АЛЛОҲ РИЗОСИГА ВАСИЛА АМАЛ.

23-09-2023, 01:13 admin Мақолалар 183

АЛЛОҲ РИЗОСИГА ВАСИЛА АМАЛ.
Ота онани эъзозлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш юксак қадриятларимиздан. Ушбу ғоя муқаддас динимизда ҳам ўз аксини топган. Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
яхшиликни аввало, ота онага
қилиш лозимлигини айтганлар.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Раббингиз Ўзигагина
ибодат қилишингизни ҳамда
ота онага яхшилик қилишингизни амр этди" (Исро сураси
23 оят). Яъни инсон, аввало, ўзини, ўзлигини англашга ҳаракат қилиши, шу орқали Аллоҳ таолони таниши мумкин. Англаш эса илм маърифат туфайли юз беради. Ислом динининг энг биринчи кўрсатмаларидан бири ҳам илм маърифатга ундовдир. Демак, маърифатли, маънавиятли кишиларгина ота онасини ҳурмат қила олади, уларнинг қадрига етади. Ана шу амалларни тўла тўкис адо этган фарзанд эса дунё ва охиратда саодатга эришади. Юқоридаги ояти карима ҳамда ҳадиси шарифлардан билиш мумкинки, фарзанднинг ота онага чексиз меҳр муҳаббатини изҳор қилиши, яхшиликлар улашиши фарз экан. Айниқса улардан бири
ёки иккиси ҳам фарзанд ҳузурида кексалик ёшига етсалар, уларнинг хизматини бажо келтириш янада муҳимдир. Албатта бу дунёда ҳеч
бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам жавобсиз қолмайди. Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ота онангизни ҳурматлаб, уларга яхшилик қилинг, шунда фарзандларингиз ҳам сизга яхшилик қилишади. Иффатли бўлинглар, шунда аёлларингиз ҳам иффатли бўлишади" дея умматларига насиҳат қилганлар. Афсуски, орамизда иш ташвиш деб ота онасига меҳр
кўрсатмаётган, уларнинг ҳолидан вақтида хабар ололмаётган ёшлар ҳам йўқ эмас.Бироқ, бир ҳақиқат борки, ота она ғанимат, уларнинг хизматини қилиш дунё ташвишлари
ичида энг мукаррамидир.Шундай экан, ҳар бир фарзанд, аввало, меҳрибон ва мушфиқ ота онасининг розилигини олиб яшаши лозим. Уларнинг ризолиги Аллоҳ таолонинг ризолиги билан баробардир. Фарзанд умри давомида бахтли ва баракотли яшайман деса, бунга амал қилиши лозим. Акс ҳолда дунёда ҳам, охиратда ҳам қийинчиликларга дуч келиниши мумкин, бундан Аллоҳнинг ўзи асрасин.

Навоий шаҳар Матонат мфй отинойиси З. Насимова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш