"Жаҳолатга қарши маърифат".

8-02-2024, 21:25 admin Мақолалар 176

"Жаҳолатга қарши маърифат".
Буюк Роббимга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад (сав) га саловотларимиз бўлсин.
Маърифат ҳар бир инсонда бўлиши лозим бўлган фазилатдир. Маърифатли инсон кўр кўрона ҳар хил қарашлар, ғоялар, турли оқимларга эргашиб кетавермайди. Икки йўл ўртасида қолганида ўз онги, билими, маданиятига таянган холда тўғри йўлини танлай олади, ва хатоларга шўнғимайди. Бунинг учун инсон жуда кўп ўқиб ўрганиб, оқу қорани таниб олиши керак бўлади. Жаҳолат инсониятнинг душмани. Бу нарса одамлар бошига қанчадан қанча кулфатлар олиб келмоқда. Ҳозир чет элларда бўлаётган қирғинбаротлар, катта-катта обод шаҳарларнинг вайронага айланаётгани бегуноҳ одамларнинг қони тўкилаётгани, халқ бошпанасиз, егуликсиз қолиб қирилиб кетаётгани ана ўша маърифатсиз жахолатпарастларнинг билимсизлиги, нодонлиги боис содир бўлмоқда. Афсуски, улар кўпинча муқаддас ислом динини ниқоб қилиб олмоқдалар. Муқаддас китобимиз Қуръон карим том маънода инсониятни жаҳолат ботқоғидан олиб чиқиб маърифат осмонига кўтаради. Унда Аллоҳ таоло бандаларига фақат тўғри йўлда бўлишни, иймон эътиқод билан яшашни ўргатади. "Тоҳа" сураси 114-оятда "Эй роббим! Менга илмни зиёда эт!" деб айтинг дея, инсонларни илму маърифатга тарғиб этилади. "Саҳихий Бухорийдан келтирилган хадисларда эса:" Ким илм олган бўлса Пайғамбар (а. с) дан тўлиқ мерос олибди". ёки Кимки илм истаб қадам қўйса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилади. "дейилиб: илм олишнинг нақадар улуғ фазилат экани баён қилинган. Келинг опа сингиллар биз аввало она сифатида фарзандларимизни тўғри йўлга бошлайлик, ўзимиз яхши китоб ўқиб, уларни хам китобларнинг гўзал дунёсига олиб кирайлик.

Навоий шахар,"Гулистон" мфй отинойиси Т. Бердиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш