МЎМИН МУСУЛМОН БАНДАСИГА ЎНТА ФАРЗ.
Аллоҳ таоло мўмин мусулмон бандасига ҳар тонг уйқудан турганда ўнта амални қуръон оятлари билан фарз қилган. Булар қўйдаги оятлар.
1- уйқудан турганда Аллоҳни зикр қилиш.Аллоҳ таоло марҳамат қилади. "Ва (тонгда уйқудан) турган пайтингизда,; Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У зотни барча айб нуқсонлардан) покланг" (Ат-тур, 48);
"Эй мўминлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар ва эртаю кеч У зотни поклаб тасбеҳ айтинглар" (Ал- азҳоб, 40- 41);
2 - Авратни бекитиш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади. "Эй Одам болалари, ҳар бир сажда чоғида зийнатланинглар (яъни, тоза либосда бўлинглар) "(Аъроф, 31). Зийнатнинг энг кам даражаси авратни беркитишдир;
3-Тахоратни вақтида, мукаммал қилиш, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади. Эй мўминлар, намозга турганларингизда....
(Моида, 6);
4 - Намозларни вақтида ва мукаммал ўқиш. Бунда ҳам Аллоҳ таолнинг ояти бор." Албатта, намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди "(Нисо, 103);
5 - Ризқ борасида Аллоҳ берган ваъдага ишониш. Аллоҳ таоло айтади:" Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир"(Ҳуд, 6);
6 - Аллоҳнинг тақсимотига қаноат қилиш. Аллоҳ таоло айтади. "Уларнинг ҳаёти дунёдаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида биз Ўзимиз тақсимлаганмиз" (Зухруф,32);
7- Аллоҳ таолога таваккул қилиш. Аллоҳ таолонинг сўзи будир. "Ва ўлмайдиган тирик Зотга таваккул
қилинг" (Фурқон, 58); ва бошқа бир оятда эса, "Агар мўмин бўлсангиз, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар" (Моида, 23);
8 - Аллоҳ таоло амрига ва тақдирига сабр қилиш. Бу иш ҳам Аллоҳ сўзига мувофиқдир: "Бас (эй Муҳаммад), сиз Парвардигорингизнинг ҳукмига сабр қилинг" (Қалам, 48); бошқа оятда эса "Эй мўминлар, сабр қилинглар ва сабру тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлинглар" (Оли имрон, 200);
9 - Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш. Аллоҳ таоло айтади: "Агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангизлар, У зотнинг неъматларига шукр қилинглар!" (Наҳл, 114),
"Ва агар аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар" (Наҳл, 18);
10 - Ҳалолдан ейиш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади. "Сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар" (Бақара, 57).Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий Мужоҳиддан ривоят қиладилар. У киши айтадилар: "Менга Абдуллоҳ ибн Умар( розияллоҳу анҳу):
" Эй Мужоҳид, эрталаб турсанг, кечгача яшайман деб ўйлама, кеч қилсанг, эрталабгача умрим бор деб ўйлама. Ўлимдан олдин ҳаётингни, касал бўлмасдан олдин саломатлигингни ғанимат бил. Чунки эртага ўликми ё тирик бўлишингни билмайсан ", дедилар".
Яна бир ҳаким зот айтади:" Ким тонг оттирса, унга икки иш лозим бўлади: қўрқинч ва тинчлик. Тинчлик - Аллоҳ у учун белгилаган ризқ масаласида хотиржам бўлмоғи, қўрқинч эса унга буюрилган ишни тугатгунча қўрқинч ҳолатда турмоғи. Агар бу икки ишни қилса, Аллоҳ таоло икки нарса билан икром қилади: қаноат ва ибодатнинг ҳаловати".
(Танбеҳул ғофилийн китобидан).
Армижон масжиди имоми:
Орифжон Найимов.