Бидъат хурофотлардан сақланайлик!

12-02-2024, 21:43 admin Мақолалар 114

Бидъат хурофотлардан сақланайлик!

Бир таъзияхонада ўтирган эдик. Хонадон келинчаги чойни сузиб кайтара бошлади. Ёши кекса бир аёл унга танбеҳ берди. "-Ҳой таъзияхонада чой қайтирилмайди, шундай сузиб бераверинг" - деди. Чой қайтарилса хонадонга мусибат қайта қайта келармиш. Яна унга дастурхонга нонни тоқ, тарелкаларни хам тоқ-тоқ қўйиш кераклигини тайинлади. Шунингдек таъзияхонада марҳумнинг аёл яқинлари бўйинларига дока, лачак, бошларига рўмол устидан рўмол боғлашади, ва белларига узун дока белбоғ ўраб олишади. Бу азани қаттиқ тутган белгиси эмиш.
Исломда "Аза-уч кун дейилган. Вафот этган киши учун махсус кийим кийиб аза тутиб юриш мусулмончиликда йўқ. Аёл ўша аза либосларини кийиб юришидан ўлган кишига бирор наф борми? Албатта йўқ. Шундоқ ҳам яқин кишисидан айрилган аёллар учун бу кийимлар азадорнинг аҳволини баттар ёмонлаштиради, уни руҳан эзади. Умуман, ғам-қайғусини одамларга кўз-кўз қилиб, аза кийимида юриш мусулмончиликда йўқ амаллардир. Шу мисралар битилган отинойи Дилором Каримованинг китобларидан ўқиб бердим.
Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадиси шарифларида -Бидьат; -амал мусулмон кишини динидан гўё хамирдан қил суғургандек чиқариб қўяди:-деб таъкидлаганлар.

Қизилтепа тумани" Мустақиллик" маҳалла отинойиси Ҳамидова Гулсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш