Атрофимдаги одамлар...

4-03-2024, 21:52 admin Мақолалар 144

Атрофимдаги одамлар...

Бемор аёл ҳикояси асосида ёзилган мақола зора бошқаларга дарс бўлса...
Тўйим жуда яхши ўтди. Аммо аёлларнинг афсус бева янгаси чимилдиқ михини қоққани чатоқ бўлдида дея аттанг қилиши мени озгина безовта қилди. Турмушнинг муштлари бошимга ҳар сафар урилганда. Янгамнинг чеккан азоблари мени ҳам бошимга тушаётгандек эди гўё. Ҳамма онамга ирим қилмайман деб хатога йўл қўйдинг. Қизингни куйдурдинг дея маломат қилишарди, мени эса бу гапларга ишончим ортиб борар ва нима қилсам ҳам энди мени қисматим барбод бўлган дея ўзимни эзаверардим. Орада тўрт фарзанд кўрдим. Энди эрим ўлиб қолса уларни қандай боқаман деб куйиб пишардим. Бу орада ўзимни адо қилдим. Ҳали қаримай букчайиб, оғир аҳволга тушиб қолдим.
Кунлардан бир кун мен солиҳлар даврасида ўтириб қолдим. Уларнинг суҳбати мени тетиклантириб, ҳаётга бўлган қарашларимни буткул ўзгартириб юборди. Шуни англаб етдимки, атрофимизда юрган инсонларнинг таъсири биз учун катта бўларкан. Уларнинг ножоиз нарсалардан шумланиши мендек илмсиз қанчадан қанча инсонларни адашувига олиб борар экан.
Дарҳақиқат, аёл бу каби асоссиз нарсаларга бутун борлиғи билан ишонди. Қандайдир ёмонлик содир бўлиши тайин деб кутиб яшади. Шу билан ҳаёти поёнлаб бораётганини сезмади. Ҳаётимизда нимадандир шумланиб яшаётган инсонлар кам деймизу, аммо айрим қўштирноқ ичида ўзини авлиёман деб атагувчилар ҳам топилиб қолмоқда. Улар содда одамларни янгича ҳунарлари билан ҳайрон қолдирмоқдалар. Токим уйғонмас эканмиз, бу каби қабоҳатларни илм билан ечмас эканмиз, содда одамлар алданаверади. Оддий халқ бундан азият чекади. Кимлардир эса ўз манфаатини устун қўйиб, адашишда давом этади. Шундай экан,яхшилик қилишда мусобақалашайлик,кераксиз ишлар учун эмас.Шундай қилишимиз,ўзимиз учун фойдадир.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз! Қаерда бўлмангиз, Аллоҳ ҳаммангизни (машҳаргоҳда) келтиради. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир" (Бақара, 148).

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш