САДОҚАТ ТИМСОЛИГА АЙЛАНГАН АЁЛ !
Меҳригулнинг умр йўлдоши Тўлқин навқирон ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли оғир жароҳат олиб, тўртта гўдаги ва ёш аёлини ёлғиз ташлаб бу дунёни бевақт тарк этди. Ёшгина жувон Меҳригул умр йўлдошининг орқасидан тўртта гўдаги билан бўзлаб қолаверди. Эрини таъзияларини ўтказгач Меҳригул жудолик ғамига ботмасдан тўрт нафар фарзанднинг тақдири учун барча қийинчиликларни ўзининг нозиккина елкасига олиб, барча оғир ишларни, эркаклар бажара олмайдиган оғир меҳнатларни қилди. Бирор марта ўзини шаънига аёллик садоқатига доғ туширадиган иш қилмади. Ёлғиз боши билан болаларини оёққа турғизди. Фарзандларини меҳнатга ўргатди. Болалар ҳам онани ёнида тик турдилар. Оталаридан қолган эскигина ,, ЗИЛ,, машинани тузатиб ишга туширдилар ва халқнинг хизматини қилиб даромад топдилар. Меҳригул уччала ўғлини ҳам уйлантирди. Ҳозирда Навбаҳор маҳалла гузарида патир пиширадиган цех очиб, ишсиз аёл Жамилани ёнига олиб мазали патирлар пишириб халқимиз дастурхонига тақдим этмоқдалар. Бундай фидойиликни ёшларга ўрнак қилишимиз, қўл оёғи бут инсонларнинг қачон ким бир сўм ёрдам қиларкан деб кутиб ўтирадиган, боқимандаликка берилиб қолган инсонларга ўрнак қилгимиз келади . Яқинда Меҳригулнинг хонадонида ,, Қадимий қадриятларимизни авайлаб- асрайлик,, мавзусида чиройли дастурхон устида қўни- қўшнилар фаол аёлларимиз иштирокида тадбир ўтказилди. Хонадонига кирсангиз саранжом - саришталикдан , озодаликдан кўнглингиз ёришиб кетади. Дастурхонда уй шароитида тайёрланган барча миллий таомлар бисёр қилинди. Айниқса тандирда пиширилган иссиқ ноннинг ифори иштаҳани қитиқлайди. Ўзимизнинг қадимий таом ёрмани меҳр билан тайёрлаб дастурхонга тортди . Ана аёлнинг маҳорати, йўқдан бор қилиши!. Келинлар: "Лаббай"- деб хизматда турдилар. Мана сизга сабр, ҳалоллик, ота- онанинг берган тарбияси, шукроналик, бунақа аёлларга"Садоқат тимсоли"-дея ҳайкал қўйилса арзийди. Ҳозирги пайтдаги арзимаган важларни баҳона қилиб, бўлаётган ажримлар, зинокорлик, ичкилик, телефон балоси, келинлар эса:" Хўп бўлади"- деган ширин сўзни билмаслиги, қайноналарнинг,, Раисликка,, ўтиб олиши эркакларнинг ўз вазифасини тушунмаслиги, аёлларнинг ўз вазифаларини билмасликлари, дангасаликликларини оилаларнинг пароканда бўлишига сабаб - деб хулосага келиш мумкин. Азиз одамлар:,, Бировга қараб фикр қил, бировга қараб шукур қил!,,- деган халқимизнинг ҳикматли мақолларига амал қилиб яшайлик! Ориятни, ғурурни унутмайлик!. Танимиз соғми? Ўзимиз учун ўзимиз ҳаракат қилайлик!. Фарзандларимиз тарбиясига эътиборли бўлайлик!.
Навбаҳор тумани
Навбаҳор ва Бурқут маҳаллалари отинойиси Аҳмедова М