"Зинонинг аянчли оқибатлари."
Бундан тахминан 20 йилча олдин маҳалламизда бир фожеа юз берди. Эркак ўз аёлини пичоқлаб ўлдириб қўйди. Тўртта бола онаизорини орқасидан чирқираб қолди...
Фожеага сабаб: бу оилани яқиндан билмаганлар , " аёлини зино устида ушлабди", деб тушундилар. Аслида муштипар аёл эрини, болаларининг отасини, кўз очиб кўрганини зинодан қайтариш учун қўлидан келган-келмаган барча чораларни кўрди.
Ўша куниям тунда уйга келмаган эрини қидириб, 14 ёшли ўғлини ёнига олиб, ўзи анчадан бери гумон қилиб юрган аёлнинг эшигини бориб тақиллатди. Ўйлаганидек эрини шу ерда маст ҳолда топди. Энди у ердаги холатни тасаввур қилинг....
Болаларининг отасини харомдан, зинодан қайтараман, деб жахд қилиб борган аёл ўз ажалини кетидан борган экан....
Орадан шамолдек тез йиллар ўтди. Болалар хам қариндошлар қўлида ўсиб-унишди. Ўшанда бу воқеага кўзлари билан гувох бўлган ўғил хам вояга етиб, уйланди. Аллохимни хикматини қарангки, болаларни ўз васийликларига олган қариндошларининг, " нима бўлсаям отасига тортмасин ", деб берган ўгитлари, тарбиялари самара бермади.
"От ўрнини той босар"-деганларидек, уйланганига 1 йил бўлмасидан ўғил хам бошқа аёлларга илакиша бошлади. Келин бола базўр курашиб 1 тасини йуқотса, кўпам ўтказмай бошқасини топиб олаверди.(Бу ижтимоий тармоқлар бор бўлсин). Шу алпозда 20 йил яшаб кўйишди.3 нафар фарзанднинг отаси бўлиб, болаларнинг бўйлари бўйига тенглашдиямки, ота ўз "ҳунарини" ташламади.
Ҳаётида хали у аёл, хали бу аёл. Хотиниям йиллар давомида бу ҳолат билан курашиб, чарчади. "Энди фарзандларим бўй етишди, мен куйиб яшадим, булар бахтли бўлишлари учун энди ишим йўқ, тинч қўяман",- деб эрини ўз ҳолига қўйди.
Лекин охирги топган аёли(агар охиргиси бўлса?) 20 йиллик рўзғорни айирмасдан қўймади. Хар-хил фитналар, тухматлар билан қайта-қайта талоғини айттириб, оилани бузиб, хотини уйидан куч-кўронини олиб чиқиб кетмагунча тинчимади. Хотини 3 та бўйи тенги болалари билан йиғлаб-йиғлаб ота юртига кетишга мажбур бўлди.
Бу хаётий воқеалардан мен ўзим олган сабоқларимни сиз азизаларим билан бўлишмоқчиман:
Хаммамиз хам келин қиламиз, куёв қилаяпмиз , аввало наслини суриштирайлик, суриштиргандаям обдон суриштирайлик.
Аллоҳ таоло "Нур "сураси 26 оятда марҳамат қилади:
"Нопок аёллар нопок эркаклар учун(лойиқ)дир , нопок эркаклар нопок аёллар учун (лойиқ)дир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир....".
Яхши қиз, яхши йигит билан турмуш қуриш- хар бир ёшнинг асосий мақсадларидан . Лекин бунга эришиш учун аввало ўзлари ҳалол-пок бўлишлари керак .Динимизнинг бу кўрсатмаларига амал қилмаганлар, юқоридагидек ҳаётлари қийинчиликлар гирдобида ўтиши эҳтимоли катта.
Кейинги олган хулосам:
Бу хаётда: бир покиза аёлнинг эри хиёнат қилаётганини сезди.
Орқасидан "қайтариб оламан"деб қувмасин. Уни бу йўлдан қайтариш бизни қўлимизда эмас. (Албатта куясиз, ёнасиз. Эр бермок-жон бермоқ). Гўзал сабр қилинг. Ўртанаяпсиз, дардларингизни онангизгамас, Аллоҳга айтинг. Онангиз ҳам бир банда, ожиза. Сизни дардларингиз юкидан оқармаган соч толалари оқаради, қон босими ошадиган бўлади. Лекин чорасини қилолмайди. Зўр бўлса ажратиб олади.
Сиз Аллоҳга юзланинг. Кечалари юрагингиз аламдан ўртаниб, кўзёшларингиз ёстиғингизни ҳўл қилганида, сиз эринмасдан туриб 2 ракат тахажжуд ўқиб Аллохга ёлворинг. Чунки бу синовни сизга Аллох бераяпти. Чорасиниям Ўзи чиройли қилиб беради.
Бир муборак хадисда Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайхи васаллам:
" Аллох бир бандасини севса, унга жаннатда олий бир даражани белгилаб қўяркан. Бу юксак мақомга бандаси 1000 йил ибодат қилса ҳам етолмас экан. Қачонки бошига қийинчиликлар, мусибат етиб, унга гўзал сабр қилсагина ўша мақомга етишаркан. ", деб марҳамат қиладилар.
Илоҳим, илоҳим, хар бир мусулмоннинг хонадонида ўсаётган фарзанди-дилбандини бахти тўкис бўлсин. Хеч бир хонадонда фарзандининг қилмишидан ота-онанинг боши эгилмасин. Хеч бир оилада фарзандлар ота ёки онасининг хатолари туфайли тирик етим бўлиб қолмасин. Амин.
Зарафшон шаҳар "Кончилар " маҳалла отинойиси Ойжамол Давронова.