Қора либосни модага киядиганлар.

27-09-2023, 20:15 admin Мақолалар 322

Қора либосни модага киядиганлар.

Шариатимизда аёлларнинг либоси қора рангда бўлиши шарт қилинмаган.Қуръони каримда хам Суннати набавияда хам аёллар қора рангда либосда бўлиши хақида кўрсатма йўқ Ханафий мазхабимизга кўра аёлларнинг икки қўли, кафти ва юзидан бошқа аъзолари аврат хисобланади.
Кўплаб ривоятларда Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассаламнинг аёллари, қизлари ва бошқа сахобия аёллар қизил, кўк, оқ ва сариқ рангли матолардан кўйлак кийишгани нақл қилинган.Машҳур тобеъинлардан. Иброхим Нахаий ва Аллома Ибн Асаблар Набий саллолоҳу алайҳи вассаламнинг аёлларини қизил ёпинғичда кўрганларини айтишган.(Ибн бу Аби Шайба ривояти.)
Яна бир тобеъин Ибн Аби Мулайка Умми Салама розияллоҳу анҳумонинг устида сариқ кўлмак, рўмолни кўрдим деганлар.(Ибн Абу Шайба ривояти).
Имом Бухорий ривояти; Ойша онамизни сариқ рангли либос кийганларини, саллолоҳу алайҳи вассаламнинг суюкли қизлари Умму Кулсум йўл-йўл чизиқли кийим кийганлар.Аёлларнинг қора кийим кийимларига диний тус бериш нотўғри эканини хозирги замон уламолари хам таъкидлаб ўтишган.
Ислом динига мансуб хар бир Халқинг ўз миллатига, замонасига хос кийимлар бор. Шу боисдан табиийки ўзбек миллатига мансуб мусулмон аёлларнинг хам миллий кийимлари бор.Кузатишлардан шу аниқки айни кунларда аёл қизларнинг орасида қора рангли либос модага айланиб бормоқда.
Урфимизда бу одат бўлмаган бошдан оёқ қора либос кийиб улар жамиятда кўпчиликни ўзларига жалб қилишмоқда. Бундан мақсад авратни ёпиш эмас балки ўзини кўз кўз қилиш учундир.
Хазрати Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассалам кийимлар ичида энг яхшиси оқ кийим, тез тез оқ кийим кийиб туринглар.Хамда оқ рангли мато билан ўликни кафанланглар деганлар.

Навоий шаҳар отинойиси Қосимова Нодира
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш