоқ асосларига риоя қилмаслик, Аллоҳдан қўрқмаслик ва Пайғамбарини севмаслик оқибати'' -деб шарҳлайдилар.
Аллоҳ умр бўйи хасис, зиқна бўлиб яшаб ўлаётганда сахийлашган кишидан ғазабланади. Аллоҳнинг онт ичиб билдиришича, хасислар жаннатга кирмайди. Хасислик бу хасталик охирати қўрқгулик. Мол дунёга , бола, чақага ортиқча меҳр қўйиш - ҳавойи нафсни кучайтириб, охиратни унуттиради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: ,, Хасис одам Аллоҳдан узоқ жаннатдан ҳам узоқ , одамлардан ҳам узоқ ва дўзахга яқиндир. Сахий эса, Аллоҳга, жаннатга ва одамларга яқин , дўзахдан узоқдир''.
,, Хасис одам минг йил намоз ўқиб, минг йил рўза тутса ҳам жаннатга кирмайди''. ,, Хасислик куфрдан, куфр эса. дўзахда, саховат, сахийлик имондан, имон эса жаннатдадир''. Аллоҳ Таоло Ҳашр сура 9 оятда шундай марҳамат қилади:,, Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топувчи зотлардир.'' Ҳар куни иккита фаришта осмоннинг икки тарафидан туриб одамларни амалларини кузатар экан , биринчи фаришта Аллоҳга шундай нидо қиларкан: ,, Аллоҳим сахийларни бирига мингни бер, касб корларига , умрларига, зурриётларига барака бер''. Иккинчи фаришта : ,, Аллоҳим бахилларнинг молига , умрига талофат етказ''- деркан. Аллоҳим илоҳим барчамиз ва зурриётларимиз сахийликда пешволардан бўлиб, Ўзингни розилигингга етишишимизни насиб этгин. Амин..

Навоий шаҳар "Дўстлик" мфй ва "Олтин водий" мфй отинойиси. Ш. Ю. Сувонова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш