Оила
Оила- бу сўз нақадар қисқа бўлсада, инсон ҳаётининг енг асосий омили, жамиятнинг муҳим қисмларидандир. Оила қанчалик мукаммал ва исломий бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Бунинг учун муҳит соғлом бўлмоғи, оилада илм олиш рағбати юқори бўлиши ва асосийси бу оила ислом билан боғланган бўлса нақадар гўзал бўлади. Сабабики ислом- бизга ота-онага ҳурмат, қариндошларга силаи-раҳм, қўни-қўшни одоби, фарзанд тарбияси, оилада ҳалоллик, ватанга садоқат, ер-хотин муносабатларини ўргатади. Бу илмларни мустаҳкам егаллаб ҳаётимизга тадбиқ ецак муҳитимиз ҳам соғлом бўлади, соғлом муҳитда еса, оила мукаммал бўлади. Мукаммал оила еса тинч бўлади. Тинч оила туфайли маҳалла обод, халқ фаровон, жамият мустаҳкам бўлмоғи тайиндир. Бундай чиройли оилада соғлом муҳитда катта бўлган болаларимиз келажакда жамиятимизга нафи тегадиган бўлиб йетишади. Олим, ихтирочи, спортчи ёшларимиз ҳам шундай оилалардан чиқиши еҳтимоли жуда юқоридир. Жамиятимиз, халқимиз орасида сўнг йилларда содир бўлаётган баъзи воқеа ва ходисалардан инсонни дили қанчалик хира тортади. Оилаларда бўлаётган парокандаликлар, инсонларнинг бир-бирига, аҳли оиласига бўлган вахший ва инсонга хос бўлмаган муносабатлари носоғлом муҳит таъсири натижасидан юзага келадиган манқурт инсонлар туфайлидир. Бундай оқибатлардан қочиш, келажакда нохушликларнинг олдини олиш мақсадида жойларда ҳар хил ташаббусли тадбирлар кўрилиб, оила мустаҳкамлиги учун ҳар хил ҳаракатлар стратегияси олиб борилмоқда. Лекин, шуни такидлаш жоизки бу тарбия авваламбор инсон оиласидан, унинг ўзидан бошланиши керак. Шундай екан, росулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила борасидаги баъзи насиҳат ва такидларига еътибор бериб уни ўргансак:
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «تنكح المرأة لأربع: لمالها و لحسبها و لجمالها و لدينها. فاظفر بذات الدين تربت يداك». رواه الشيخان
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аёл кишини тўрт хислати учун никоҳга олинади: моли учун; ҳасаби (ота—боболарининг обрўси ва мақтовга лойиқ хислатлари) учун; жамоли учун; дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг қуригур”. Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Изоҳ:ҳадисда қўлланган “қўлинг қуригур” жумласи дуо эмас балки, тавсия қилинган нарсага жиддий аҳамият беришга тарғиб деб тушунилади. Яъни эр киши оила қуришда аёлнинг дини, тақвосини эмас, балки бошқа дунявий мақсадларни кўзласа, қўли қуриб қашшоқлашиб кетиши мумкин. Агар диндорини танланса бошқа мақсадларга ҳам етади. Акс ҳолда баридан қуруқ қолади.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «احق الشروط ان توفوا به ما استحللتم به من الفروج». رواه الشيخان
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ҳалоллаб олган аёлларингизнинг ҳақларига риоя қилмоқ вафо қилишингиз керак бўлган шартлар ичида (зарур) ҳақлироғидир”.Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «الدنيا كلها متاع. و خير متاع الدنيا المرأة الصالحة». رواه مسلم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Дунёнинг бор-буди фойдаланадиган матоҳлардир. Дунё матоҳлари ичида энг яхшиси солиҳа аёлдир”. Муслим ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «دينار انفقته في سبيل الله، و دينار انفقته في رقبة، و دينار تصدقت به علي مسكين، و دينار انفقته علي اهلك، اعظمها اجرا الذي انفقته علي اهلك». رواه مسلم
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бир динорни Аллоҳ йўлида сарфладингиз; бир динорни қул озод қилиш учун сарфладингиз; бир динорни бирор мискинга садақа қилдингиз; бир динорни аҳли-оилангизга сарф қилдингиз; шуларнинг ичида энг ажри улуғи аҳли-оилангизга сарф этилганидир”. Муслим ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «تزوجوا الودود الولود، فاني مكاثر بكم الامم». رواه ابو داود و النسائي
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Меҳрли, фарзанд туғадиган аёлларга уйланинглар, чунки мен сизларнинг бошқа умматлардан кўплигингиз сабабли фахрланаман”.Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «إذا خطب إليكم من ترضون دينه و خلقه فزوجوه، إن لا تفعلوه تكن فتنة في الارض و فساد عريض» رواه الترمذي
