СОЛИҲА АЁЛ-ЭРКАКНИНГ БАХТИ.

4-03-2024, 21:53 admin Мақолалар 135

СОЛИҲА АЁЛ-ЭРКАКНИНГ БАХТИ.
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Аёл тўрт нарсаси учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, жамоли учун ва дини учун. Сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур "-дедилар.
Аёлга мол дунёси учун уйланилса, мол дунё ўткинчидир.Мол дунё бир пастда йўқ бўлиб қолиши мумкин.
Аёлга жамоли учун уйланилса ҳусн жамол ҳам ўткинчидир. Агар келин куёвни ҳусни жамолига мубтало қилса, уни менсимай қўяди.
Агар келиннинг насл насаби яхши бўлса яхши. Аммо унинг бобо бибилари, ота онаси
уйида қолади.Келинни ўзи куёвникига келади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:" Дунёнинг ҳаммаси матодир ва дунёнинг энг яхши матоси солиҳа аёлдир". (Насоний ва Муслим ривоятидан).
"Солиҳа инсон" дегани шариат томонидан буюрилган амрларни бажариб, қайтариқлардан қайтадиган инсон дегани. Солиҳа аёл уйига боғланган бўлади. Эрни хизматини қилади, топиб келганига шукур қилади. Уйини қўриқлайди, исрофгарчилликка йўл қўймайди. Солиҳ ва солиҳа фарзандлар туғиб беради ва уларни жамиятга керакли инсон қилиб тарбиялайди.Мухриддин Ситорани бир кўришда севиб қолди. Ситора жуда чиройли, сипо бошига рўмол ўраган қиз эди. Бир пастда тўй бўлиб ўтди. Тўйдан кейин Ситоранинг рўмол ўраган сипо қиз эмаслиги аниқланди. У ҳали туғилмасдан отаси ташлаб кетган, ёлғиз онасининг қўлида катта бўлган. Она ишлаш учун чет элга кетган. Қизи нима деса муҳайё қилинган. Муҳриддинлар оиласи тўй қилишган, келин куёв талабаларнинг контракт пулини тўлашгани учун озгина қийналиб қолишди. Шу вазиятда келин эрини алоҳида ижарага яшашга кўндирди. Иккаласи алоҳида яшашди, аммо куёв ёлғиз ўғил ота онасини ташлаб кўёлмайди. Ота хонадонига қайтиб келди. Шунда келин барча нарсаларини олиб холасиникига кетиб қолди. Оилани яраштириш мақсадида келин куёв билан суҳбат ўтказилди. Келинга бошига рўмол ўраган солиҳа қиз аввало оиласини, эрини дейиши кераклигини айтиб ўтилди. Хомиладор эканлиги, фарзанд кутаётганлиги, фарзандни отасиз дунёга келтириш мумкин эмас эканлиги тушунтирилди. У эрининг ота онасидан бўлак яшасагина келиб эри билан яшаши мумкин эканлигини айтиб қаътий туриб олди.
Бу масалада холанинг фикри ҳам эшитилди. Аммо холада ҳам дину диёнатдан асар йўқ эди.
Халқимиз бекорга тўйгача кўзингни каттароқ оч, тўйдан кейин кўзингни юмиб ол дейишмаган экан.

Қизилтепа тумани "Мустақиллик" махалла отинойиси Ҳамидова Гулсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш