"СИЛАИ РАҲМ".
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Ким ризқининг кенгайишини ва ажалининг ортга сурилишини истаса, қариндошларига силаи раҳм қилсин", дедилар.Маҳалламизда уч ака, ука қўшни яшашади. Учаласи ҳам уйли жойли, фарзандли. Ҳар қайсисининг ўз ери ўз чегараси бор. Аммо ака укалар бир умр ер устида, йўл устида, ариқ устида тортишиб жанжаллашиб судлашиб келишди. Буларнинг келишмовчилигини маҳалла ҳам, суд ҳам бартараф қила олишмади. Шу ҳолда ака-укалар кексайишди. Бу келишмовчилик уларнинг фарзандларига ҳам ўтди. Яқинда энг кичик ука дунёдан ўтди. Унинг таъзиясига бошқалар келишди лекин ўз жигарлари йўқ. Бир умр келишмовчилик натижасида ака укаларнинг фарзандлари хотин болалари билан чет элга ишлаш мақсадида кетишди. Ҳовлилар ҳувиллаб қолди. Икки катта ака ичкиликка берилиб ёлғизланиб қолишди.Силаи раҳм- қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига нафақат охиратда, бу дунёнинг ўзида ҳам кўпгина фойда ажрларни берар экан.
Мустақллик мфй отинойиси Ҳамидова Гулсара.