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Агар сизларга дини ва хулқига рози бўлар даражада(ги солиҳ) киши совчи қўйса, унга (қизларингни) турмушга беринг. Агар ундай қилмасаларинг, ер юзида фитна ва кенг фасод бўлади”.Термизий ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «اكمل المؤمن إيمانا احسنهم خلقا، و خياركم خياركم لنساءهم». رواه الترمذي و ابن حبان Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Гўзал хулқли мўминлар иймони комиллардир. Сизларнинг яхшироғингиз хотинларига яхшилик қилувчиларингиздир”. Термизий, ибн Ҳиббон ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «ما إستفاد المومن بعد تقوي الله خيرا له من زوجة صالحة، إن امرها اطاعته و إن نظر إليها اسرته و إن اقسم عليها ابرته و إن غاب عنها نصحته في نفسها و ماله». رواه ابن ماجة Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Мўмин киши тақводан кейин солиҳа аёлдан ҳам яхшироқ неъматга эга бўлолмади. Солиҳа аёлга эри буйруқ қилса итоат қилади; назар қилиб боқса кўзни қувнатиб шод этади; унга боғлиқ қасам ичса эрнинг қасамини буздирмайди; эр уйда йўқлигида ўзи ва эрининг бойлигига қўриқчи бўлади”. Ибн Можа ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «لا تزوجوا النساء لحسنهن، فعسي حسنهن ان يرديهن، و لا تزوجوهن لاموالهن، فعسي اموالهن ان تطغيهن، و لكن تزوجوهن علي الدين، و لامة خرقاء، سوداء ذات دين افضل». رواه ابن ماجة Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Аёлларни гўзаллиги учун уйланманг, уларнинг ҳусни ўзларини қулатиши мумкин. Мол-дунёси учун ҳам уйланманг, мол-дунёси уларни туғёонга кетгизиши мумкин. Ва лекин динини деб уйланинглар. Албатта, келишмаган бесўнақай қора танли диндор аёл (диёнати йўқлардан) афзалдир”. Ибн Можа ривоят қилган. قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «اضمنوا لي ستا من انفسكم، اضمن لكم الجنة: اصدقوا إذا حدثتم، و اوفوا إذا وعدتم، و أدوا إذا ائتمنتم، و احفظوا فروجكم و غضوا ابصاركم و كفوا ايديكم». رواه احمد و ابن حبان Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Олтита нарсага кафолат беринглар, мен сизларга жаннат кафолатини бераман: Гапирсаларинг рост сўзланглар; ваъдани устидан чиқинглар; омонатни адо қилинглар; зинодан сақланинглар; кўзларингни тийинглар; қўлларингни (ҳаромдан) тортинглар”. Аҳмад, ибн Ҳиббон ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «إن اعظم النكاح براكة ايسره مؤنة». رواه البيهقي Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Никоҳнинг энг баракалиси чиқими енгилроғидир”. Байҳақий ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «اربع من اعطيهن فقد اعطي خير الدنيا و الأخرة: قلبا شاكرا و لسانا ذاكرا و بدنا علي البلاء صابرا و زوجة لا تبغيه حوبا في نفسه و ماله». رواه الطبراني Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Тўрт нарса борки, улар кимга берилган бўлса, бас, унга дунё ва охират яхшилиги берилибди: шукр қилувчи қалб; зикр қилувчи тил; балога сабр қилувчи бадан; эрининг жони ва молида (хиёнат билан) ножўя иш қилишни истамайдиган хотин”. Тобароний ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «خيركم بعد المئتين خفيف الحاذ». رواه الخطيب Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Икки асрдан кейин сизларнинг энг яхшингиз хотинини ҳайдаб солишга шошмайдиганларингиздир”. Хатиб Бағдодий ривоят қилган.
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «اربع من السعادة: المرأة الصالحة و المسكن الواسع، الجار الصالح و المركب الهنيء. و اربع من الشقاء: الجار السوء و المرأة السوء و المركب السوء و المسكن الضيق». رواه ابن حبان Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Тўртта нарса саодатдандир: солиҳа аёл; кенг маскан; яхши қўшни; ёқимли улов. Тўртта нарса бахтсизликдандир: ёмон қўшни; ёмон хотин; ёқимсиз улов; тор маскан”. Ибн Ҳиббон ривоят қилган. قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: «من إجتنب اربعا دخل الجنة: الدماء و الاموال و الفروج و الاشربة». رواه البزار Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Ким тўрт нарсадан сақлана олса жаннатга киради: қон (тўкиш); мол(ни ноҳақ ейиш); фарж (зино); (ҳаром) ичимликлар;”. Баззор ривоят қилган. قال رسول الله صلي الله عليه و سلم: » تزوجوا و لا تطلقوا فان الطلاق يهتز له العرش». رواه ابن عدي Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Оила қуринглар, талоқ қилманглар. Чунки талоқ туфайли Арш ларзага келади”. Ибн Адий ривоят қилган.
Aллоҳ барчамизни гўзал тақдирла мукофотласин.
Бобоназаров Сайдулла
Кармана туман Мавлоно Ориф Дегароний масжиди имом хатиби