Исроф -- ҳаддан ошиш
Бир оиладан келин кетиб қолди. Унинг ҳомиласи тушган, ўзи эса жуда касалманд бўлиб қолган эди. Сигирни соғмоқчи бўлди. Гўсаласи келинчакни тортиб кетди. Шу баҳона беш- олти ойлик ҳомиласидан жудо бўлди. Куёв Россияда, ишлагани кетган. Тўй харажатларидан каттагина қарзга ботиб қолишган. Куёв уйда бўлганида ўзи сигирнинг боласини олишда ёрдам берармиди. Фақат икки ой бирга бўлишди. Келиннинг онаси бу уйга қизини юбормоқчи эмас. Воқеаларни бошидан кўриб чиқмоқчи бўлсак барча иш исрофга тақалади. Исроф тўйлар қиламиз. Исроф дастурхонлар тузаймиз, кийим-кечаклар оламиз. Одамлардан ортда қолмайлик деб улар қургандек уй қурамиз. Уйимиз ичини безашга киришамиз. Кўрпачалар, мебеллар энг охирги моддасидан олинади. Ишлатилса-- ишлатилмаса идишларни қалаштириб ташлаймиз.Аъроф сураси 31- оятида Аллоҳ таоло: "Йенглар, ичинглар, исроф қилманглар" - дейди. Ул зот исроф қилувчиларни севмас.Керагидан ортиқ йейиш ҳам исроф. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Абу Ваққоснинг таҳоратларини кўрдилар.
--Ҳой Саъд, бу қандай исрофгарчилик,- дедилар.
Саъд родияллоҳи анҳу:
-- Ё Аллоҳнинг Росули, таҳоратда ҳам исроф бўладими? - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Ҳа, агар оқиб турган дарё устида бўлса ҳам, - дедилар. Бундан шу келиб чиқадики ҳар бир сарфда исроф бор. Исроф қилувчилар шайтоннинг ака- укаларидирлар. Инсон исроф билан Аллоҳ таолога исён қилган бўлар экан. Бу Аллоҳга, унинг сўзига бўйсунмасликдир. Бу иш ичида дунё билан фахрланиш бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар" деган эдилар.( Имом Ибн Можадан ривояти). Исроф бўлмаса, дебдилар. Мана энди воқеага қайтамиз. Қайнота умрининг катта қисмида Россияда юрди. Ўша халқдан ортда қолдирмайдиган ҳашамли уйни қурди. Жиҳозлади. Дабдабали тўй берди. Қарз бўлди. Ўғил келинни ташлаб, икки ой яшадими йўқми қарз тўловини қилиш учун Россияга ишга жўнади. Қани мазза қилиб ҳаётдан завқ олиб яшаш. Одамлар эса бу ишни оддий қабул қиладиган бўлиб қолишган. Ўша тўй, иморат харажати урфга айланган, қолипга тушиб бўлган. "Қарзи борда, қарзнинг пулини қилиши керак-да", - дейишади. Исроф, Аллоҳ буйруғи, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари эътиборга олинмайди. Бунинг эвазига тўйга қилинган сарфлар йўққа чиқади. Келин кетиб қолади. Оғир меҳнатдан топилган маблағ ўз ўрнини топмагач, ана шундай йўқотишлар, ташвишлар келиб чиқади. Аллоҳ таоло йенглар, роҳатланиб енглар, булар менинг атоларимдир,- дейди. Биз эса уни ғазаблантирамиз, чунки ҳаддан ошамиз. Аллоҳ исрофдан барча мўмин- мусулмонларни ўзи асрасин.
Сирожева Роҳила. Работ МФЙ отинойиси.