Зикр- мўминнинг кўрғони
Динимизда тарғиб қилинган Аллоҳ учун энг севимли амаллардан бири бу зикрдир. Аллоҳ таолони ёд этиш бандага дунё ва охиратда кўплаб фойдалар келтиради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: "Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилингиз ва эртаю кеч Унга тасбеҳ айтингиз!" (Аҳзоб сураси 41-42-оятлар). Зикрнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз шундай дейдилар:(Эй, мусулмонлар!) Амалларингизнинг яхшисига далолат қилайинми?! Роббингиз наздида покизаси, даражангизнинг кўтарувчиси, тилла ва кумуш инфоқ-эҳсон қилишингиздан яхшироғи, душманга йўлиқиб, уларга сиз, сизга улар қилич билан зарба беришиданда яхшироғи...? " "Ҳа айтинг", дейишди саҳобалар. У Зот алайҳиссалом" Амалларнинг яхшиси- Аллоҳ таолонинг зикридир", -дедилар.(Имом Термизий ривоятлари) Аллоҳ таоло бандасига шу кадар меҳрибонки бандасига ҳеч качон тоқатидан ташқари вазифани юкламайди. Аллоҳнинг фарз амалларини адо этиш учун маълум вақт, маълум макон, маълум зикр, махсус кийимлар ва махсус ҳолат тайинланган. Зикрда эса уйдамизми, йўлдамиз, иш қиляпмиз, ёнбошлаган ҳолатдамизми қатъий назар тилимизни зикр билан банд қилишимиз жоиз. Зикрнинг банда учун фойдалари, Аллоҳнинг амрини адо этади, Аллоҳнинг мағфират ва раҳматига ноил бўлади, жаннатдаги даражаси юксалиб кўп зикр туфайли қалб хотиржамлигига эришади. Хатто таҳоратсиз ҳолатда ҳам зикр қилишга рухсат берилган. Аллоҳнинг розилигини топиш ва охиратда ютуққа эришиш учун зикрни кўпайтирайлик. Зеро Пайғамбаримиз алаҳиссалом шундай марҳамат килганлар: "Муфарридлар пешқадам бўлдилар". " Эй Аллоҳнинг Расули! Муфарридлар кимлар, "дейишди. У Зот алайҳиссалом:" Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар, " деб жавоб бердилар.
“Азизобод” маҳалла отинойиси М.Мухаматтова