Таомланишдан кейинги одоблар

5-02-2024, 17:36 admin Мақолалар 198

              Таомланишдан кейинги одоблар
          Шариатимизда инсонларнинг манфаатлари учун барча одоблар жорий этилган. Бугунги ўрганадиган мавзумиз таомланишдан кейинги одоблар ҳақида.
         Аллоҳнинг неъматига шукур қилиш, бу шукурни тил билан айтиб, қалб билан тасдиқлашдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таом есалар, ичимлик ичсалар “Алҳамду лиллааҳиллазий атъаманаа ва сақонаа  ва жаъаланаа муслимийн” – дер эдилар (Абу Довуд, Термизий ривоятлари). Яъни “Бизни едирган, ичирган ва мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”. Яна бир ҳадиси шарифда қачон Набиий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан таом дастурхонни олсалар “Алҳамдулиллаҳи касийрон тоййибан мубарокан фийҳи, ғойро макфиййин ва лаа муваддаъин ва лаа мустағнан анҳу, Роббанаа”- дер эдилар. Яъни “Кўп пок, муборак ҳамдлар Аллоҳга бўлсин! Ундан ўзга кифоячи йўқ. Ундан тарк қилинмас ва Ундан беҳожат ҳам бўлинмас, эй Роббимиз!” Ул зотга таом келтирилса “Бисмиллаҳ”- деб бошлар эдилар.
- Таом эгасини дуо қилиш. Роббига шукур қилгандан сўнг  таом эгасини ҳам дуо қилиш одобдан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким одамларга шукур қилмаса, Аллоҳга ҳам шукур қилмайди”- деб марҳамат қилганлар (Аҳмад ва Термизий ривоятлари).
- Таомдан сўнг оғизни ювиш ва мазмаза қилиш. Сувайд ибн Собитдан ривоят қилинган ҳадисда, Ҳайбарга чиққанларида ул зот талқон еганларидан сўнг намозга турганларида  оғизларини мазмаза қилганликларини баён этадилар.
- Тишларни ишқалаб ювиш, албатта тиш орасида қолиб кетган таом қолдиқлари тишни ишқалаб ювиб кетказилади. Овқат қолдиқларини тиш орасида қолиб кетиши, тишниг емрилиши ва тиш  касалликларига олиб келади. Бу мақсадда тиш пастаси, чўтка ва махсус тиш орасини тозалайдиган иплардан фойдаланиш мумкин.
- Қўлларни ювиш, таомни қолдиғи ва ҳидини кетказиш учун қўл ювилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада “Ким қўлида ёғнинг йуқи бўла туриб, уни ювмасдан ухласа ва унга бирор нарса бўлса, ўзидан бошқани маломат қилмасин”- дедилар. Таомнинг юқи қўлда қолганда баъзи ҳашоратлар инсонга озор етказиши мумкин.
- Мисвок ишлатиш, Суннатга мувофиқ оғиз саломатлиги ва бадбўйлигини кетказиш мақсадида мисвок қилинади.
- Таомдан сўнг кўп ўтирмаслик, бирор жойга таомга борилса, таом еб бўлгач узоқ қолмаслик керак бу эса уй эгасига азият бериши мумкин. Агар уй эгаси ўзи хохласа қолишга  рухсат этилади.
- Ўзи  билан ҳеч нарса олиб кетмаслик. Дастурхон эгасини рухсатисиз дастурхондан бирор нарса олишга рухсат этилмайди. Агар уй эгаси ўзи инъом этса олса бўлади.
- Таом еб бўлгандан дарҳол ухламаслик. Таом еб бўлгандан ётиб ухлаш инсон танасига салбий таъсир кўрсатади, ҳатто бу холат мунтазам давом этадиган бўлса, баъзида инсон ўлимига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Мутахассисларнинг фикрича таом  еб бўлгандан сўнг бироз ўтгач юриб сайр қилишлик инсон саламатлиги учун фойда эканлиги тавсия этилади.
 
       ЎМИ Навоий вилоят  вакилининг
          хотин-қизлар масалалари  бўйича  ёрдамчиси:    У.Холова      
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш