ОТА РОЗИ ~ХУДО РОЗИ.

24-02-2024, 00:18 admin Мақолалар 224

ОТА РОЗИ ~ХУДО РОЗИ.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:-Отага итоат қилиш-Аллоҳга итоат қилиш, ота олдида гуноҳкор бўлиш-Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлиш билан баробардир. Анкабут сураси, 8 оят: "Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик". Ота-она мўмин бўлсалар ҳам, кофир бўлсалар ҳам, ким бўлишларидан қаътий назар, уларга яхшилик қилиш мусулмон фарзанднинг бурчидир. Маҳалламизда бир серфарзанд инсон яшаб ўтганлар. Охирги 9- фарзанд дунёга келгандан кейин она оғир хасталик билан дунёдан ўтган. Ота қайтиб уйланмади, умрини фарзандларига бағишлади. Аста секин фарзандлар вояга етиб уйланишди уйли жойли бўлишди. Катта ўғил отадан доим норози, менга уй жой қилиб бермадинг, у қилмадинг бу қилмадинг деб. Шунинг натижасида ота ўғил юз кўришмас бўлиб қолишди. Борди келди алоқалар узилди. Ака опа укаларини ҳам сўрамай қўйди. Ота кексайиб вафот этди, ўғил унинг таъзиясига ҳам бормади. Ўзининг фарзандлари вояга етди. Ўғлини уйлантирди, икки қизини турмушга чиқарди. Аммо бугунги кунда фарзандлар бахтсиз, неваралар етим. Ота рози худо рози деб бекорга айтишмаган экан. Ота-онага қилсанг фарзандлардан қайтар экан. Ота-оналар бизнинг бу дунёдаги жаннатларимиздир.Уларни эъзозласак, бу қайтар дунёда ўзимиз ҳам қадр топамиз. Келинг дустлар, ота-оналаримизнинг ҳамиша дуоларини олиб яшайлик, зеро уларнинг дуосини олиб кам бўлмаймиз.

Қизилтепа тумани "Мустақиллик" мфй отинойиси Ҳамидова Гулсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш