Ота - она ризоси.

26-01-2024, 20:58 admin Мақолалар 155

Ота - она ризоси.

Хаётда энг катта бойлик ота-онани борлигию уларнинг фарзанд ҳақига қилган дуоси сабаб комол топади, ажр савобга ва яхшиликларга эришади. Аллоҳ таоло Қурьони каримда : "Парвардигорингиз ёлғиз Унинг Ӯзига ибодат қилишларингиз ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг бирлари ёки ҳар иккиси Сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб "уф '' тортма ва уларнинг сӯзларини қайтарма! Уларга яхши сӯз айт! Улар учун мехрибонлик билан, хорлик қаноатини паст тут ва ҳокисор бўл ва " Парвардигорим мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстиргандек Сен ҳам уларга раҳим шавқат қилгин деб ( хақларига дуо қил ), (Исро 23 оят)
Ҳар бир инсон ота-онасига яхшилик қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир. Ота -онага яхшилик қилиш амалларнинг афзали вв тоатларнинг энг улуғидир.
Ота -онага яхшилик қилиш жаннатга олиб борувчи йӯллардандир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи вассалламдан ушбу сӯзларни эшитдим : "Ҳор бўлсин ! Ҳор бўлсин ! Ҳор бўлсин ! ''.
Ким Ё Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам ? - деб сӯрашди.
"Ким ота-онасининг бирини ёки иккаласини қарилик чоғида топса ва жаннатга кирмаса " - дедилар.( Яъни ота-онасини қариган чоғида қаровсиз ташлаб қӯйса хизматларини қилмаса розилигини олмаса ва оқибатда жаннатга киролмаса ) дедилар.
Ота -онага дунёдан ӯткандан кейин уларнинг хақларига раҳмат ва мағфират сўраб дуо қилиш, уларнинг васиятларни бажариш, шунингдек улар номидан садақа қилиш уларнинг қариндош- уруғлари билан алоқа қилиш фазилатли ишлардандир. Бир ансорий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради : Эй Расулуллоҳ , мен ота- онамга улар дунёдан ӯтиб кетганлардан кейин қандай яхшиликлар қилишим мумкин ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар : Тўрт хислат бор : Уларнинг хақларига дуо қилиш ва хақларига истиғфор айтиш аҳдларини бажариш уларнинг дӯстларини хурмат қилиш ,ота - онанг яхшилик қиладиган кишиларга яқин кариндошчилик қилиш. Мана шулар сенга вафотларидан кейин ҳам улар учун қила оладиган яхшиликдир.Аллоҳ таоло барчамизни ота-онага яхшилик қилувчи ўтиб кетган бўлсалар уларнинг хақларига дуо қилиб яқинлари билан гӯзал муносабатда бӯлишмизни насиб айлансин.

Хатирчи тумани "Деҳқнобод" мфй отинойиси Асомова Шохиста.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш