Исрофгарчилик.
Аллоҳ таоло инсонларни миллат ва элатлар қилди ва уларга турли-туман неъматлар ато этди. Бу неъматларни тежашни, асло исроф қилмасликни буюрди. Исроф неъматини керагидан ортиқ ёки фойдаси йўқ, зарарли нарсаларга сарф қилишдир.
Қуръони каримда марҳамат қилинади."Шунингдек, еб-ичингиз,(лекин) исроф қилмингиз!
Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай" (Аърф, 31).
Кўп инсонлар исрофдан сақланмаяпти дастурхонларда ортиб қолган овқатлар ва нонларни ташлаб юборишяпти. Айниқса кўпқаватли бинода яшовчилар орасида учраб турибди. Ачинарлиси баъзилар тўй ,байрам ва марака- маросимларда ноз-неъматларни исроф қилишиб, яна бу ишларидан мақтанишади.Ота-оналари хаётлик вақтида икки дона нон олиб бориб кўрмаган, қариб қолганларида эса у
ўзларига ортиқча юк, деб ҳисоблаган айрим ноқобил фарзандлар, улар вафот этганларида кейин маҳалла-кўйни чақириб, ош тарқатади. Динимизда буюрилмаган пайшанба оши, қирқ, йил оши, каби турли маросимларни ўтказади.
Ваҳоланки, қўли катталиги сабабли вояга етган ўғил-қизларини узатиб, ўйлантириб қўйишга қурби етмаётганлар бор. Йиллар давомида тўшакка михланиб ётган беморлар бор. Шу маросимларига сарфланадиган маблағлар савобини марҳум ота-онасигинг руҳониятларига бағишлаш ниятида беморларга, ногирон, қариялар, меҳрибонлик уйларига беришса, қандай яхши бўлади. Ном чиқариш, обрў қозониш, бошқалардан устун ёки пулдор эканлиги кўрсатиш мақсадида зиёфат ва маросимларни дабдабали қилишнинг оқибати зарарлидир. Аллоҳ таоло
"Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир. Шайон эса, Парвардигорига нисбатан ўта ношукр эди", дея марҳамат қилади.(Исро,26-27).
Бойлигини ҳар томонга сочган, айниқса, буюрилмаган ишларга сарфлаган кимса савоб ўрнига гуноҳини орттиради. Вақтини беҳуда ўтказиш, оила, элюртга ёки ўзига фойдаси тегмайдиган нарсаларга куч сарфлаш, саломатлигига зарарли нарсаларни истеъмол қилиш ҳам исрофдир. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Аллоҳнинг нози-неъматларидан хоҳлаганча еб-ичинглар, ҳайру эҳсон қилинглар, кийиниб ясанинглар, лекин ҳаргиз исрофгарчилик ва манманликка йўл қўйманглар!" дея огоҳлантирганлар .
Навбаҳор туман "Пахтакор" маҳалласи отинойиси Эргашева Навбаҳор.